UZ

Сўнгги янгиликлар

21:30Ўзбекистон Кубоги. "Нефтчи" ўз уйида "Машъал"га мағлуб бўлиб, мусобақа билан хайрлашди. "Сўғдиёна" "Қизилқум"ни қийинчиликсиз мағлубиятга учратди  28 21:29Зико: "Европа футболига ҳаддан ташқари юқори баҳо бериб юборилган"  0 21:05"Ал Қодисия" МЮ қизиқаётган ҳужумчига 15 млн евро таклиф қилди  0 20:39Эшитдик-да! "Арал"га учралган мағлубиятдан сўнг "Локомотив" мураббийлар штаби жамоани тарк этди  7 20:08Про лига. "Арал" тур марказий ўйинида "Локомотив"дан устун келди  3 19:42"2+1" қайд этган ҳужумчи, тур голини урган ёш хавбек, жамоасини муқаррар голлардан қутқарган дарвозабон — Суперлигада 13-турнинг энг яхшилари  0 19:2538 ёшга тўлган Лионель Месси ҳақида 38 та қизиқарли маълумот  5 19:07Норчаев, Холматов, Абдухолиқов ва бошқалар ... Суперлига 13-тур рамзий терма жамоаси  0 19:04Абрамов мантиқан ҳеч нарса йўқотмади, Зейтуллаев учун керакли ғалаба эди — Абдулазиз Искандаров таҳлили  2 18:39"Футбол олами". "Динамо"да мавсумдаги илк мағлубият, "Навбаҳор" - ОКМК 3:0 — 13-тур ҳақида батафсил   0 18:10Носир Абдусаломов: "Қўқонда 120 дақиқа осон бўлмаганди, "Динамо" билан ўйинга ўзига ҳос куч топа олдик"  2 18:00Лукаку: "Роналду каби 40 ёшгача ўйнашни хоҳлардим"  3 17:10Бэйл "Кардифф"ни сотиб олиб, уни АПЛга олиб чиқмоқчи  2 16:43Энрике Клублар ўртасидаги ЖЧ стадионларидаги майдонлар ҳолатидан нолиди  9 16:18ЎФА раҳбарияти Майамидаги ФИФА Ижроия футбол саммитида қатнашди  3

"Олмалиқ": Таркибга икки легионер қўшилди Янгиликлар

"Олмалиқ": Таркибга икки легионер қўшилди

Пойтахтда ўз машғулотларини давом эттираётган жамоамиз таркибига бугун икки нафар легионер келиб қўшилди.

Легионерлардан бири жамоамизнинг декабрь ойидаги машғулотларида иштирок этган Владислав Косминин бўлиб, унинг ҳаракатлари мураббийлар штабига маъқул келганлиги боис яна жамоага таклиф этилди. Иккинчиси туркманистонлик Олтимурот Аннадурдиев ҳужум чизиғида тўп тепади. Олтимурот Туркманистон чемпиони "Олтин Аср" жамоасидан кўрикка чақирилган.
Жамоамизнинг машғулотлари кунига икки маҳалдан олиб борилмоқда. Тошкентдаги бу йиғин 10 январга қадар давом этади. 9 январь куни Наманганнинг "Навбаҳор" жамоаси билан ўртоқлик учрашуви ўтказилади.

Владислав Косминин
17 январь 1990 йилда таваллуд топган.
Фуқаролиги:
Белоруссия
Амплуаси: Ҳимоячи
Бўйи: 197 Вазни 87

Футболчилик фаолияти давомида асосан "Нафтан" жамоаси шарафини ҳимоя қилган. Юртимизга келгунга қадар Гроднонинг "Неман" жамоасида тўп тепган.

Алтимурат Аннадурдиев
13 апрель 1993 йилда таваллуд топган.
Фуқаролиги
: Туркманистон
Амплуаси: Ҳужумчи

Футболчилик фаолияти давомида "Ахал" ва "Олтин Аср" жамоасида тўп тепган. 2016 йилда "Олтин Аср" жамоасида Туркманистон чемпиони ва кубоги соҳиби бўлган.



Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика