“Олимпико“ Клаудио Раньери билан чиройли хайрлашди
19 май 08:20
Янгиликлар
“Олимпико“ Клаудио Раньери билан чиройли хайрлашди
Кеча “Рома“ ўз уйида “Милан“га қарши баҳс олиб борди.
Учрашув 3:1 ҳисобида римликларнинг ғалабаси билан якунланди. Ушбу баҳс “бўрилар“ устози Клаудио Раньерининг “Олимпико“ стадионидаги сўнгги учрашуви бўлди. Учрашувни бевосита 70 минг нафар мухлис стадиондан кузатди ва Клаудио Раньери учун махсус перфоманс яратишди.
Эслатиб ўтамиз, Клаудио Раньери жамоани ўтган йилнинг ноябрь ойида қабул қилиб олганди. Ўшанда жамоа 12-турдан сўнг 13 очко билан 12-поғонада кетаётганди. Айни вақтда “Рома“ чемпионат якунига 1 тур қолганида мусобақа жадвалининг 5-поғонасида жойлашган. Мураббий мавсум якунидан сўнг мураббийлик фаолиятини якунлашини эълон қилганди.





Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Расман: Тимур Кападзе — "Навбаҳор" бош мураббийи!
Ла Лига. "Реал" меҳмонда "Жирона"ни мағлуб эта олмади
Месси жаҳон рекордини янгилади
Расмий хабар: Исломбек Исмоилов — "Нефтчи" бош мураббийи
Фикрлар