UZ

Сўнгги янгиликлар

15:12"Манчестер Сити" 1 миллиард фунтлик келишувга эришди!  0 14:50"Навбаҳор" хорижда йиғин олиб боради  0 14:38Гарначо Саудия Арабистони клубига ўтишдан бош тортди  0 14:15"Манчестер Юнайтед" Италия терма жамоаси ҳимоячисини нишонга олди  0 13:48Беннасер ва Адли фаолиятини Саудия Арабистонида давом эттириши мумкин  0 13:21"Нефтчи" кениялик форвардга қизиқмоқда  7 12:58Буну, Кукурелья, Витинья, Палмер... КЖЧ рамзий терма жамоаси  1 12:30"Хоразм" ярим ҳимоячиси жамоадан кетди  1 12:08Расман: Ҳожимат Эркинов "Пахтакор"га қайтди  6 11:50"Атлетико" Аргентина терма жамоасининг яна бир вакилини харид қилмоқчи  0 11:21Флетчер "Манчестер Юнайтед" U-18 бош мураббийи этиб тайинланди  0 10:45"Андижон"нинг янги легионери: "Максим Шацких Украина футболи учун ҳақиқий афсонадир"  8 10:07Клублар ўртасидаги ЖЧ. Ким қанча ишлаб олди?  7 09:30Суперлиганинг ўтган мавсумдаги энг яхши ёш футболчиси фаолиятини водий жамоасида давом эттиради  3 08:53Терма жамоамизнинг яна бир аъзосига Греция ва Ла Лига 2 жамоасидан қизиқиш бор  20

Олий лига. 2-тур рамзий терма жамоаси Янгиликлар

Олий лига. 2-тур рамзий терма жамоаси

Одатимизга кўра якунига етган турнинг рамзий терма жамоасини тузиб чиқдик.

Дарвозани "Машъал" посбони Жавоҳир Илёсовга ишониб топширди. Ёш посбон "Металлург" билан баҳсда кўп бор жамоаси жонига оро кирди. Иккинчи бўлимда Дилмурод Каримов томонидан амалга оширилган пенальтини ҳам қайтарган Илёсов тур қаҳрамонларидан бири бўлди. 



"Нефтчи" - "Пахтакор" ўртасидаги 51-учрашувга келиб илк бор баҳс 0:0 ҳисобида якунига етди. Бунда иккала жамоа ҳимоячиларининг хиссаси катта бўлди. Мезбонлар сафида легионер Сергей Концевой, меҳмонлардан Даврон Ҳошимов рақибнинг ҳужумларини қайтаришда жонбозлик кўрсатишди. Уларнинг иккиси ҳам рамзий терма жамоамиздан ўрин олишди.



Илк турда ютқазиб қўйган "Олмалиқ" иккинчи турда ўз уйида вице-чемпион "Бунёдкор"га қарши ўйнади. Бу учрашувда ҳам Фарғонадаги каби ҳисоб очилмади. Тажрибали Шавкат Муллажонов "қалдирғочлар"нинг ҳужумларига қарши туриб берди.

"Обод" ўз уйидаги илк баҳсда "Қўқон-1912" билан дуранг ўйнади. Мазкур ўйинда майдон эгалари таркибида қанот ҳимоячиси Сардор Қаҳҳоров ўзининг фаол ҳаракатлари билан ажралиб турди.



"Локомотив" бу турда ўз уйида "Сўғдиёна"ни йирик ҳисобда мағлуб этди. Бу баҳсда гол урмаган бўлса ҳам Сардор Мирзаев жуда фаол ҳаракат қилганини барча кўрди. Биз Мирзаевни рамзий термага лойиқ деб топдик.



"Қизилқум" ўз мухлислари қаршисида мавсумдаги илк ғалабани қўлга киритди. Ушбу ғалабада жамоа ярим ҳимоячиси Илҳом Юнусовнинг хиссаси жуда катта бўлди. Биринчи таймда тиниб-тинчимаган Юнусов иккинчи бўлимда боши билан гол уриб жамоасига 3 очко келтирди. 



Сенсацион тарзда мусобақа пешқадами бўлиб турган "Динамо"нинг ғалабаларида Акмал Бозоровнинг хиссаси жуда ҳам катта. Бозоров биринчи турда ҳам, иккинчи турда ҳам ўз ҳисобига биттадан гол ёзиб қўйишга эришди. "Шўртан" билан ўйинда Бозоров таянч ярим ҳимояда рақибларга умуман имконият бермади.

"Насаф" мавсумдаги иккинчи ғалабасини Ғузорда "Бухоро" устидан қўлга киритди. Мазкур ўйинда Драган Черанга голли пас узатган Шаҳбоз Эркиновни рамзий терма жамоага қўшдик. Эркинов кетма-кет иккинчи тур Черанга гол уриш учун пас бергани диққатга сазовор.



"Қўқон-1912" бу мавсумдаги илк очкосини Тошкентда "Обод"га қарши баҳсда қўлга киритди. Жамоанинг легионер ҳужумчиси Филип Райевац илк бор асосий таркибда майдонга тушиб ўз ҳисобига гол ёзиб қўйишга эришди.



"Машъал" ҳужумчиси Зоҳир Қўзибоев ниҳоят гол урди. Бекободнинг "Металлург" клуби билан баҳсда бугун ўз туғилган кунини нишонлаётган Зоҳир Қўзибоев кеча тўп киритиб "Машъал"га мавсумдаги дастлабки ғалабани тақдим этди.



Championat.asia талқинига кўра олий лиганинг 2-тур рамзий терма жамоаси:

Дарвозабон

Жавоҳир Илёсов "Машъал"

Ҳимоячилар
Сергей Концевой "Нефтчи"
Даврон Ҳошимов "Пахтакор"
Шавкат Муллажонов "Олмалиқ"
Сардор Қаҳҳоров "Обод"

Ярим ҳимоячилар
Сардор Мирзаев "Локомотив"
Илҳом Юнусов "Қизилқум"
Акмал Бозоров "Динамо"

Ҳужумчилар
Филип Райевац "Қўқон-1912"
Шаҳбоз Эркинов  "Насаф"
Зоҳир Қўзибоев "Машъал"

Рейтинг: +17   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика