UZ

Сўнгги янгиликлар

01:48А Серия. "Кальяри" "Ювентус"га қарши ўйинда охирги дақиқалардаги автогол сабаб ғалабани қўлдан чиқарди. Шомуродов 79-дақиқада алмаштирилди  41 01:40Каземиро: "Анчелотти МЮга ўтаётганимни билиб, йиғлаб юборганди"   3 01:15U-23 Осиё кубоги. Ироқ Тожикистонни ишончли тарзда мағлуб қилди  0 00:58Начо "Реал"га мавсум охирида жамоадан кетишини маълум қилди  6 00:40Ўзбекистон Қувайтга қарши ўйинда тўлиқ оқ либосда ҳаракат қилади  2 00:37Виталий Левченко: "Биз учун чемпионат ёки кубок учрашуви фарқланмайди"  1 00:25Иван Бошкович: "Ғалаба осонликча келмаслигини бугунги ўйин ҳам кўрсатиб берди"  1 00:10"Жиззах" бош мураббийи: "Таркибимиз фақат маҳаллий футболчилардан иборат экани мени хурсанд қилади"  2 00:05Футзал бўйича Осиё Кубоги. Ироқ - Ўзбекистон 1:4   0 00:00Саидазамат Мирсаидов: "Рақиб ким бўлишидан қатъий назар, ҳар бир учрашувда ғалаба қозонишни мақсад қилганмиз"  0 23:45Ўзбекистон олимпия терма жамоасининг бугунги машғулоти. Эртанги рақиб - Қувайт  1 23:29Ўзбекистон U-23. Навбатдаги машғулот қандай ўтди? Мирсаидов ва Одиловдан интервью  0 23:23U-23 Осиё Кубоги. Саудия Арабистони Таиландга бешта гол урди, Япония БААга имконият қолдирмади  1 22:52Элдор Шомуродов "Ювентус"га қарши ўйинни асосий таркибда бошлайди!  26 22:47Абдуқодир Ҳусанов эртага ўтказиладиган "Ланс" – "Клермон" учрашуви қайдномасига киритилди  1

"Олтин захира"га айланган Игорь Сергеев Янгиликлар

"Олтин захира"га айланган Игорь Сергеев

Тошкентда "Пахтакор" Осиё Чемпионлар лигаси доирасида Эрон чемпиони "Персеполис"ни меҳмон қилди.

Бешинчи тур доирасидаги мазкур баҳсда ҳар иккала жамоаларга ғалаба сув ва ҳаводек зарур эди. "Пахтакор" Қатарда йўқотилган очколар ўрнини қоплаш ва охирги тур олдидан гуруҳдан чиқиш имкониятларини яхшилаб олиш учун ғалабага муҳтож эди. "Персеполис" эса ўз-ўзидан гуруҳдаги ўрнини, яъни охирги поғонадан тепароққа сакраш учун фақат ғалабага курашди.

Мазкур баҳс олдидан мезбонлар таркибида қатор йўқотишлар юзага келди. Дисквалификация туфайли асосий таркиб аъзоси, қанот вингери Достон Ҳамдамов ўйинда иштирок этолмади. Шунингдек, унинг ўрнида қанотда ўйнаши мумкин бўлган Жасур Яхшибоевда эса жароҳат вужудга келди. Таянч ярим ҳимоячи садриддин Абдуллаев эса анча аввал сафдан чиққанди. "Персеполис" сафида ҳам йўқотишлар йўқ эмасди. "Персеполис" футболчиси Ҳалилзода ҳам Ҳамдамов сингари дисквалификация туфайли ўйинни ўтказиб юборишга мажбур бўлди.

Шота Арвеладзе таркибдаги йўқотишлардан келиб чиқиб, бошланғичда Ҳамдамов ўрнига Сидиқов, Абдуллаев ўрнини эса доимгидек Собирхўжаев эгаллади. Қолган позициялар бўйича эса мураббий ўзгаришга қўл урмади ва жамоа одатдагидек 4-2-3-1 тактик схемасига асосан майдонга тушди.

Бранко Иванкович эса жамоани 4-3-3 тактик схемасида ўйинга туширди. Дарвозада Алиризо Бейранванд. Чап қанот ҳимоясида Меҳди Шири қўйилди, марказда эса Муҳаммад Надири ва Омид Алишах тандемига ишонч билдирилган бўлса, ўнг қанотда доимгидек Жалол Ҳуссейни ўйнади.

Марказда эса Аҳмад Нуруллаҳи-Камябиниа-Сороуш "трио"си ҳаракат қилди. Ҳужум учлигида эса Муҳсин Рабих ва Сиамак Немати қанотлардан жой олишган бўлса, Али Алипур марказий ҳужумчи сифатида баҳсни бошлади.

Учрашувни бошқариб бориш эса австралиялик Кристофер Бит бошчилигидаги ҳакамлар гуруҳи зиммасига юкланди. Қайд этиш керакки, ушбу рефери бунгача ҳам "Пахтакор" иштирокидаги ўйинни бошқаришга улгурганди. Ўшанда "Пахтакор" жамоаси Тошкентда "Ал Ҳилол" билан муросасиз кечган ўйинда (2:2) дуранг қайд этган.

Ўйинни ҳар иккала жамоалар эҳтиёткорлик билан бошлашди. Айниқса "Пахтакор" дастлабки дақиқаларданоқ кўр-кўрона ҳужумга ўтишдан кўра эҳтиёткорликни афзал билди. "Персеполис" эса дастлабки 10 дақиқаликда ҳудудий устунликка эгалик қилди. Аммо "Пахтакор" дарвозаси олдида хавфли вазиятлар содир этилмади. "Пахтакор" мудофаани мустаҳкам ушлаб, биринчи 10 дақиқаликдан сўнг аста-секинлик билан олдинга ўтди. Позицион ҳужумларга эътибор қаратган майдон эгаларининг илк хавфли вазиятни стандарт орқали амалга оширишди. Жалолиддин Машариповнинг жарима зарбасидан тепган тўпи дарвоза устунига тегиб қайтди. Кримец бу вазиятда тўпни дарвозага тўғрилаб қўйишига бир баҳя қолди.

Яна сал ўтиб "Пахтакор"нинг чап қанот орқали ташкил этган ҳужуми стадионга йиғилган мухлисларни ларзага келтирди. Сайфиевнинг узатмасидан сўнг Жавоҳир Сидиқов тўпни дарвозага жойлаб қўйишга интилди, аммо унинг зарбаси йўлига аввалига ҳимоячи, кейин дарвозабон туғаноқ бўлди. Мазкур хавфли вазиятдан бироз ўтиб Жавоҳир Сидиқовга нисбатан қоида бузилди. Тиззасидан жароҳат олган Сидиқов ўйинни давом эттира олмади.


Унинг ўрнига эса бунгача "Пахтакор" сафида атиги бир ўйинда захирадан майдонга тушган Собит Синдаров қўйилди. Ёш футболчи майдонда Сидиқов бажарган вазифа, яъни қанот вингери ролида пайдо бўлди. Шундоқ ҳам ўнг қанот вингерлари саналган Ҳамдамов, Яхшибоевни йўқотган жамоа бу ролда ўйнаган Сидиқовдан ҳам айрилди. Натижада тўртинчи вариант сифатида Синдаров бу ролга киришди.

Шундан сўнг ўйин асосан майдон марказида кечди. Биринчи бўлим сўнггида меҳмонлар "Пахтакор" дарвозаси олдида чинакамига хавфли вазият яратишди. Жарима зарбасидан сўнг Али Алипур томонидан берилган кучли ва хавфли зарбани Қувватов маҳорат кўрсатиб бартараф этди. Шу тариқа жамоалар таблодаги 0:0 ҳисоби билан танаффусга йўл олишди.

Иккинчи бўлимда эса янада жаҳлдор ва иштиёқи биланд "Пахтакор"ни кўрдик. Ташаббусни тўлиқ ўз қўлига олган жамоа ўзининг услубига монанд ҳужумлар сонини оширди ва олдинга ўтди.


Арвеладзенинг захирадан унумли фойдалангани ўйиндаги ҳал қилувчи вазиятга айланди


Рақиб дарвозаси олдида кетма-кет содир этилган хавфли вазиятлар "Персеполис"ни бироз эсанкиратиб қўйди. Лекин эронликлар мудофаада ишончли ва мустаҳкам ўйинни давом эттиришди. Ўйин тугашига тобора оз фурсат қолганида Шота Арвеладзе учрашувдаги иккинчи ўзгаришга қўл урди. Яъни, ҳужумни кучайтириш мақсадида майдонга Игорь Сергеев туширилди. Айнан мазкур қарор ўйин тақдирини ҳал этишда муҳим роль ўйнади. Марат Бикмаевни алмаштирган Игорь Сергеев Драган Черандан тўпни қабул қилиб олгач, жарима майдончаси ичида дарвозанинг узоқ бурчагини нишонга олди. Тўп эса йўл-йўлакай ҳимоячини силаб ўтиб, дарвозанинг юқори бурчаги тарафдан жой олди - 1:0.

Стадионни ларзага келтирган Игорь номи бутун стадион бўйлаб қайта-қайта такрорланди ва Сергеев ҳақли равишда ўз олқишларини қабул қилди.

Ўтказиб юборилган голдан сўнг "Персеполис" ҳимояга ётишдан наф йўқлигини буткул сезиб, катта куч билан олдинга борди. Аммо шу куни ҳимояда мустаҳкам бўлган Аъзамов-Кримец тандеми ишончли тарзда рақиб ҳужумларини қайтаришди. Санжар Қувватов эса иккита вазиятда жамоаси жонига оро кирди. Қисқа қилиб айтганда, "Пахтакор" ҳимояда анча мустаҳкам турди.

Учрашувга ҳакам томонидан 4 дақиқа вақт қўшиб берилди. Бу вақт ичида "Персеполис" "Пахтакор" дарвозаси олдида хавф туғдиришга эришди. Аммо бундан наф чиқаришнинг имкони бўлмади. Игорь Сергеев эса қарши ҳужум пайтида яна бир яхши вазиятга эга бўлганди. Аммо жарима майдончаси ичида дарвозабонни алдамоқчи бўлган Сергеевнинг йиқилишига ҳакам ишонмади ва хавф бартараф этилди. 

Якунда "Пахтакор" Тошкентда "Персеполис" қаршилигини енгди ва муҳим ғалабани расмийлаштирди. Мазкур ғалабадан сўнг "Пахтакор" ўз гуруҳида 8 очко тўплаган ҳолда ҳозирча якка пешқадамга айланди. Гуруҳдаги иккинчи ўйин сал кейинроқ Қатарда "Ал Садд" ва "Ал Аҳли" ўртасида кечади.

Пахтакор

Игорь Сергеев - 86'

Лига чемпионов АФК. Группа D . 5-тур

06/05/2019, 18:00

0
:
1
Тугади

Персеполис

45'
90'
25'  Javokhir Sidikov (Sobit Sindarov)
79'  Марат Бикмаев (Игорь Сергеев)
86'  Игорь Сергеев
89'  Sobit Sindarov (Akramjon Komilov)
63'  Omid Alishah (Марио Будимир)
70'  Soroush Rafiei (Мехди Тораби)
89'  Сиамак Немати (Ali Mosleh)

ОЧЛ-2019, 5-тур.
"Пахтакор" - "Персеполис" 1:0
6 май 2019 йил. Тошкент. "Пахтакор" стадиони. 18:00
Ҳакамлар:
Кристофер Бит, Антон Шетинин, Эшли Бишам (Австралия), Моҳд Амирул Изван (Малайзия).
Назоратчи: Нобору Ишияма (Япония).
Комиссар: Мунем Фаҳури (Иордания).

Гол: Игорь Сергеев 86, - 1:0.

"Пахтакор": Санжар Қувватов, Фаррух Сайфиев, Егор Кримец (с), Шерзод Аъзамов, Хожиакбар Алижонов, Одилжон Ҳамробеков, Сардор Собирхўжаев, Жалолиддин Машарипов, Драган Черан, Жавоҳир Сидиқов (Собит Синдаров, 25) (Акром Комилов, 89), Марат Бикмаев (Игорь Сергеев, 79).
Захира: Элдорбек Суюнов, Шоҳруҳ Маҳмудҳожиев, Владимир Козак, Марко Симич.

"Персеполис": Али Ризо Бейранванд, Омид Алишоҳ (Марио Будимир, 63), Саид Жалол Ҳуссайни (с), Меҳди Шири, Муҳаммад Нодири, Суруш Рафейи (Маҳди Тўроби, 70), Аҳмад Нуроллоҳи, Камолиддин Камябиниа, Муҳсин Нодеҳи, Сиамак Неъмати, Али Алипур
Захира: Бозидар Радошевич, Башар Ресан, Меҳди Шарифи, Адам Ҳемати, Али Таклими

Огоҳлантириш: Жалолиддин Машарипов 65.

Ўйин статистикаси


Гуруҳдаги вазият


Мазкур ўйинда агарда "Ал Садд" ғалаба  қозонса, унда гуруҳдаги охирги ўйинда "Пахтакор"га дуранг натижаси ҳам кейинги босқич масаласини ҳал этиш учун кифоя қилади.

Рейтинг: +44   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика