UZ

Сўнгги янгиликлар

01:50Винисиус Жуниор: "Дунёнинг энг катта клуби ва терма жамоасида ўйнаш барчанинг орзуси"  1 01:15"Реал"нинг илтимоси рад қилинди  1 00:52Расман: Осимхен - "Галатасарой"нинг тўлақонли аъзоси!  3 00:35Конференциялар лигаси саралаши. "Истанбул Башакшеҳир" "Черно Море"ни қийинчиликсиз мағлуб қилди, Шомуродов захирадан майдонга тушди  24 00:17Майкл Оуэн: "Ливерпуль" ўтган мавсумда 20 очколик фарқ билан чемпион бўлиши керак эди"  4 23:50"Манчестер Юнайтед" "Лейпциг"га хабар жўнатди  0 23:29"Милан" ўртоқлик ўйинида Австралия чемпионати аутсайдерига 9та гол урди  3 23:12"Манчестер Сити" афсонавий Чики Бегиристайн билан ҳайрлашди, у Абдуқодир Ҳусановнинг трансферида муҳим ўрин тутган  1 22:59Конференциялар лигаси саралаши. "Сабаҳ" "Петрокуб" тўсиғидан осон ўтди, Умарали Раҳмоналиев жавоб ўйинида ҳам майдонга тушмади  1 22:26Пьер-Эмерик Обамеянг собиқ жамоасига қайтди  0 21:35"Реал" футболчиси "Комо"га ўтди  0 21:08Лукас Пакета бўйича якуний қарор чиқарилди  1 20:51"Арсенал"нинг икки футболчиси жароҳат олди  3 20:44Расмус Хойлунд: "Юнайтед"да қолишни истайман"  5 20:16"Локомотив"га 6 футболчи келди, 5 футболчи кетди  1

Олтита мамлакатда ўйнаган, футболни танлашига Асқар Толибжонов сабабчи бўлган Азиз Ибрагимов бугун 34 ёшга тўлди Янгиликлар

Олтита мамлакатда ўйнаган, футболни танлашига Асқар Толибжонов сабабчи бўлган Азиз Ибрагимов бугун 34 ёшга тўлди

Бугун Ўзбекистон миллий терма жамоасининг собиқ ярим ҳимоячиси, ҳозирда “Сурхон” шарафини ҳимоя қилаётган тажрибали футболчи Азиз Ибрагимов ўз туғилган кунини нишонламоқда.

34 ёшини қарши олган маҳоратли ярим ҳимоячи вақтида Словакия, Чехия, Хитой, Эрон ва Латвия чемпионатларида ўйнаган. Юрмаланинг “Спартак” клуби таркибида Латвия чемпиони ҳам бўлган. 

Азиз Ибрагимов - 1986 йилнинг 21 июль куни Тошкент шаҳрида туғилган. Фаолияти давомида “Трактор” (Тошкент), “Шўртан” (Ғузор), “Андижон” (Андижон), “Динамо” (Самарқанд), “Бухоро” (Бухоро), “Навбаҳор” Словакиянинг “Слован” (Братислава), Чехиянинг “Богемианс - 1905”, “Баник”, “Богемианс”, Хитойнинг “Циндао”, Эроннинг “Машин Сози”, Латвиянинг “Спартак” (Юрмала) клубларида тўп тепган. У 2007-2011 йилларда Ўзбекистон миллий терма жамоаси таркибида 17 та ўйинда майдонга тушиб, 3 та гол урган.

У миллионлар ўйинига кириб келиши ҳақида ўз интервьюларининг бирида шундай деганди.

"8-9 ёшимда футбол билан шуғуллана бошлаганман. Аслида футболчи бўламан деб сира ўйламагандим. Каратэ ва таэквондо спорт турларига қизиқишим баланд эди. Кўпинча Брюс Ли, Жан Клод Ван Дам каби жанг усталари иштирок этган фильмларни севиб томоша қилганман. Футболга кириб келишимга асосий сабабчи Асқар Толибжонов ҳисобланади. Кейинчалик эса тақдир тақозоси билан Бахтиёр Нуралиев жамоасида миллионлар ўйини сир-асрорларини ўрганишни давом эттирганман. 

Футбол мен учун ҳамма нарса. 18 ёшимда тиббий кўрикдан ўтганимда, юрагим билан боғлиқ муаммо чиққан. Аниқроғи, шифокорлар юрагим бошқаларнинг юрагига нисбатан каттароқ экани айтишган ва менга бошқа  футбол ўйнаш мумкин эмаслигини уқтиришганида дунё кўзимга қоронғу кўринган. Футболчи бўла олмаслигимни хатто тасаввур ҳам қила олмаганман. Бу худди бир қизни яхши кўриб қолсангизу, оила азоларингиз йўқ дейишганидек гап эди. Шукрки, шунча йилдан буён футбол ўйнаб келаяпман, юрагим ҳеч қандай муаммо чиққани йўқ. Лекин ҳар сафар тиббий кўрикдан ўтганимда юрагим катта эканини доим айтишади. 

Терма жамоадаги энг ёқимли, энг ёмон ва энг чиройли ўйиним... Адашмасам, энг ёқимли ўйин Сингапурга қарши сафардаги баҳс. Ўшанда 7:3 ҳисобида зафар қучгандик. Иккинчи бўлимда майдонга тушиб гол ургандим. Энг чиройли баҳс 2007 йилги Осиё Кубоги доирасида Малайзияни 5:0 ҳисобида ютганимиз бўлган. Бу учрашувда ҳам гол ургандим. Энг ёмон ўйиним эса Ироққа қарши Жанубий Кореядаги ўртоқлик ўйини бўлган. Ўша баҳснинг бошида қўполлигим учун ҳакам менга дарҳол қизил карточка кўрсатганди.",- дейди қаҳрамонимиз. 

Сайтимиз ходимлари номидан Азиз Ибрагимовга соғлик ва саломатлик, фаолиятида улкан зафарлар тилаб қоламиз!

Рейтинг: +6   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика