

Эрталабки машғулотда Белоруссиянинг "Динамо" (Брест) жамоасидан ҳимоячи Эдуард Жевнеров иштирок этди. Кечки машғулотларда ярим ҳимоячи Нодир Камолов ва ҳужумчи Рўзимбой Аҳмедов ҳам "Олмалиқ" таркибини тўлдирди. Мазкур йиғин давомида яна бир қатор футболчилар кўрикдан ўтгани жамоага келиши кутилмоқда.



