"Олмалиқ"да болгариялик футболчи кўрикдан ўтмоқда

Narzulla Saydullayev
30 янв 2014, 12:00
29 январдан Игорь Шквирин бошчилигидаги жамоа яна Тошкентда йиғилди.
Куни кеча жамоа йиғинига болгариялик 26 ёшли ҳимоячи Мартин Кавдански қўшилди. Бу ҳақда ахборот ҳамкоримиз "Футбол Экспресс" газетаси хабар берди.

Ушбу футболчи Болгариянинг "Черноморец" клубидан таклиф этилди. Кавдански мазкур жамоада ярим мавсумда 13та учрашувда қатнашиб 1та гол урди.

Агар у Игорь Шквирин кўригидан ўта олса юртимизда ўйнаган биринчи болгариялик футболчи бўлади.

Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: championat.asia