UZ

Сўнгги янгиликлар

09:09Флик ваъда берди  1 08:41Франция термасининг октябрь ойи йиғини учун қайдномаси эълон қилинди  0 08:14"Пахтакор"нинг асосий футболчиси учун мавсум якунланди  1 07:45Суперлига. Бугун 24-турга старт берилади  7 07:07Омар Момани Каннаваронинг Ўзбекистон МТЖ бош мураббийи бўлишига атаб карикатура чизди  24 06:26ФИФА Жаҳон Чемпионати учун расмий ўйин тўпи — "TRIONDA"ни тақдим этди  2 01:57Европа лигаси. "Астон Вилла"да ғалаба, "Ноттингем Форест"да мағлубият ва бошқа натижалар  2 01:25Погба Франция термасига қайтадими? Дешам жавоб берди  0 00:51"Лилль" дарвозабонидан супер қаҳрамонлик!  6 00:28ОФФА Президенти Ровшан Нажаф ФИФА Президентига миннатдорлик билдирди  0 00:15Конференциялар лигаси. "Кристал Пэлас" тарихий ўйинда ишончли ғалаба қайд этди  1 23:53Европа лигаси. "Бетис"да ғалаба, "Рома" ўз майдонида ютқазди ва бошқа натижалар  0 23:25Муҳим ўйинлар олдидан "Ливерпуль"да жуда жиддий йўқотиш бор  4 23:06Анчелотти Бразилия термасининг сардори ким бўлишини маълум қилди  2 22:43Исроил нега мусобақалардан четлатилмаяпти? Инфантино жавоб берди  23

"Олмалиқ" Белоруссия клуби билан дуранг ўйнади Янгиликлар

"Олмалиқ" Белоруссия клуби билан дуранг ўйнади

Бугун "Олмалиқ" Туркияда ўзининг учинчи назорат ўйинини ўтказди.
Бу галги рақиб, Белоруссиянинг "Минск" футбол клуби бўлди. Ўйин анча қизиқарли ва хавфли вазиятларга бой бўлди. Ҳисоб ҳам шунга яраша - 3:3. Сермаҳсул ўтган бу баҳсда жамоамиз уч марта ҳисобда олдинга борган бўлишига қарамасдан ғалабани ушлаб қола олмади. Биринчи таймда Санжар Шоаҳмедов ҳисобни очган бўлса, танаффусга жамоалар 1:1 ҳисобидаги дуранг билан чиқишди. Иккинчи таймда дарвозабон хатосидан унумли фойдаланган Зафар Полвонов яна жамоамизни олдинга олиб чиқди. Рақиб яна ҳисобни тенглаштиришга эришди. Учинчи гол Зоҳир Пиримов томонидан амалга оширилди. Ўйин якунланишига оз вақт қолганда "Минск" футболчилари яна ҳисобни тенглаштиришди. Белоруссияликлар киритган ҳар уччала гол стандарт вазиятларда амалга оширилди.

Ўйинни "Олмалиқ" қуйидаги таркибда ўтказди.

"Олмалиқ": Умиджон Хонимқулов, Обид Жўрабоев, Дарко Станоевич, Шавкат Муллажонов, Абдуқаҳҳор Ҳожиакбаров, Иқбол Акрамов, Нассер Менассел, Дилявер Абибуллаев, Арслонмурод Омонов, Санжар Шоаҳмедов, Зафар Полвонов.

Захирадан майдонга тушганлар: Никита Шквирин, Диёржон Туропов, Александр Алемпиевич, Зоҳир Пиримов, Сухроб Бердиев, Азамат Исроилов, Достон Абдураҳмонов, Тимур Кагиров.

"Олмалиқ"нинг навбатдаги назорат ўйини 26 февраль куни Ижевскнинг "Газовик" жамоасига қарши ўтади.
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика