UZ

Сўнгги янгиликлар

02:04"Челси" клублар ўртасидаги жаҳон чемпионати финалида!  17 00:55Карло Анчелоттининг ўғли Бразилия клуби бош мураббийи бўлди  5 00:35Уэсли Фофана "Челси"да қолади  1 00:05"Тоттенхэм" Япония миллий терма жамоаси ҳимоячисининг трансферини эълон қилди  1 23:34"Милан" ва А Сериясининг бошқа етакчи клублари Хейлундга қизиқиб қолишди  0 23:05Жота билан собир бўлган ҳалокатнинг сабаблари бўйича экспертиза хулосаси маълум бўлди  12 22:40"Реал" "Бенфика" ҳимоячиси билан келишиб олди, клубни рози қилиш қолди  3 22:15"Рома" янги мавсум учун уй либосини тақдим этди  2 21:45ПСЖнинг икки футболчиси учун Клублар ўртасидаги ЖЧ якунланди. Хайсен эса...  13 21:25Расман: "Банияс" Акмал Мозговойни ўз футболчиси сифатида таништирди  8 21:00Championat.asia ҳамда Transfermarkt Ўзбекистон Суперлигасининг ўтган ойдаги энг яхши мураббийи ва футболчисини аниқлади  5 20:22Тиаго Силва: "Челси" ва ПСЖдан чексиз миннатдорман"  12 19:52"Арсенал" Евро ярим финалчиси трансферини ҳал этди  5 19:23​Рустам Ашурматов Эронга етиб борди  4 18:59Санчо "Ювентус"га молиявий талабларини маълум қилди  3

Олий лига. "Бунёдкор"нинг "қуруқ" сериясига "Олмалиқ" барҳам берди Янгиликлар

Олий лига. "Бунёдкор"нинг "қуруқ" сериясига "Олмалиқ" барҳам берди

Кеча олий лиганинг 5-турида "Бунёдкор" клуби ўз уйида "Олмалиқ"ни 4:2 ҳисобида мағлуб этди.

Ўйиннинг 30-дақиқасида Фарҳод Тожиев мезбонлар дарвозасига пенальтидан гол урди. Шундай қилиб жамоанинг олий лигадаги "қуруқ" серияси барҳам топди. "Қалдирғочлар" сўнгги бор 2015 йилнинг 29-турида айнан "Олмалиқ"қа қарши ўйинда гол ўтказиб юборишганди. Ўтган йил охирги турда "Қўқон-1912" 5:0 ҳисобида таслим қилинганди.

Бу йил дастлабки турда "Нефтчи" 2:0 ҳисобида мағлуб этилганди. Сўнгра "Сўғдиёна" меҳмони бўлиб ғалаба қозонганди - 1:0. Учинчи турда "Машъал" билан 0:0 ҳисобида дуранг ўйналган эди. 4-турда "Шўртан" таслим қилинганди - 1:0.

Шу тариқа, "Бунёдкор"нинг "қуруқ" серияси 511 дақиқа давом этди.

Маълумот учун, бу мавсумда гол ўтказмаган битта жамоа қолди. "Бухоро" дастлабки 4 турда ўз дарвозаси даҳлсизлигини сақлаб қола олди. Ушбу жамоа 5-турни бугун ўз уйида "Андижон"на қарши ўтказади.

Рейтинг: +3   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика