UZ

Сўнгги янгиликлар

23:02Вадим Абрамов: "Бундай кўп тўхталишлар мухлисларга ёқади деб ўйламайман"  4 22:51"Арсенал" бразилиялик ярим ҳимоячига қизиқиб қолди  1 22:24АПЛ. "Ливерпуль" Александер-Арнольднинг голи эвазига меҳмонда "Лестер"ни мағлуб этди  10 22:03U-17 Осиё кубоги. Ўзбекистон 9 киши қолиб чемпион бўлди  708 21:54Озарбайжон Премьер-лигаси. "Сумқайит" меҳмонда "Зира"га мағлуб бўлди, Абдихолиқов гол урди!  1 21:22Айбек Нурбаев: "Футболчиларим билан фахрланаман"  0 21:05Григорий Колосовский: "Катта ҳудудий устунликка эга бўлдик"  1 20:58Симонс "Барса"да ўйнашни орзу қилади, аммо Хави ёзда катта эҳтимол билан АПЛга кетади. "Лейпциг" тахминан 75 млн евро олади  1 20:28ЦСКА — "Крилья Советов". Файзуллаев захирада  5 20:08Суперлига. 100 дақиқадан ошиқ давом этган ўйинда "Динамо" охирги паллада "Андижон"га гол уриб ғалаба қозонди  148 20:00Туркия Суперлигаси. "Ризеспор" ўз уйида ғалабага эришди, Алиқулов тўлиқ ҳаракат қилди  1 20:00А Серия. "Интер" "Болонья"га мағлуб бўлди, "Милан" ва "Аталанта" ўзаро баҳс олиб боради  1 20:00Бундеслига. Бугун "Байер", "Боруссия" ва "Айнтрахт" ўйнайди  0 19:58АПЛ. "Арсенал" ва "Челси" ғалабага эришди, "Манчестер Юнайтед" ўз майдонида "Вулверхэмптон"га мағлуб бўлди  20 19:55Суперлига. ОКМК ўз майдонида камбэк эвазига "Сўғдиёна"ни мағлуб этди  17

Олий лига-2015. Энг кўп мухлис "Бухоро"да Янгиликлар

Олий лига-2015. Энг кўп мухлис "Бухоро"да

Кеча 2015 йилги олий лига ўйинлари расман ўз якунига етди.

Бу мавсумда ўтказилган 240та ўйинни кўриш учун стадионларга жами 1260022 нафар томошабин ташриф буюрди. Бу ҳар бир ўйинга ўртача 5250 нафар томошабин келди деганидир.

Энг кўп мухлис "Бухоро" иштирокидаги ўйинларга ташриф буюрган. Ушбу клубнинг 30та ўйинига жами 226979 нафар томошабин келди. "Бухоро"нинг ҳар бир учрашувига ўртача 7566 томошабин тўғри келди.

Кейинги ўринларни "Нефтчи" (жами - 208999 томошабин) ва "Қизилқум" (жами - 190597 томошабин) банд этишди. Энг кам томошабин эса "Металлург" иштирокидаги ўйинларга келди - 81355 томошабин.

Ўз майдонидаги ўйинларда ҳам "Бухоро"нинг мухлислар энг кўп - 154714. Бу борадаги энг паст кўрсаткич "Локомотив"га тегишли бўлди - 22474. Сафарда "Насаф" иштирокидаги баҳсларга энг кўп 100559 нафар томошабин келди. "Металлург"нинг сафар ўйинларига энг кам 56143 мухлис келди.

"Нефтчи" - "Насаф" учрашуви томошабинлар ташрифи бўйича рекорд қайд этди. Фарғонада ўтган ушбу ўйинга 17143 нафар томошабин келди. Ундан кейинги ўринларни "Навбаҳор" майдонида ўтган икки баҳс эгаллади: "Навбаҳор" - "Машъал" (15815) ва "Навбаҳор" - "Нефтчи" (15715). "Бунёдкор" - "Металлург" учрашувига атига 424 томошабин келди. Бу 2015 йилги мавсум антирекорди сифатида тарихда қолди. 


Рейтинг: +8   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика