UZ

Сўнгги янгиликлар

22:21Фабио Каннаваро: "Сафар энди бошланмоқда, бироқ биз тўғри йўлдамиз"  1 21:51"Бавария" ва "Барса" Гримальдога қизиқиш билдирмоқда  0 21:35Суперлига. "Шўртан" – "Бухоро" 1:1  0 21:09ФИФА рейтинги янгиланди: Ўзбекистон беш поғона юқорилаб, Осиёнинг бешинчи жамоасига айланди  13 20:57Тони Кроос Винисиусни танқид қилди  1 20:36Криштиану Роналду АҚШ президенти Дональд Трамп билан учрашди  9 19:50"Боруссия Дортмунд" форварди уйидан қурол топилди  0 19:28Александр Хомяков: "Бугун ҳаракатнинг ўзи камлик қилди"  1 19:00Италия яна ЖЧ саралашида омадсизликка дуч келди — олдинда ўтиш ўйинлари. Буёғига нима бўлади?   4 18:55Асрор Алиқулов: "Ўз майдонимиздаги охирги ўйинда мухлисларга ғалаба совға қилишни мақсад қилгандик"  0 18:39Globe Soccer Awards талқини бўйича йил мураббийи мукофотига даъвогарлар номи эълон қилинди  0 17:55Суперлига. "Шўртан" ўз уйида "Бухоро" билан дуранг ўйнади  5 17:44УЕФА "Барселона"га рухсат берди  3 17:27"Гулистон" қайтмоқда. Жамоа иккинчи лигада чемпион бўлди  3 17:24Максим Шацких: “Мухлисларнинг қўллаб-қувватловини доимо ҳис қилиб турдим. Барчага раҳмат”  8

Олмалиқда туғилган ва Ўзбекистонга ташриф буюришни хоҳлаётган футболчи “Штутгарт”га ўтди Янгиликлар

Олмалиқда туғилган ва Ўзбекистонга ташриф буюришни хоҳлаётган футболчи “Штутгарт”га ўтди

“Ганновер” ҳимоячиси Антон Вальдемар “Штутгарт” аъзосига айланди.

Бизга маълум бўлишича, 24 ёшли ҳимоячи билан келишув 2024 йилнинг ёзигача мўлжалланган. Трансфер суммаси эса 4 млн еврога баҳоланмоқда. 

Ўтган йили эса “Майнц” Вальдемарга 10 млн евро таклиф қилган, аммо ганноверликлар 12 млн талаб қилди ва охир-оқибатда коронавирус келишувга таъсир ўтказди. Трансфер бозоридаги нархлар тушди, Клуб футболчи учун “Штутгарт”дан 6 млн евро сўради, аммо якунда трансфер 4 млн.га амалга ошди.

У ўтган мавсум Бундеслига 2'да 30 ўйинда қатнашиб, 1 та самарали узатмани ўз ҳисобига ёздирганди.

Вальдемар Олмалиқда таввалуд топган. Яқинда эса немис журналистлари Антон Вальдемардан қайси давлатга ташриф буюришни исташини сўрашганида, у ўз ватани Ўзбекистонга, дея жавоб қайтаргани маълум бўлди.

Рейтинг: +25   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика