UZ

Сўнгги янгиликлар

02:13"Челси" - жаҳон чемпиони!  149 01:45U-20 Жаҳон чемпионатини биргаликда қабул қиламиз. Бу қандай бўлади?  0 00:35"Бавария" "Челси" футболчисига қизиқмоқда  1 23:40"Арсенал" ва "Спортинг" Гёкереш бўйича келишувга эришишга яқин  4 22:21"Ливерпуль" ўртоқлик ўйинида "Престон Норт Энд"ни мағлуб этди  1 21:56Терма жамоадаги муҳит, аёллар футболининг ривожи, Англиядан олинган таклиф ва 23 йиллик танаффусдан сўнг қўлга киритилган Осиё кубоги йўлланмаси ҳақида — Оминахон Валиханова  1 21:30МЮ 65 млн фунтлик трансферни амалга ошириши мумкин  0 20:40"Барселона" даъвогарлик қилаётган Рэшфорд Саудия Арабистонидан ажойиб таклифни рад этди  5 19:57"Бавария" "Арсенал" вингерига қизиқиш билдирмоқда  0 19:12"Реал" Родригонинг нархини маълум қилди  14 18:20Роберто Фирмино фаолиятини Осиёнинг бошқа мамлакатида давом эттиради  3 17:43Эндрик "Реал"дан ижарага кетмоқчи эмас  4 16:5840 ёшли Касорла "Овьедо" билан шартномасини 2025/26 йилги мавсумгача узайтирди. Клуб Ла Лигага қайтди  0 16:24Эшитдик-да! Жаҳон чемпиони бўлган мураббий Ўзбекистон МТЖни бошқариши мумкин  130 16:05Шомуродов: "Аргентинага қарши ўйнаб, қайси жиҳатларимизни кучайтириш кераклигини билиб олсак бўлади"  8

Олий лига. 7-тур. Зоҳид Абдуллаевнинг дубли "Металлург"га ғалаба келтирди Янгиликлар

Олий лига. 7-тур. Зоҳид Абдуллаевнинг дубли "Металлург"га ғалаба келтирди

Олий лиганинг 7-туридан ўрин олган "Металлург" - "Қўқон-1912" учрашуви бўлиб ўтди.

Бекободдаги ўйиннинг 19-дақиқаси ўтиб бораётган пайтда Абдуллоҳ Олимов ошириб берган тўпни жарима майдончаси ичида қабул қилиб олган Миржалол Қурбонов аниқ зарбаси билан ҳисобни очди – 0:1.

28-дақиқада ҳисоб тенглашди. Қанотдан Аюбхон Нўъмонов томонидан ошириб берилган тўпни Жавоҳир Эсонқулов боши билан аниқ дарвозага йўллади – 1:1.

33-ва 34-дақиқаларда Дилмурод Каримов иккита қулай вазиятда зарба берди. Биринчисида тўп дарвоза тўсини устидан ўтиб кетган бўлса, иккинчисида тўғри дарвозабоннинг қўлига ташлаб берди.

Иккинчи тайм бекободликларнинг шиддатли ҳуджумлари билан бошланган бўлса-да  фақатгина тайм ўрталарига келганда у ўз самарасини берди. Ҳар иккала гол ўнг қанотдан бошланган ҳужум туфайли юзага келди. Даставвал Саиджон Абдужабборовнинг ажойиб тўп оширишидан чемпионатимиз тўпурарларидан бири Зоҳид Абдуллаев унумли фойдаланди ва боши билан уриб тўпни дарвоза тўрига туширди. Қўқонликлар ўзларига келиб улгурмасидан мезбонлар яна гол киритишга эришишди. Бу сафар Абдужабборов – Сулаймонов – Абдуллаев комбинацияси Зоҳиднинг бош билан аниқ зарбаси ила якунланди – 3:1.

Учрашув шу тариқа “Металлург”нинг ишонарли ғалабаси билан якунланди.


«Металлург» (Бекобод) – «Қўқон-1912» (Қўқон) 3:1
30 апрель 2016. Бекобод. "Металлург" стадиони. 17:00
Ҳакамлар
: Р. Бобомуродов (Навоий), Б. Қодиров (Бухоро), А. Қўлдошев (Бухоро), А. Нажафалиев (Тошкент)
Назоратчи: Д. Роман (Тошкент).

Голлар: 0:1 – Миржалол Қурбонов (18, Абдуллоҳ Олимов), 1:1 – Жавоҳир Эсонқулов (28, Аюбхон Нўъмонов), 2:1 – Зоҳид Абдуллаев (66, Саиджон Абдужабборов), 3:1 – Зоҳид Абдуллаев (68, Мирғиёс Сулаймонов)

“Металлург”: 32. Суҳробжон Султонов, 4. (с) Ҳикмат Ҳошимов, 6. Дилмурод Каримов, 7. Дониёр Одилов, 8. Аюбхон Нўъмонов (9. Фарҳод Намозов, 61), 13. Жавоҳир Эсонқулов (14. Давронбек Каримқулов, 80), 15. Зоҳид Абдуллаев, 17. Мирғиёс Сулаймонов, 22. Муроджон Тошматов, 70. Жаҳонгир Абдумўминов (10. Жасур Ҳакимов, 72), 77. Саиджон Абдужабборов.
Захира: 25. Тимурбек Тўйчиев, 20. Улуғбек Худойбердиев, 21. Вусол Магерамов, 27. Муҳаммадодил Қаҳрамонов.

“Қўқон 1912”: 21. Ғайратжон Ҳасанов, 4. Миржалол Қурбонов (5. Жалил Кимсанов, 71), 6. Баҳодир Акромов, 7. Отабек Зокиров, 10. Отабек Ҳайдаров (9. Носирбек Отақўзиев, 69), 19. Сардор Қаҳҳоров, 20. Достонбек Турсунов, 23. Фурқатжон Ҳасанбоев, 28. Абдуллоҳ Олимов (11. Наврўзбек Алимов, 60), 29. Иқболжон Маликжонов, 31. Ойбек Нурбоев.
Захира: 1. Руслан Матниёзов, 17. Азиз Тўхтабоев, 24. Илья Ильин, 33. Абдулазиз Юсупов.

Рейтинг: +1   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика