UZ

Сўнгги янгиликлар

10:45"Андижон"нинг янги легионери: "Максим Шацких Украина футболи учун ҳақиқий афсонадир"  1 10:07Клублар ўртасидаги ЖЧ. Ким қанча ишлаб олди?  1 09:30Ўтган мавсумдаги Суперлиганинг "энг яхши ёш футболчиси" фаолиятини водий жамоасида давом эттиради  1 08:53Терма жамоамизнинг яна бир аъзосига Греция ва Ла Лига 2 жамоасидан қизиқиш бор  12 08:19"Реал" ўз тарбияланувчисининг қайтганини эълон қилди  6 07:47Терма жамоамизнинг яна бир аъзоси легионерга айланди. Унинг янги жамоасидаги рақами ҳам маълум  7 07:39Ўзбекистон МТЖ аъзоси Эрон чемпиони билан шартнома имзолайди  10 01:44Жезуш Роналду ҳақида: "Унинг таклифи туфайли "Ал Насср"даман"  13 00:48Тер Штеген ғазабда, клубдагилар уни кетади деб ўйлашяпти, аммо...  7 00:30"Андижон" Валижон Раҳимов билан хайрлашди  3 23:43"Ал Ҳилол" собиқ устози энди "Ал Насср"ни бошқаради  1 23:17"Ньюкасл" "Айнтрахт" ҳужумчиси учун 70 млн. евро таклиф қилди  2 22:34Испания ҳукумати Ямалнинг туғилган кун байрамида карлик касаллиги бор одамларнинг ишга ёлланганини текширишни сўради  10 22:04КЖЧдан сўнг "Олтин тўп" учун ким асосий даъвогар?  76 19:54Грилишнинг янги манзили Туркия бўлиши мумкин  3

Олий лига. "Локомотив" "Навбаҳор"ни мағлуб этди Янгиликлар

Олий лига. "Локомотив" "Навбаҳор"ни мағлуб этди

Турнир пешқадами "Локомотив" жамоаси ўтган турда "Пахтакор"ни Наманганда мағлуб этган ва ўз уйидаги мағлубиятсиз серияни давом эттираётган "Навбаҳор"ни қабул қилди.

Жамоалар ўйинни икки хил тактик схемада бошлашди. Микляев ва Еличич тандеми ўйинга 4-2-3-1 тактик схемасини танлади. Илҳом Мўминжонов эса пешқадам жамоага қарши 4-5-1 схемани қўллади.

Учрашувдаги илк дарвоза томон тепилган зарбани 3-дақиқада "Локо" ярим ҳимоячиси Садриддин Абдуллаев амалга оширди. "Локомотив"нинг 11-рақамдаги футболчиси тепган кучли зарбани Дилшод Ҳамроев ортиқча қийинчиликсиз эгаллаб олди.

Ўйиннинг 8-дақиқасида Машарипов-Мустафоев-Кападзе-Зотеев комбинациядан сўнг Олег узоқ масофадан дарвозани нишонга олишга уриниб кўрди. Аммо унинг дарвоза томон йўллаган зарбасига бирозгина аниқлик етишмади.

"Локомотив" учрашувнинг дастлабки 15 дақиқасида катта устунликка эга бўлди. Кетма-кет ҳужумга ўтишлар чоғида ўйиннинг 11-дақиқасида Мирзаев-Кападзе-Абдуллаев учлиги ташкил этган комбинациядан кейин Садриддин Абдуллаев чамаси 16 метрлар масофадан дарвозани "ўққа" тутмоқчи бўлди. Аммо Абдуллаевнинг бу галги зарбаси ҳам бирозгина ноаниқ кетди.

Игнатий Нестеров 18-дақиқада тўпни жамоадошларига узатиш чоғида хато ўйнади ва майдон марказида меҳмонлар тўпга эгалик қилишди. Ойбек Қиличев тезкорлик тўпни зарба беришга чоғланаётган Остон Уруновга қолдирди. "Навбаҳор"нинг 6-рақамдаги футболчиси йўллаган зарбага эса аниқлик етишмади, акс ҳолда учрашувда ҳисоб очилиши мумкин эди.

"Локомотив" эса уларнинг илк хавфли зарбасига жавоб тариқасида тезкорлик билан олдинга ўтди ва жамоа сардори Кападзе томонидан содир этилган хавф "темирйўлчилар"га наф келтирмади.

Беллашувнинг 31-дақиқасида Абдуллаевга нисбатан Қиличев қоидани бузди ҳакам жарима зарбаси белгилади. Белгиланган жарима тўпини Машарипов жарима майдончаси ичига охиста оширди. Ислом Тўхтахўжаев эса ажойиб тарзда тўпни дарвозага йўллади, аммо тўп шу паллада дарвоза тўридан жой олишни истамади. Тўхтахўжаевнинг тепган тўпи аввалига дарвоза тўсини ва кейин чизиққа тегиб чиқиб кетди.
"Навбаҳор" бундан сўнг тезкор қарши ҳужумга ўтди. Ойбек Қиличев тўп билан тезликни оширди ва жарима майдончачи олдида яқинлашиши билан олдида турган иккита вариантдан (чап томондан Аҳмедов, ўнгдан эса Турғунбоев очилиб келаётган эди) кўра, дарвозани нишонга олишни маъқул топди. Аммо унинг берган зарбасини Нестеров эгаллаб олди.

Биринчи бўлим якунига етишига 1 дақиқа қолганида учрашувдаги дастлабки огоҳлантириш кўрсатилди. Кападзени жарима майдончаси ичида йиқилганини симулация ҳисоблаган ўйин рефериси Ҳасан Рўзиев "Локо" сардорини сариқ карточка билан сийлади.

Шу тариқа биринчи бўлим нурсиз дуранг билан тугади.

Қайд этиш жоиз, илк 45 дақиқаликда устунлик "Локо" тарафида бўлди, аммо "темирйўлчилар" таркибидан яратилган вазиятларга "нуқта" қўядиган "найза"си ўткир ҳужумчи топилмади. Марат Бикмаев эса негадир ўйинни захира ўриндиғида қолдирилганди.
"Навбаҳор"нинг биринчи бўлимдаги ўйинидан келиб чиқадиган бўлсак, Мўминжонов жамоа олдига биринчи бўлимда гол ўтказиб юбормаслик вазифасини қўйганлиги кўриниб қолди ва жамоа илк 45 дақиқаликда фақат қарши ҳужумларга таяниб ўйнади. Аммо "лочинлар" учун биринчи таймда қарши ҳужумга ўтиш имкониятлари кўп ҳам вужудга келмади.

Иккинчи бўлимни "Локо" таркибида ўзгариш қилиш бошлади. Биринчи бўлимда жамоага етишмаган футболчи ва ҳужумчи Марат Бикмаев ўйинни Мурод Бобожоновнинг ўрнига давом эттирди.

"Локомотив" учрашувнинг 49-дақиқасида гол уриш жуда қулай фурсатга эга бўлганди. Машариповнинг ўнг қанотдан бошлаган ҳужумини аввалига Садриддин Абдуллаев, кейинчалик эса Марат Бикмаев самарали якунлай олмади. Бикмаевнинг чамаси 3 метрлардан масофадан йўллаган зарбаси йўлига ҳимоячи ғов бўлди. Шундан сўнг "темирйўлчилар"нинг навбатдаги ҳужумини Мирзанв чап қанотдан ривожлантирди. Жарима майдончаси ичида очилиб бораётган Бикмаевни ўз вақтида кўрган Мирзаев тўпни ажойиб тарзда ҳужумга етказди. Аммо Марат Бикмаевнинг зарбасини Дилшод Ҳамроев бартараф этишга муваффақ бўлди.

Орадан 2 дақиқа ўтиб "Локо"нинг навбатдаги хавфли ҳужуми ўнг қанотдан ташкиллаштирилди. Машариповнинг бу сафарги тўп оширидан сўнг Мирзаев дарвозани нишонга олганди. Аммо бу вазиятда Дилшод Ҳамроев катта маҳорат кўрсатиб жамоасини муқаррар голдан сақлаб қолди.

"Локомотив"нинг кетма-кет уюштирган ҳужумлари 58-дақиқага келиб ўз мевасини берди. "Навбаҳор" жамоаси футболчилари ҳимоядан чиқиб кетиш чоғида тўпни йўқотишганидан унумли фойдаланган "Локо" аъзолари биргина пас билан Бикмаевни дарвозабон билан яккама-якка вазиятга чиқаришди. Тажрибали ҳужумчи ва чемпионат тўпурари бўлиб турган ушбу футболчи бу қулай имкониятдан самарали фойдаланди ва ўзининг аниқ зарбаси билан ўйинда ҳисобни очишга муваффақ бўлди - 1:0.

Киритилган голдан кейин 10 дақиқа ўтиб "Локо" учрашувдаги иккинчи голни ҳам уришга эришди. Марат Бикмаев билан ажойиб комбинацион ўйин ташкил қилган Салим Мустафоев жарима майдончаси ичига ёриб кириб Дилшод Ҳамроев қўриқлаётган дарвозани осонлик билан ишғол этди - 2:0.

Қолган дақиқаларда ҳам "Локомотив" бир қатор вазиятларга эга бўлди. Аммо кўплаб имкониятларни голга айлантириш уларга насиб этмади. Баъзи вазиятларда мезбонлар футболчиларига аниқлик етишмаган бўлса, кўп маротаба дарвозабон Дилшод Ҳамроев маҳорат кўрсатди.

"Навбаҳор" эса иккинчи бўлимда ҳам Нестеров дарвозаси олдида голга тортадиган вазиятлар содир эта олмади. Иккинчи таймда рақиблар Нестеровга деярли иш топиб бера олишмади.

7 йилдан буён Тошкентда "Локомотив"ни мағлуб этолмаётган "Навбаҳор"нинг ғалабасиз серияси яна бир йилга чўзиладиган бўлди.

Марат Бикмаев эса тўпурарлар пойгасидаги ҳолатини янада яхшилаб олган бўлса, "Локомотив" ушбу ғалабадан кейин пешқадамликни янада мустаҳкамлади.

Учрашувнинг энг яхши футболчилари:
"Локомотив" - Марат Бикмаев
"Навбаҳор" - Дилшод Ҳамроев

“Локомотив” (Тошкент) – “Навбаҳор” (Наманган) 2:0
Ҳакамлар:
Ҳ. Рўзиев (Тошкент), С. Шоюсупов (Тошкент), О. Абдувасилов (Тошкент), Р. Лутфуллин (Тошкент)
Назоратчи: Д. Роман (Тошкент)
ЎзПФЛ вакили: А. Иноятов

Голлар: Марат Бикмаев 60, - 1:0. Салим Мустафоев 68, - 2:0.

"Локомотив": Игнатий Нестеров, Кахи Махарадзе, Икром Алибоев, Садриддин Абдуллаев (Санжар Шоаҳмедов, 76), Сардор Мирзаев, Салим Мустафоев, Тимур Кападзе, Ислом Тўхтахўжаев, Мурод Бобожонов (Марат Бикмаев, 46), Олег Зотеев, Жалолиддин Машарипов (Диёр Туропов, 74)
Захира: Маъмур Икромов, Шуҳрат Муҳаммадиев, Шерзод Файзиев, Азизбек Омонов

"Навбаҳор": Дилшод Ҳамроев, Аббос Отахонов, Ғиёс Комилов, Остон Ўрунов (Мурод Ражабов, 66), Ойбек Қиличев, Дилшод Жабборов, Аъзам Алиев, Рўзимбой Аҳмедов, Жаҳонгир Меҳмонов, Аббосбек Махсталиев (Дониёр Усмонов, 68), Азизбек Турғунбоев (Неманья Йованович, 65)
Захира: Асилбек Омонов, Равшан Хурсанов, Илҳом Бойдедаев, Сардор Азимов,


Рейтинг: +2   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика