UZ

Сўнгги янгиликлар

05:02Клублар ўртасидаги ЖЧ. “Бавария“ чорак финалда. Бизни чорак финалда даҳшат учрашув кутмоқда  0 01:23Суҳроб Иззатов: "Бир метрдан очиқ дарвозага ҳам тўп кирмаяпти"  1 00:54Зоир Жўрабоев: "Суперлигада учта гол урганман ва уларнинг барчаси "Бунёдкор" дарвозасидан ўрин олган"  0 00:39Луис Качорри: "Бугун "Бунёдкор" билан ўз майдонимиздаги сўнгги ўйиним бўлиши мумкин"  0 00:17Одил Ҳамробеков биринчи даврада унга энг кўп қийинчилик туғдирган футболчи кимлигини айтди  0 00:09Клублар ўртасидаги ЖЧ-2025. "Фламенго" - "Бавария" баҳсининг асосий таркиблари маълум қилинди  4 23:48Элдор Мойлиев: "Яккакурашларда ютқазсангиз, ҳеч қанақа тактика ёрдам бермайди"  0 23:33Михаил Еремчук: "Ғалаба учун аввало футболчиларга раҳмат"  2 23:30Суперлига. "Бухоро" ва "Бунёдкор"дан камбэк  1 23:14Иван Бошкович: "Ҳеч кимнинг бошини ёрмоқчи эмасман. Биз бундай ҳолатларга тайёр бўлиб боряпмиз"  3 22:56Клублар ўртасидаги ЖЧ. ПСЖ "Интер Майами"га имконият қолдирмади  173 22:45Илёс Зейтуллаев: "Бундай ажойиб ҳиссиётларни фақатгина футбол бера олади. Носир Абдусаломовни ўтган йилдан бери кузатиб келаман"  2 22:15Осиё Кубоги саралаши. Ўзбекистон аёллар терма жамоаси Шри-Ланкани 10:0 ҳисобида тор-морт этди. Нилуфар Қудратовадан "покер"  1 21:55Суперлига. "Бухоро" камбек амалга ошириб, "Шўртан"ни мағлуб этди   13 21:18Моуриньюга "Манчестер Сити" ҳимоячиси керак  0

Омад Аргентинани финалга олиб чиқди Янгиликлар

Омад Аргентинани финалга олиб чиқди

Бразилияда ўтаётган жаҳон чемпионати ҳам ўз якунига етиб бормоқда. Ярим финалнинг иккинчи учрашуви Голландия ҳамда Аргентина терма жамоалари ўртасида кечди.

Ўйин ҳақида кўп тўхталиб ўтмоқчи эмасмиз. Жуда ёрқин кечиши кутилган ўйин, кутилмаганда кўпчиликни тахминларини пучга чиқарди. 


Учрашув асосан майдон марказида кечди. Асосий вақтда деярли хавфли вазиятлар кузатилмади. Қўшимча таймда Родриго Паласионинг жуда қулай имкониятга чиқиб борагани ва Силессен тўпни эгаллаб олганини таъкидлаб ўтиш мумкин.

Голландия таркибида кутилганидек Арьен Роббен қолган футболчиларга нисбатан фаол ва ҳаракатчанг бўлди. Аргентинадан эса Маскеранонинг ўйинини алоҳида айтиб ўтиш мумкин.

Умуман жамоалар ҳимояда анча эҳтиёткорлик билан ҳаракатланишди ва деярли орқа чизиқда хатолар кузатилмади.

Сокинлик остида кечган 120 дақиқадан сўнг беллашувни бошқариб борган Жунайт Чақирнинг хуштаги янгради ва навбат ҳал қилувчи паллага етиб келди. Пенальтилар сериясида ўтган гал омади келган учар-голландларнинг "қаноти" Тим Крул бу сафар Луи ван Гаал томонидан майдонга туширилмади. Силессен эса "лоторея" баҳсида Тим Крул кўрсатган жасоратни намойиш қилолмади ва ҳеч бир зарбани бартараф эта олмади.


Аргентина посбони Ромеро эса аввалига Влаарни, кейинчалик эса Снейдерни уринишларини йўққа чиқарди ва жамоасини финалга олиб чиқди.


Энди ярим финалда омадсизликка учраган Бразилия ҳамда Голландия жамоалари учинчи ўрин учун баҳсда ўзаро беллашишади.

Мундиалнинг ҳал қилувчи учрашувида эса Германия Аргентина билан тўқнаш келади. 1990 йилги финал такрорланади.

Месси ватандошлари 1990 йилги ва ўтган мундиалдаги қақшиткич зарбага жавоб қайтара олишадими? Ёки "немис машинаси" ўз йўналиши бўйлаб ҳаракатланишда давом этадими? Бу саволлар жавобини яқин кунлар ичида билиб оламиз!

Финалда кўришгунча...

ЖЧ-2014. Ярим финал

ГОЛЛАНДИЯ – АРГЕНТИНА 0:0 (пен. 2:4)

Бош ҳакам
: Жунайт Чақир (Туркия).


Голландия: Силессен, Влаар, Де Врей, Мартинс Инди (Янмат, 46), Блинд, Де Йонг (Класи, 62), ван Перси (Хунтелаар, 96), Снейдер, Куйт, Вейналдум, Роббен.

Аргентина: Ромеро, Гарай, Сабалета, Биглиа, Перез (Паласио, 82), Игуаин (Агуэро, 82), Месси, Маскерано, Демичелис, Рохо, Лавеззи (Макси Родригез, 100).

Огоҳлантиришлар: Мартинс Инди (45), Демичелис (49), Хунтелаар (105).

Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика