UZ

Сўнгги янгиликлар

22:12Европа лигаси. "Милан", "Арсенал" ва бошқа жамоаларнинг асосий таркиблари маълум!  0 22:05"Сампдория" - "Женоа" (матнли трансляция)  80 22:04Марадонанинг вафоти ҳақида «Твиттер нима дейди?»   1 22:00Виллаш-Боаш 10-рақамни муомаладан чиқаришни таклиф қилди  0 21:51Coca Cola Суперлигаси. 24-турнинг энг чиройли голлари ТОП-5  1 21:45Гарай учун курашга АПЛ гранди ҳам қўшилди  0 21:25“Ёшлик” – Хоразм вилояти чемпиони   0 21:15АПЛ. Кейинги ҳафтадан қайси стадионларга мухлислар қайтиши маълум бўлди  2 20:50Хаби Алонсо севимли ярим ҳимоячисини айтди  0 20:35"Қизилқум" футбол клуби Марадонани хотирлади  10 20:05Нойер Роналду ва Киммихни ортда қолдириб, ЕЧЛ рекордини ўрнатди  7 19:50Бербатов: “Рамос МЮга ўтса, бу ўзи учун яхши бўларди”  4 19:30Россия чемпионатининг навбатдаги тур баҳслари бир дақиқалик сукут билан бошланади  3 19:20ЕЧЛ. Брейтвейт, Фернандеш ва Иммобиле ҳафта рамзий жамоасида ўрин олди  2 18:47Карикатура: Аргентиналик футбол афсонаси Диего Марадона 60 ёшида вафот этди  5

Омадсизликлар гирдобида қолган "Ювентус", мағлубият нималигини билмаётган "Милан" ва бошқа ўйинлар: А Серия 6-тур превьюси Янгиликлар

Омадсизликлар гирдобида қолган "Ювентус", мағлубият нималигини билмаётган "Милан" ва бошқа ўйинлар: А Серия 6-тур превьюси

Бугун Италияда А Серия ўйинларининг 6-турига старт берилади.

"Специя" - "Ювентус" 

Охирги беллашувлардаги натижалардан келиб чиқсак, бўлажак ўйин "Ювентус" учун алоҳида аҳамият касб этиши аниқ. Ниҳоят Криштиану Роналду сафга қайтмоқда, Кьезанинг дисквалификацияси ҳам ортда қолди ва асосий таркибга Кьеллини ҳам қайтиши кутилмоқда. Роналдунинг қайтиши биринчи навбатда ҳужумда футболчиларнинг жойлашуви ўзгаришини билдиради. Португалиялик голларга "оч" ҳолда турибди, шу сабаб "Специя"га осон бўлмайди. Қўшимчасига аутсайдернинг таркибида етарлича йўқотишлар мавжуд. Бош мураббий ўйинга таркиб танлашда анча қийинчиликка дуч келиши аниқ. "Специя" қўрқмай футбол ўйнаётгани билан кўпчиликнинг эътиборини тортди, лекин бу мақомни сақлаб қолиш осон бўлмайди.

Букмекерлар "Специя"га буткул ишонишмаяпти ва бу қанчалик аччиқ бўлмасин, ҳақиқатга яқин фикр. "Ювентус" сўнгги вақтлардаги омадсизликлар сабаб ўта юқори иштиёқ билан ўйинга тушади. Айтганча, сўнгги бор ушбу жамоалар 2007 йил тўқнаш келган ва ўшанда "Специя" 3:2 ҳисобида ғалаба қозонган, лекин ҳозир ундай сценарийни тасаввур қилишнинг ўзи қийин. "Ювентус" очколар жамғариши ва жадвалда юқорилаши зарур.


"Интер" - "Парма"

"Шахтер"га қарши ЕЧЛ гуруҳ босқичи доирасидаги омадсиз ўйиндан кейин "Интер" А Серияда муваффақият қозониши жуда муҳим. Конте учун асосий ҳужумчи Лукакунинг жароҳат олиши бош оғриғи бўлиши турган гап. Катта эҳтимол билан олдинда Лаутарога бу сафар Иван Перишич шерик бўлади. Хабарингиз бўлса керак, аввалроқ чилилик футболчи Алексис Санчес ҳам жароҳат олиб сафдан чиққанди. Икки ҳужумчи ортида тажрибали Эриксен ҳаракат қилади. "Интер"да йўқотишлар кўп, лекин бунга қарамай, Конте ротация ишларини олиб бориши мумкин. "Парма"да ҳам вазият ҳавас қилгудек эмас. Тўғри, баъзи футболчилар сафга қайтди, лекин жуда кўп футболчи ҳамон лазаретда.

Охирги ўзаро учрашувда "Интер" "Парма" устидан сафарда 2:1 ҳисобида ғалаба қозонди, лекин "нерадзурри" учун ушбу жамоа ноқулай рақиб ҳисобланади. Нима бўлганда ҳам миланликлар фаворит ва жамоа буёғига мунтазам очко тўплаб бориши зарур.  


"Торино" - "Лацио"

"Лацио"даги вазиятга қандай изоҳ беришни ҳам билмай қолади одам. Йўқотишлардан кўра, "бургутлар" сафида ким майдонга туша олишини қайд этиб ўтиш осонроқ бўлиб қолди. Деярли барча етакчилар коронавирусга дучор бўлишди. Бу вазиятда Индзаги касал бўлиб қолмаганининг ўзи бир омад. Асосий умид Сергей Милинкович-Савич ва Анхель Корреадан. Шунингдек, Мурикига имкон берилса керак. "Торино"да ҳам йўқотишлар йўқ эмас. Бироқ улар рақибникидек жиддий эмас. Иццо ва Линетти ҳамда Задза ҳали ўйинга тайёр бўлишлари мумкин, Белоттининг майдонга тушиши эса деярли аниқ бўлиб улгурди. "Торино" ҳозирча Жампаоло нимани истаётганини тўлиқ тушуниб улгурмади, шунинг учун ҳам ўз майдонидаги ўйинда очко ишлаб олиш янада муҳим.

Ўзаро тўқнашувларнинг охиргиси "Лацио"нинг 2:1 ҳисобидаги ғалабаси билан якунланган, аммо ўшанда римликларнинг барча етакчилари сафда эди. Ҳозирги вазият "Торино" кўпроқ фаворит номига даъвогардек. "Бургутлар" таркиб жиҳатидан чиндан ўта мушкул вазиятда қолиб кетган. Бўлажак беллашувда ҳар икки жамоа ўз омадини ҳужумдан излашини тахмин қилиш мумкин. Сабаби бор ресурслар билан ҳимояда ишончли ўйнашнинг деярли иложи йўқдек.


"Наполи" - "Сассуоло"

Афсуски, Лоренцо Инсинье жароҳат олди ва нафақат бу ўйинни, балки кейингиларини ҳам ўтказиб юборса керак. "Сассуоло" таркибида ҳам йўқотишлар бор. Де Церби бу учрашувда Тольян ва Хараслин хизматларидан фойдалана олмайди, шунингдек Дефрелнинг майдонга тушиши ҳам сўроқ остида. Бу ўйин шу билан бирга икки ҳужумкор жамоаларнинг тўқнашуви сифатида ҳам нейтрал мухлислар эътиборини торта олади. Бу ўринда "Сассуоло"ни кўриш бироз ғалатидек, аммо жамоа чиндан бу мавсумни ажойиб бошлади ва ҳозирча А Серияда ҳаммадан кўп гол урди.

Ушбу жамоаларнинг охирги тўқнашуви Неаполь шаҳрида бўлган ва ўшанда мезбонлар 2:0 ҳисобида зафар қучганди. Ҳозир ҳам Гаттузо шогирдлари букмекерларнинг фикрига кўра, яққол фаворит ва бу бироз ғалати. Ҳа, "Наполи" анча кучли, лекин шу ўринда жамоа пайшанба оқшомида Европа Лигаси доирасида ўйин ўтказганини унутмаслик ҳам керак. "Сассуоло" ҳозирги ҳолатида очколарни аниқ совға қилмайди. "Нероверди" агрессив футбол намойиш қилади ва курашсиз таслим бўлмаслиги турган гап. Ушбу тўқнашув тур безаги бўлса ҳам ажаб эмас.


"Рома" - "Фиорентина"

Римликлар куни кеча Европа Лигаси доирасида Софиянинг ЦСКА жамоасига қарши ўйин ўтказдидар, ўйинда ҳисоб очилмади. "Рома"дан Диавара ва Сантон майдонга тушолмайди, бироқ қолганлар жангга тайёр. Шу сабабли Фонсека тактик жиҳатидан ҳавотир олмаса ҳам бўлади. "Фиорентина"да эса Рибери жароҳатидан тузалиб, сафга қайтди ва бу жуда яхши янгилик. Француз "фиалкалар" ҳужумига кескинлик қўшиши аниқ. Шунингдек, иқтидорли марказий ҳимоячи Мартинес ҳам дебют қилиши мумкин, ҳа айтганча, у Италия Кубоги доирасида ажойиб ўйин кўрсатганди.

Ўзаро сўнгги учрашувда "Рома" 2:1 ҳисобда ғалаба қозонган. Шунинг учун букмекерлар бу галги баҳсда ҳам римликларни фаворит ҳисоблашмоқда. Тўғри, жамоа Европа Лигасида оғир дамларни бошдан кечирди, лекин "Фиорентина" ҳам Италия Кубогида жуда қийналди. Нима бўлган тақдирда ҳам, турнир жадвалидаги қўшнилар ("Рома" 9-ўрин, "Фиорентина" 10-ўрин) яхши ўйин кўрсатиб бериши лозим. Ҳар икки жамоа кўп гол уришга ҳаракат қилади, бироқ иккиси ҳам тўп ўтказиб юбориши мумкин. Шундай экан, ушбу баҳс қизиқарли ўтиши аниқ.


Сергей Румянцев
Нозима Зарипова таржимаси

Рейтинг: +9   

Фикрлар

+5   
31 окт 12:11:15
Hudaynazarov
Миланга омад
+4   
31 окт 12:40:38
ISLOM KOKAND
Milan bu yili chempion bo‘lsin eee sog‘indik UEFA CHEMPIONLAR LIGASIDA Milanimizni
+1   
31 окт 13:19:28
Азамат Одилов
Буш келма миан!
+1   
31 окт 12:56:29
FC BARSELONA
Menimcha Yuventus chempion bo'lsa kerak
+1   
31 окт 12:43:36
Odiy muxlisman
Barselona.asia sayti xaxaxa
+1   
31 окт 12:36:19
Baburjan
Роналду бу куткарувчи футболчи
+1   
31 окт 12:14:36
The blessed dodalarin
Qirol tuzaldi uje hammasini joy joyiga tushuradi
   
31 окт 19:52:10
The blessed dodalarin
Davletov Surojbek фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Yòq Samarano òzini nikidan kirib yuribdi. Men nikiz The blessed paytiyam shu nikdan kirardim faqat kamroq yozardim. Ha esimda ayniqsa $€$€ mana buni va boshqalarni rosa yiģlatardiz.
Telegramda ishtoniga hollab qoygan bu bola HD.

Taak eslameli shu chortlani orqasidan gapirish yaxshimas bzaga tori kemidi .
Endigi yedirishlarmmizzi gapiramiza betlariga agar shuniyam blocklamasa bu gnomishe lar.boshqa nomerim yo shuyam bloklansa
   
31 окт 19:51:57
The blessed dodalarin
Davletov Surojbek фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Yòq Samarano òzini nikidan kirib yuribdi. Men nikiz The blessed paytiyam shu nikdan kirardim faqat kamroq yozardim. Ha esimda ayniqsa $€$€ mana buni va boshqalarni rosa yiģlatardiz.
Telegramda ishtoniga hollab qoygan bu bola HD.

Taak eslameli shu chortlani orqasidan gapirish yaxshimas bzaga tori kemidi .
Endigi yedirishlarmmizzi gapiramiza betlariga agar shuniyam blocklamasa bu gnomishe lar.
   
31 окт 19:43:07
Davletov Surojbek
The blessed dodalarin фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Samarano sizmi bu nikiz boshqa nabijon bomaseyz kerii .? Yaxshi gap blan eslamaganddur har holda ?hammasini ishtoniga siydirvorganman bulani oxiri block boldim accaunt ochgani nomer qomadi. Esimda orqamdan chaynashgan umuman yo gaplani gapirib ishanorin odammas bitttasiyam erkemas bula erkeman disa uyat boladi bula.
Yòq Samarano òzini nikidan kirib yuribdi. Men nikiz The blessed paytiyam shu nikdan kirardim faqat kamroq yozardim.
Ha esimda ayniqsa $€$€ mana buni va boshqalarni rosa yiģlatardiz.
   
31 окт 19:36:23
The blessed dodalarin
Davletov Surojbek фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Yaxshi rahmat. Sizni juda soģingan bular yòqligingizda eslab turishardi.
Samarano sizmi bu nikiz boshqa nabijon bomaseyz kerii .?
Yaxshi gap blan eslamaganddur har holda ?hammasini ishtoniga siydirvorganman bulani oxiri block boldim accaunt ochgani nomer qomadi.
Esimda orqamdan chaynashgan umuman yo gaplani gapirib ishanorin odammas bitttasiyam erkemas bula erkeman disa uyat boladi bula.
   
31 окт 19:30:22
Davletov Surojbek
The blessed dodalarin фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Vaalaykum qalisz ha qaytmasam bo‘maskan bu gnomishelar qutirip ketishibti elclassikoda yesayam Bavariyadan 8ta urdirsayam uyalme yana sayrashshi boshlashibti
Yaxshi rahmat. Sizni juda soģingan bular yòqligingizda eslab turishardi.
   
31 окт 14:43:21
The blessed dodalarin
Davletov Surojbek фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Assalomu alaykum kichkintoylarni yedirish uchun yana qaytibsizda.
Vaalaykum qalisz ha qaytmasam bo‘maskan bu gnomishelar qutirip ketishibti elclassikoda yesayam Bavariyadan 8ta urdirsayam uyalme yana sayrashshi boshlashibti
   
31 окт 14:39:39
TOWKENT.PISKENT.MANCHESTER
TAXMINIMCA MAVSUM TOP-7 QUYIDAGICA B6LADI 1.MILAN 2.YUVENTUS 3.LATSIO 4.INTER 5.ATALANTA 6.NAPOLI 7.ROMA... PS:10-JENOA
   
31 окт 14:19:28
Shuhratbek_0397
Milan haqida hech narsa yozilmaganku???
championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика