UZ

Сўнгги янгиликлар

11:25БАА терма жамоаси тайёргарликни бошлади  3 11:00“Челси“ Италия чемпиони билан шартнома тузмоқчи  0 10:37Салоҳ қачон фаолиятини якунлаш ниятида эканлигини айтди  0 10:13Алонсо “Реал“ раҳбариятидан икки нафар футболчини трансфер қилишни сўради  5 09:52“Лестер“ 11 нафар футболчи билан хайрлашганини эълон қилди  0 09:27Суарес ва Месси ўзларининг футбол клубларига асос солишди  2 09:02Роналдуда иккита йўл бор  4 08:36АПЛ чемпиони 181 миллион фунт, 20-ўриндаги жамоа 110 миллион фунт мукофот олди  5 08:26Ўзбекистон терма жамоаси бош мураббийи шогирдига қарши, бир қатор собиқ футболчилар ҳаракат қилаётган “Like cup“ мусобақаси давом этмоқда +ФОТОГАЛEРEЯ  1 08:07Ламин Ямаль янги келишув бўйича “Барселона“да қанча ишлаб олиши маълум  5 07:40Хебай собиқ жамоасига қарши ўйин ҳамда кам гол ураётганининг сабаби ҳақида гапирди  2 02:02Валижон Раҳимов: "Андижон" ўз ўйинини топиб олади"  3 01:50Жавоҳир Сиддиқов: "Насаф" доимий соврин ютмоқда, бу ҳам ёқимли ҳолат"  4 01:32Илҳом Абдуғаниев: "Биргина пенальти барчасини ҳал қилди"  4 01:10Максим Шацких: "Насаф"дан қўрққанимиз йўқ. Истасангиз мени Хави деб атанг, менга фарқи йўқ"  13

Олий лига-2017 якунлари. Навбат "Водий дербиси"га Янгиликлар

Олий лига-2017 якунлари. Навбат "Водий дербиси"га

Бунгача Тошкент ва Қашқадарё дербилари ҳақидаги маълумотлар билан таништирган эдик.

Бугун чемпионатимиздаги яна бир дерби, "Водий дербиси" ҳақида батафсил тўхталиб ўтамиз. Якунига етган чемпионатимизда "водий дербиси" доирасида Фарғонанинг "Нефтчи" ва "Қўқон-1912" ҳамда Наманганнинг "Навбаҳор" жамоалари ўзаро тўқнаш келишди.

Олдинга ўтиб шуни айтиш лозимки, чемпионатимиз якунида водий жамоалари орасидаги энг яхши кўрсаткич Наманганнинг "Навбаҳор" жамоасига тегишлидир. 2016-йилги мавсумда ўтиш ўйини орқали элитадаги ўрнини аранг сақлаб қолган И.Мўминжонов шогирдлари 2017-йилда анча муваффақиятли иштирок этди ва якунда бешинчи ўриндан жой олди. 1-даврада ўзига хос сенсация кўрсата олган Н.Ҳасановнинг "Қўқон-1912" жамоаси чемпионатнинг муҳим палласида толиқиб қолди шекилли, якунда тўққизинчи бўлиб маррага етиб келди. Ўзбек футболининг фахри бўлган жамоалардан бири деб таърифланадиган Фарғонанинг "Нефтчи" клуби бу сафар ҳам омадсизлик кўчасидан чиқа олмади. Аввалига А.Федоров, кейинчалик В.Абрамов бошчилик қилган жамоа чемпионат якунида 15-ўрин билан кифояланишга мажбур бўлди. Янги ташкил этилаётган суперлигада иштирокчилар сони 12 талигича қолса, "Нефтчи" ўз тарихида биринчи бор элитада иштирок эта олмайди.

Дербиларда жамоаларнинг турнир жадвалидаги ўрни аҳамиятга эга эмаслиги водий жамоалари ўртасидаги баҳсларда ҳам ўз аксини топди. Келинг, аввало жамоаларнинг ўзаро ўйинларига эътибор қаратамиз:


3-тур

16 март

пайшанба

Навбаҳор - Нефтчи

1:1

4-тур

31 март

жума

Нефтчи Қўқон-1912

1:2

10-тур

12 май

жума

Навбаҳор - Қўқон-1912

1:1

18-тур

19 август

шанба

Нефтчи - Навбаҳор

1:1

19-тур

26 август

шанба

Қўқон-1912 - Нефтчи

3:1

25-тур

21 октябр

шанба

Қўқон-1912- Навбаҳор

2:0



 

Биринчи даврани катта иштиёқ эвазига 2-ўринда якунлаган "Қўқон-1912" дерби доирасидаги баҳсларда ҳам энг кўп ғалабани қўлга киритди. Н.Ҳасанов шогирдлари ўтказилган 4 та ўйиннинг 3 тасида ғолибликни қўлга киритган бўлса, 1 та ўйинда дуранг билан чекланишга мажбур бўлди. Ғалабаларнинг 2 тасига ўз майдонида (19-турда "Нефтчи"ни 3:1 ва 25-турда "Навбаҳор"ни 2:0) эришган қўқонликлар, сафарда "Нефтчи"ни таслим этиб дербидаги учинчи ғалабани тантана қилди. Наманган сафари эса 1:1 ҳисобидаги дуранг билан ўз якунига етди. Мана шу ўйинларда 8 та гол урган қўқонликлар, ўз дарвозасидан 3 та тўп ўтказиб юборди. Тўплар нисбати +5 ни ташкил этмоқда. Урилган голларнинг нақд 5 таси "Нефтчи" дарвозасидан жой олган бўлса, қолган 3 таси "Навбаҳор" дарвозасига киритилган.  


И.Мўминжонов бошчилигидаги "Навбаҳор" клуби дерби доирасида муросасизлик кўрсата олди. Ўтказилган 4 та баҳснинг 3 тасида дуранг (3 ва 10-тур доирасида ўтказилган ўз майдонидаги ўйинларда "Нефтчи" ва "Қўқон-1912" билан бир хил 1:1, 18-турда Фарғонада "Нефтчи" билан 1:1) натижа қайд этилганлиги буни исботлаб турибди. Ягона мағлубият сафарда бўлиб ўтган "Қўқон-1912" жамоаси билан беллашувда қайд этилган. Эътиборлиси, наманганликлар бу йилги дерби баҳсларида ғалаба қозона олмади. Гол уриш борасидаги натижалар ҳам мақтанарли даражада эмас. 4 та ўйинда 3 та гол урган "лочинлар", ўз дарвозасидан 5 та тўп олиб чиққан. Тўплар нисбати -2.  


Мавсумни ўта муваффақиятсиз якунлаган Фарғонанинг "Нефтчи" жамоаси худди "Навбаҳор" каби дерби баҳсларида ғалаба қозона олмади. В.Абрамов шогирдлари ўтказилган ўйинларда 2 та дуранг ("Навбаҳор" жамоаси билан уйда ва сафарда бир хил 1:1) ва 2 та мағлубият ("Қўқон-1912" жамоаси билан ўз майдонида 1:2, сафарда 3:1) қайд этган. Тўртта ўйинда бор йўғи 2 очко жамғарган жамоа, очколарни биттасини ўйда, биттасини сафарда қўлга киритган. Рақиблар дарвозабонини 4 марта хафа қилишни уддалаган жамоа, ўз дарвозасидан 7 та тўп олиб чиқди. Тўплар нисбати -3 ни ташкил қилган. Ўз майдонидаги баҳсларда 2 та гол уриб, 3 та тўп ўтказиб юборган В.Абрамов шогирдлари, сафарда 2 та гол уриб 4 марта ўз дарвозасидан тўп олиб чиққан.


Ўзаро ўйинлардан кейинги турнир жадвали эса қўйидагича кўриниш олган:


Жамоалар

Ў

Ю

Д

М

Т-Н

+/-

О

1

Қўқон-1912

4

3

1

0

8-3

5

10

2

Навбаҳор

4

0

3

1

3-5

-2

3

3

Нефтчи

4

0

2

2

4-7

-3

2



"Водий дербиси"нинг умимий статистикаси. Ўтказилган 6 та ўйиннинг тенг ярмида, яъни 3 тасида дуранг қайд этилган бўлса, 2 та мезбонлар ғалабаси ва битта меҳмонлар ғолиблиги кузатилган. Ўтказилган баҳсларда дарвозаларга жами 15 та гол киритилди. Урилган голларнинг 9 таси мезбонлар ҳисобига ёзилган бўлса, 6 та гол меҳмонлар томонидан урилган. Голларнинг 2 таси пенальтидан киритилган. 11 метрлик нуқтадан "Навбаҳор" вакилли Неманья Йованович ва "Қўқон-1912" ҳимоячиси Мурод Ҳолмуҳамедов гол киритишга муваффақ бўлган. Дербида қайд этилган энг йирик ҳисоб "Қўқон-1912"-"Нефтчи" баҳсида кузатилган. Ўша куни мезбонлар меҳмонларни 3:1 ҳисобида таслим этган.
"Дерби" тўпурарлари ҳақида тўхталадиган бўлсак, 3 та гол урган "Қўқон-1912" жамоаси ҳужумчиси Носир Отақўзиев бу борада биринчи бўлди. Ундан кейинги ўринларда 2 тадан тўп киритган "Навбаҳор" вакили Неманья Йованович ва "Нефтчи" аъзоси Мўйдин Мамазулунов қайд этилган.

Шунингдек, "Қўқон-1912" ўйинчилари Жавоҳир Сиддиқов, Дарко Гожкович, Суҳроб Бердиев, Мурод Ҳолмуҳамедов, Филип Райевац, "Нефтчи"дан Шерзод Ҳакимов ва Дмитрий Камаровский ҳамда "Навбаҳор" ҳужумчиси Рўзимбой Аҳмедов ҳисобида биттадан гол мавжуд.


Олий лига-2017 якунлари. "Тошкент дербиси"да ким кучли?

Олий лига-2017 якунлари. "Қашқадарё дербиси"да "Насаф" мутлоқ етакчи

Рейтинг: +5   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика