UZ

Сўнгги янгиликлар

02:58Бельгия Про лигаси. "Антверпен" ўз майдонида дуранг ўйнади, Ўринбоев захирадан майдонга тушди  0 02:51Юсуф Отубанжо нима сабабдан Арманистондаги сингари кўп гол ура олмаётганига изоҳ берди  0 02:13Имеда Ашортиа: "Футбол фақат гол уриш ва голли узатма беришдан иборат эмас"  0 02:08Ла Лига. "Реал" ўз уйида "Вильярреал"ни таслим этди  5 02:04А Серия. "Интер" ва "Кромонезе" ўртасидаги ўйинда 5 та гол урилди  0 01:32Бундеслига. "Бавария" меҳмонда "Айнтрахт"ни қийинчиликсиз мағлуб этди  0 00:32Рўзиқул Бердиев: "Рақибга ҳеч қандай босим ўтказмадик"  3 00:07АПЛ. "Челси" Эстеваонинг 90+5 дақиқада урган голи эвазига "Ливерпул"ни мағлуб этди  46 23:55"Тобол" ва Шахбоз Умаров Қозоғистон кубогини қўлга киритди  1 23:50"Бухоро" "Пахтакор"га йирик ҳисобда мағлуб бўлди, "Динамо" эса сафарда "Сурхон"ни енгди.  1 23:01Февзи Давлетов: "Негадир бир текис ўйин кўрсата олмаяпмиз"  3 22:38Вадим Абрамов: "Каннаваро "Олтин тўп" олганини биламан. У зўр футболчи бўлган. Афсуски, бизда ўйнамайди, балки мураббийлик қилади"  9 22:10АПЛ. "Арсенал" ва МЮ ўз уйида ишончли ғалабага эришди  10 21:57Александр Хомяков: "Афсуски, кўп гол ўтказиб юбордик"  5 21:22Камолиддин Тожиев: "Чиройли ўйин бўлди, ғалаба учун ҳаммага раҳмат"  1

Олий лига. 9-тур рамзий терма жамоаси Янгиликлар

Олий лига. 9-тур рамзий терма жамоаси

Олий лигада 9-тур ўйинлари ўз якунига етди. Одатга кўра ўтган тур рамзий терма жамоасини тузиб чиқдик.

Дарвозабон
Музаффар Абдуллаев "Сўғдиёна"


Дарвозага "Сўғдиёна" клубининг 24 ёшли дарвозабони Музаффар Абдуллаевни қўйишга қарор қилдик. Сабаби ушбу посбон олий лигадаги дебют учрашувини "Олмалиқ"қа қарши ўтказди. Ўзбекистон чемпионатида илк бор ўйнаган дарвозабон бир неча бор ажойиб сейвлар билан мухлисларнинг олқишларига сазовор бўлди. Ўз дарвозаси даҳлсизлигини сақлаб қолган Музаффар жамоасининг ғалабасига катта хисса қўшди.  



Ҳимоячилар
Шукурали Пўлатов "Нефтчи"
Дилмурод Каримов "Металлург"
Кахи Махарадзе "Локомотив"
Рустам Ашурматов "Бунёдкор"


"Нефтчи" ҳимоячиси Шукурали Пўлатов "Обод" билан ўйинда ҳимояда ишончли ўйин билан шерикларига намуна бўлишга интилди. Бундан ташқари айнан унинг пенальтидан урган голи фарғоналикларга 3 очко тақдим этди.

"Металлург" тур сенсацияси соҳиби бўлди. Жамоа Бекободда бу мавсумда ҳали мағлубият нималигини билмаган "Насаф"ни доғда қолдирди. Учрашувдаги ягона голни урган ҳимоячи Дилмурод Каримов ҳақли равишда рамзий термадан ўрин олди.



Кахи Махарадзе сўнгги ўйинларда "Локо" сафида марказий ҳимоячи вазифасини бажариб келмоқда. Тажрибали футболчи Тошкент дербисида собиқ клуби "Пахтакор"га қарши яхши ўйнади. У рақиб ҳужумларини қайтаришда анча фаол бўлди. "Темирйўлчилар" турнинг марказий баҳсида рақибни таслим қилишди.

Бу йил "Бунёдкор" сафида бир маромда ўйнаётганлар орасида Рустам Ашурматовни кўрсатиш мумкин. Ҳимоячи жамоа ютса ҳам, ютқазса ҳам бир текис ўйнашда давом этмоқда. "Бухоро" билан кечган ўйинда ҳам шундай бўлди. Жамоасининг йирик ғалабасида албатта Ашурматовнинг ҳам хиссаси катта бўлди.


Ярим ҳимоячилар
Дилшод Жабборов "Навбаҳор"
Зафар Тўраев "Машъал"
Андрей Деркач "Қизилқум"
Сато Минори "Бунёдкор"
Жалолиддин Машарипов "Пахтакор"



Турнинг энг йирик натижаси "Навбаҳор" иштирокидаги ўйинда қайд этилди. Наманган клуби водий дербисида "Қўқон-1912"ни 5:1 ҳисобида таслим қилди. Шу куни мезбонлар сафида Дилшод Жабборов гол урди ва битта голга ҳаммуаллифлик қилди.

"Машъал" вице-сардори Зафар Тўраев Қашқадарё дербиси қаҳрамонига айланди. Захирадан майдонга тушган Тўраев учрашувнинг сўнгги лаҳзаларида "Шўртан" дарвозасига гол уриб Муборак аҳлига байрам кайфиятини улашди. 

"Қизилқум" клуби бу турда ўз уйида "Андижон" устидан иродали ғалабага эришди. Ушбу ғалабада украиналик Андрей Деркачнинг хизмати катта бўлди. Ярим ҳимоячи ўтказиб юборилган голдан сўнг тезда меҳмонлар дарвозасига гол уришга муваффақ бўлди. Якунда бу гол "Қизилқум"нинг ғалабасига замин ҳозирлади.

"Бунёдкор"нинг япониялик легионери Сато Минори "Бухоро" билан ўйинда биринчи давранинг энг чиройли голларидан бирини уришга эришди десак муболаға бўлмаса керак. Сато голдан ташқари жамоасининг ҳужумларида ҳам фаол ўйнаганини таъкидлаш лозим.

"Пахтакор" марказий ўйинда мағлуб бўлганига қарамай жамоа ярим ҳимоячиси Жалолиддин Машарипов шерикларига нисбатан анча фаол ўйнади.



Ҳужумчилар
Олександр Пишур "Навбаҳор"


Тур қаҳрамони сифатида сўзсиз "Навбаҳор" ҳужумчиси Олександр Пишур қайд этилди. Сабаби украиналик ҳужумчи "Қўқон-1912" билан кечган баҳсда ўз ҳисобига 3та гол ёзиб қўйишга муваффақ бўлди. Унинг голлари наманганликларга 5:1 ҳисобидаги ғалабани тақдим этди.


Рейтинг: +9   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика