"Олтин тўп": Қироллар. I қисм (ФОТО)
06 янв 2015 17:38
Янгиликлар
"Олтин тўп" билан миллий терма жамоалар мураббийлари ва сардорлари ўртасида ўтказилган сўровномада ғолиб чиққан футболчилар тақдирланади.
Ушбу соврин "France Football" журнали муҳаррири Габриэл Ано томонидан 1956 йилда таъсис этилган. У ўшанда ҳамкасбларидан Европанинг 1956 йилдаги энг яхши футболчиси учун овоз беришларини сўраган.
2007 йилгача "Олтин тўп" соҳиби Европа клубларидан бирида тўп тепиши зарур бўлган. 1995 йилгача эса фақат европаликлар ушбу соврин эгасига айланганлар.
2007 йилдан бошлаб эса қоидалар ўзгарган. Айнан ўша йилдан сўнг Европалик бўлмаган футболчилар ҳам "Олтин тўп"ни қўлга киритишлари мумкин бўлган.
2010 йилдан бошлаб эса "France Football"нинг "Олтин тўп"и билан ФИФАнинг соврини бирлаштирилган. Шундан бери ФИФА ва France Football йилнинг энг яхши футболчисини биргаликда аниқлайдилар.
1956 йилдан 1989 йилгача "Олтин тўп"ни қўлга киритган футболчиларга аталган постерларни фотогалереямизда томоша қилишингиз мумкин.
sports.ru сайтидан олинди
Фикрлар