

Шундай қилиб жамоа тўртинчи ўйинда ҳам ўз дарвозаси даҳлсизлигини сақлаб қолди. Дастлабки турда Бухорода "Олмалиқ" 2:0 ҳисобида мағлуб этилганди. Сўнгра Тошкентда "Обод" билан дуранг қайд этилганди - 0:0. Учинчи турда Бухорода "Пахтакор" билан ҳам 0:0 ҳисобида дуранг ўйналган эди.
Маълумот учун, "Бухоро" бу мавсумда гол ўтказмаган икки жамоадан бири бўлиб турибди. "Бунёдкор" ҳам дастлабки 3 турда ўз дарвозаси даҳлсизлигини сақлаб қола олди. "Қалдирғочлар" 4-турни бугун Ғузорда "Шўртан"га қарши ўтказишади.
"Бухоро" клуби 5-турни 16 апрель куни ўз майдонида "Андижон"га қарши ўтказади.



