UZ

Сўнгги янгиликлар

17:18Куни кеча "Сурхон"дан кетган мураббий Зейтуллаев штабида иш бошлади  0 16:57"Арсенал" етакчиси муаммога дуч келди  0 16:35Миржалол Қосимов: "Жон сақлаш учун курашгандан кўра ўйнамаган яхши"  2 16:17Ўзбекистонлик ҳакамлар Осиё Кубоги ўйинида ишлайди  1 15:50Саудия Арабистони гранди Брунуга йирик битим таклиф этмоқда  2 15:22"Арсенал" Англия терма жамоаси ҳимоячиси учун курашга қўшилди  1 14:56Карпенко "Бухоро"дан кетди  1 14:30Суперлиганинг 2025 йилдаги энг яхши мураббийи Қозоғистонда ишлайди  4 14:09​Расман: "Манчестер Сити" Семеньони сотиб олди  4 13:48Токотаев "Локомотив"да тиббий кўрикдан ўтолмади  11 13:25"Манчестер Юнайтед" янги мураббий бўйича қарорни кечиктирди  4 12:57"Фенербахче" Гендузини сотиб олди  0 12:30Кемалар шайланмоқда. Қайиқлар-чи?  1 12:00Бугунги ўйинлар: “Боруссия Д” сафарда, футзалда қизиқарли баҳслар ва бошқалар  0 11:38"Милан" Меньянга клуб тарихидаги энг юқори маошни таклиф қилди  4

"Олмалиқ": Достон Абдураҳмоновга жавоб берилди Янгиликлар

"Олмалиқ": Достон Абдураҳмоновга жавоб берилди

Теглар :  ОлмалиқШўртан
Хабар бериб ўтганимиздек, бугун "Олмалиқ" Ғузорнинг "Шўртан" жамоаси билан ўртоқлик ўйини ўтказди.

Учинчи йиғинни якунлаб берган баҳсда Игорь Анатольевич майдонга бир қатор ёшларни синовдан ўтказди. Тажрибали футболчилар қаторида ёш футболчиларнинг ҳаракатлари кузатиб борилди. Ўртоқлик мақомига эга бу ўйинда газчилар жамоаси 3:2 ҳисобида зафар қучди. Рақиб жамоадан Игорь Таран дублга эришган бўлса, яна бир гол Юсуф Бўриев ҳисобига ёзилди. Жамоамиздан эса Фарҳод Тожиев ва Дониёр Исмоилов рақиб дарвозасини ишғол этди.

Баъзи сабабларга кўра бир қатор футболчилар бу учрашувда иштирок этишмади. Абдуқаҳҳор Ҳожиакбаров, Умид Хонимқулов ва Ислом Иномовларда кичик жароҳат бўлса, Саидкомил Акбаров, Сирожиддин Маҳмудов, Абдумалик Тошпўлатов ва Аббос Пўлатовлар машғулот ўтказиш билан чекланишди. Учрашувнинг иккинчи таймида эркин кураш бўйича Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси Ихтиёр Наврўзов жамоамиз таркибида 15 дақиқа тўп тепди. Бу борада Игорь Шквирин қуйидаги фикрларни билдирди: "Ихтиёр Наврўзов Ўзбекистон шарафини халқаро майдонларда ҳимоя қилади. У Жаҳон чемпионати орқали Рио Де Жанейродаги Олимпиада ўйинларига йўлланмани қўлга киритди. Наврўзовни қўллаб-қувватлаш учун майдонга туширдик. Ҳар ҳолда у якка спорт турида иштирок этади, футбол эса жамоавий ўйин. Шу боис биз учун ҳам, Ихтиёр учун ҳам қизиқ бўлди. Майдонда 10-15 дақиқа ҳаракат қилди. Айтиш мумкинки ёмон ўйнагани йўқ, ҳар ҳолда профессионал жамоага қарши ўйнади. Ихтиёр Наврўзовга Олимпиада ўйинларида омад ёр бўлишини тилаймиз. Ўзбекистонлик спортчиларни доим қўллаб-қувватлаймиз".

Учрашувни жамоалар қуйидаги таркибларда ўтказишди.
"Олмалиқ" - "Шўртан" 2:3
Ҳакамлар:
Олим Толибжонов, Олим Абдувосилов, Санжар Шоюсупов.
Голлар: Фарҳод Тожиев 66, Дониёр Исмоилов 71 - Игорь Таран 36, 80, Юсуф Бўриев 67.
"Олмалиқ": Михаил Наумов, Раҳматилло Бердимуродов, Азизбек Суюнов, Дарко Станоевич, Иброҳим Раҳимов, Достон Абдураҳмонов, Никита Павленко, Достон Тошматов, Мурод Ражабов, Зоҳир Пиримов, Рўзимбой Аҳмедов.
Захирадан майдонга тушганлар: Роман Абдулов, Азамат Исроилов, Евгений Гоголь, Дониёр Исмоилов, Миржамол Қосимов, Диёр Туропов, Фарҳод Тожиев, Ихтиёр Наврўзов, Муҳаммад Исаев, Исломбек Исоқжонов.

"Шўртан": Элдор Тожибоев, Ботир Қораев, Умар Эшмуродов, Ҳасанбой Эргашев, Олим Каримов, Элдор Бойматов, Жамол Отақулов, Лазиз Убайдуллаев, Игорь Таран, Маъруф Муродов, Зафар Полвонов.
Захирадан майдонга тушганлар: Хуршид Ходжаев, Нурали Падаров, Юсуф Бўриев, Ғулом Раҳмонов, Кенжа Тўраев, Мирмуҳсин Сатторов.

Ушбу ўйин билан жамоанинг навбатдаги ўқув-машғулот йиғини якунланди. Жамоада кўрикда бўлган Аббос Пўлатов, Сирожиддин Маҳмудов ва Достон Абдураҳмоновга жавоб берилди. Шунингдек, ўтган мавсум ёшлар жамоасида тўп тепган Абдумалик Тошпўлатов ҳам бошқа жамоага ўтиши мумкин.

Жамоамиз машғулотларни 2 февралдан яна Тошкентда давом эттиради.

Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика