UZ

Сўнгги янгиликлар

10:20Жозе Моуринью “Арсенал“ ҳужумчисини “Фенербахче“га ўтишга кўндирди  0 09:51Биринчи даврани “Локомотив“да ўтказган ҳимоячи ОКМК йиғинига қўшилди  0 09:23МЮнинг асосий дарвозабони узоқ муддатга сафдан чиқди  4 08:54“Шўртан“ сардори Ҳиндистон жамоасига кўчиб ўтди  3 08:25Аббосбек Файзуллаев: “Краснодар“ билан ўйин менинг ЦСКАдаги охирги ўйиним бўлганми ёки йўқлигини ўзим ҳам билмайман“  2 07:58Ўзбекистон МТЖнинг яна бир аъзоси фаолиятини Эронда давом эттириши мумкин  6 07:27Россия Суперкубогини қўлга киритган Файзуллаев учрашувдан сўнг нималар деди?  2 07:25“Андижон” польшалик ҳимоячи билан шартнома имзолади  2 07:00“Истиқлол“ бош мураббийи яна бир ўзбекистонлик футболчи билан шартнома тузишни истамоқда  6 02:34"Спортинг" раҳбари Гёкерешнинг йиғинга келмагани ҳақида: "Даҳолар босим ўтказиш орқали трансферни осонлаштирамиз деб ўйлашади, аммо бу уни қийинлаштиради. Ҳаммаси катта жарима ва кечирим сўраш билан ҳал бўлади"  1 00:55Футзал. "Қизилқум" ўтиш ўйинида "Пахтакор"ни мағлуб этиб, Олий лигага йўлланма олди  1 00:22"Челси"га Доннарумма ёқади. Футболчи КЖЧдан сўнг битим борасида қарор қабул қилади  2 23:58Шквирин "Андижон"да  3 23:31Суперлигада 2025 йилги мавсумнинг илк қисмидаги энг яхши 10 ўйинчи  6 22:36"Барселона"га "Челси" форварди керак  7

Омад сизга, Фарҳод Магомедов Янгиликлар

Омад сизга, Фарҳод Магомедов

Фарҳод Магомедов Ўзбекистон футболи жамоатчилиги томонидан энг кўп танқид қилинган инсонлардан бири. Энди у ПФЛ бош директори эмас.

Магомедов номини иложи борича камроқ тилга олишни истаганман. Бироқ у бошқарган ташкилот ҳақида етарлича салбий фикр ҳам билдирганман. Ўзимча Магомедов шахсиётига тегишни истамаганманим билан, ҳар сафар у бошқарган ташкилотни “савалаб” қаршисидан чиқиб қолаверганман, ўзим истамаганим ҳолда.

Нега? Чунки шахс сифатида уни ҳурмат қиламан. Футболчи сифатида Магомедовнинг ўйинларига тан бераман. Катта авлод вакиллари фикримга балки қўшилар, мен ҳозиргача Олий Лигада унинг каби ҳимоячини деярли кўрганим йўқ. Унда битта ҳимоячига нима керак бўлса, барчаси мужассам эди. Рост ёки ёлғон билмадим, эшитганим бўйича айтаман: тайм ўртасида товонига мих кириб кетиб, бутсасининг ичи қонга тўлганида ҳам, тишини-тишига қўйиб, бемалол 45 дақиқа югура олган футболчи бўлган у.

“Чиғатой” футбол мактабида мураббий сифатида таниганман. Бир сафар машғулотига анграйиб, 1 соатча жойимда туриб қолганимни ҳам эслайман. Шунчаки, Магомедовни кабинетга тиқиб қўйишди. Бундан ким ютди билмайман-у, аммо аниқ айта оладиганим бор: ПФЛ ҳеч нарса ютмади.

Мен Магомедовнинг қўлида ПФЛда ишлаганман. 2012 йил Жакартага ўқиш учун кетаётганимда ўз хоҳишим билан ариза ёзиб, ишимни топширганман. Қайтишим эса “Спорт-ТВ”га тўғри келган. Ўз ходимларига муносабатидан келиб чиқиб ҳам Магомедовни ҳурмат қиламан, қўл остида бу одамдан ёмонлик кўрмаганман. Ўз вақтида ойлигим ҳисобидан армиям учун пул ҳам ўтказиб берганди. Қарзимни қайтарганман, бироқ барибир катта ёрдам берган деб ҳисоблайман.

“Спорт-ТВ” эса фаолиятимнинг оёғини осмондан қилиб юборди. Мен энди Магомедовнинг эмас, Турдиалиевнинг қўлида ишлай бошладим. Бунда мақташ керак бўлган нарсани мақтадим (ҳеч ким буни эсламайди ва мен бундан ҳафа ҳам бўлмайман). Ўзим нотўғри деб билган нарсаларни эса очиқчасига танқид қилдим (шунисини ҳамма эслаб қолди). Танқид қилганларим орасида Магомедов бошқарган ташкилот ҳам бор эди.

Мен бу постни ёзишни узоқ кутдим. Энди Фарҳод акада лавозим йўқ, мен ундан фойдаланишим мумкин бўлган ҳеч нарса қолмади. Шунинг учун ҳам фикримни баён қилиш вақти келди, деб ҳисобладим. Сабабини юқорида айтдим, шахс сифатида, футболчи сифатида, мураббий сифатида уни доим ҳурмат қиламан. Бу муносабат “взаимно” бўлиши шарт эмас. Мени ёқтирмаслик учун унда етарлича асослар бор ва улар мени қизиқтирмайди, доимгидек фикримда қоламан.

Магомедовнинг келгуси тақдири қандай бўлади, билмайман. Агар у кабинетидан ташқарига чиқиб, ўзи севган ва уни одамлар тан олган майдонига қайтса, фақат ва фақат хурсанд бўламан. Чунки у айнан ўша майдонда ўзини намоён қила олишига ишонаман.

Омад сизга, Фарҳод ака! Барчаси учун узр, рози бўлинг...


Муаллиф :
Рейтинг: +50   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика