UZ

Сўнгги янгиликлар

01:59ЛаЛига. "Атлетико" Сорлотнинг 23 дақиқадаги покери эвазига йирик ғалаба қайд этди  0 01:18Муҳаммад Салоҳ: "Буни ҳеч ким кутмаганди"  3 00:44Камолиддин Тожиев: "Морейра штабида ишлашим керак бўлганди"  10 00:09Илёс Зейтуллаев: "Қаршида "Насаф"дан очко олиш кўп нарсаларни англатади"  1 23:57Улуғбек Бакаев: "6:0 ҳисобида мағлуб бўлиш жуда оғриқли"  7 23:38Бундеслига. "Бавария" ўз майдонида ишончли ғалабага эришди, Мюллер "Альянц Арена" билан хайрлашди  2 23:18Рўзиқул Бердиев: "Насаф" ҳозир шу даражага етди-ки, дуранг ҳам ранжитяпти"  19 23:05Суперлига. ОКМКда камбек, "Пахтакор" йирик ҳисобда ғалаба қозонди, "Насаф" эса сўнгги дақиқаларда ғалабани қўлдан бой берди  0 22:58А Серия. "Ювентус" Римда 90+6-дақиқада ғалабани қўлдан чиқарди  18 22:40"Барселона" вингери: "Флик жамоани қандай қилиб бирлаштириш ва салоҳиятимизни очишни билади"  3 22:11Суперлига. Бир неча етакчисиз майдонга тушган "Пахтакор" "Бухоро"ни тор-мор этди  63 21:43Баҳром Ҳайдаров: "30 сонияда барчаси ўзгариб кетди"  2 21:26Миржалол Қосимов: "Иродали ғалабаларнинг сири йўқ"  14 21:03АПЛ. "Манчестер Сити" энг сўнгги ўриндаги жамоани мағлуб қила олмади  24 20:57Суперлига. Очиқ ва ёрқин футбол намойиш этилган ўйинда "Насаф" "Бунёдкор" билан муроса кўчасини танлади  50

Олий лига клуби шифокори: "38та тур ўйнашга жамоаларнинг кучи етади, агар..." Янгиликлар

Олий лига клуби шифокори: "38та тур ўйнашга жамоаларнинг кучи етади, агар..."

ПФЛ расмий сайти кеча, 21 ноябрь куни келаси йил олий лигада 12 жамоа тўрт даврали чемпионатда иштирок этиши ва мусобақа "Ўзбекистон Суперлигаси" деб номланиши ҳақида хабар чоп этди.


Хабарда ёзилишича, Ўзбекистон Суперлигасида жами 12та жамоа иштирок этади. Тўртта даврадан иборат мусобақада жами 38та тур учрашувлари бўлиб ўтади. 12та жамоа 33та турни ўтказгач, 2та гуруҳга бўлинади. Шундан сўнг 1-6 ўринларни эгаллаган жамоалар чемпионлик, 7-12 ўринни эгаллаган жамоалар эса Суперлигада қолиш учун яна 5та тур ўтказишади.

Шундай қилиб жами 38та тур бўлиб ўтиши ҳақида расман эълон қилинди. Бироқ шу ўринда бир савол туғилади: фтуболчиларимиз 38та ўйинга тайёрми? Уларнинг организми ва физиологияси бундай талабга жавоб берадими? Бу ҳам ўзига яраша қизиқ мавзу албатта.

Биз шу саволларга жавоб топиш мақсадида олий лига клубларидан бирида ишлаб келаётган малакали шифокорга мурожаат қилдик. Ўз номини матбуотда чиқишини хоҳламаган шифокор бу саволга шундай жавоб берди:

- "Ўзбекистон иқлими ва шароитидан келиб чиқиб жамоалар чемпионатнинг ўзида 38та тур ўтказишга тайёр деб ўйлайман. Негаки бизда калорияли таомлар, шунингдек, турли мева-сабзавотлар бўйича муаммо йўқ. Йилнинг исталган фаслида ўзингиз хоҳлаган мева ё сабзавот ҳамда гўшт маҳсулотларини топиб истеъмол қилишингиз мумкин. Бу томонлама муаммо йўқ".

- "Лекин, иккинчи томондан бир йилда Суперлигада 38та тур бўлганидан кейин буёғига жамоаларнинг жисмоний ҳолати биринчи ўринга чиқади. Футболчилар ўзларига янада эътиборлироқ бўлишларига тўғри келади. Биз нима учун Германия, Англия клубларини мақтаймиз? Чунки у ерда ҳар бир клубда жамоа шифокоридан ташқари физиотерапевт, кардиолог, травматолог, фармаколог, керак бўлса диетологлар фаолият олиб боришади".

- "Бизда эса буларнинг ишини фақат бир киши - жамоа шифокори бажаради. Агар бизнинг клубларда ҳам имконият бўлиб ҳар бир йўналиш бўйича биттадан яхши мутахассис ишга олинса, албатта яхши бўларди. Лекин менимча, клублар ҳали бунга тайёр эмас. Маблағ томонлама муаммоси йўқ клублар айтайлик, бирданига икки нафар шифокорни ишга олиши мумкин, аммо ҳаммада ҳам бундай имконият йўқ. Шу боис футболчилар 38та ўйин ўтказа олишади деб айта оламан, фақат клубларда тиббиёт тўғри йўлга қўйилса бўлгани".

- "Олий лига клуби ўртача бир ойда дори-дармонлар учун 4 миллион сўм сарфлайди ва бу пулга бемалол керакли нарсаларни сотиб олса бўлади. Бизда футболчи бир йилда узлуксиз 38та ўйинда майдонга тушиши учун учун жисмоний томондан тетик ҳамда ўйинлардан сўнг тез тикланувчан бўлиши керак. Одатда олий лига ўйинидан кейин футболчилар тўрт кунда тўлиқ тикланиб олишади ва олтинчи кунга келибгина кейинги баҳсга тайёр ҳолда бўлишади. Агар футболчи машғулот ва ўйин пайтида йўқотадиган қувватни кейинчалик ўз танасига керакли витаминлар ҳамда калорияга бой маҳсулотлар билан қайтара олмаса, унда муаммолар бошланади ва кўп ўйинларни тўлиқ ўтказа олмай қолади".

Х.Холиқов.

Рейтинг: -14   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика