UZ

Сўнгги янгиликлар

12:17Уэйн Руни: “МЮнинг ўтган ёзгача бўлган трансфер сиёсати даҳшатли эди"  0 11:53Ўзбекистон U-23 терма жамоаси асосий таркиби эълон қилинди  2 11:37Рауль Кумар: "Қатарга узоққа бориш мақсадида ташриф буюрганмиз ва биздан шуни кутишмоқда"  2 11:10Хорватия U-17 бош мураббийи: "Ҳеч қандай рақибдан қўрқмаймиз"  17 10:52"Ливерпуль" Салоҳга ўринбосар топди  1 10:24АПЛ клуби Родриго трансфери бўйича "Реал" билан музокараларни бошлади  0 09:56Дешам ЖЧ-2026дан кейин қайси клубни бошқариши мумкинлиги маълум бўлди  1 09:28"Ливерпуль" январда ПСЖ етакчиси учун 130 миллион евро тўлаши мумкин  2 08:59Месси: "Мен бутун умримни "Барса"да ўйнаб ўтказаман, деб ўйлагандим"  3 08:31"Челси" "Реал" тарбияланувчисини сотиб олмоқчи  3 08:03Ўзбекистон Хорватия баҳсининг бошланиш вақти маълум  22 07:35Sofascore. Йирик ҳисоб қайд этилган баҳсда футболчиларимиз неча баҳога лойиқ кўрилди?  3 01:18Муҳаммад Ҳакимов: "Тикланиб олишимиз керак"  3 00:18Сайфиддин Содиқов: "Бош мураббийимизнинг кўрсатмаларини тўлиқ бажара олмадик"  3 23:30U-17 ЖЧ. Ўзбекистон – Панама 6:1   4

Олимжон Каримовнинг Ҳиндистон клуби билан шартнома бекор қилганига нима сабаб бўлди? Янгиликлар

Олимжон Каримовнинг Ҳиндистон клуби билан шартнома бекор қилганига нима сабаб бўлди?

Сайтимиз орқали Олимжон Каримовни Ҳиндистон клуби “Аизавл” билан шартнома имзолагани борасида маълумот бергандик.

Маълум бўлишича, футболчи клуб билан шартномани бекор қилди. Хўш, нима сабабдан бекор қилгани борасида Каримов фикрларига қулоқ тутдик. 

“Хабарингиз бор, мен “Аизавл” клуби билан декабрь ойида шартнома имзолагандим. Бироқ виза ололмагани учун ҳам шартномани бекор қилдим. Клуб виза олишим учун барча керакли ҳужжатларни юборди. Бироқ Ҳиндистон элчихонаси менга виза олишим учун рад жавобини беришди. Сабабини ҳам тушунтиришганича йўқ. Қисқаси, виза ололмаслигим аниқ бўлганидан сўнг шартномани келишган ҳолда бекор қилдик.

Ҳозирча уйдаман ва ўзим якка тартибда шуғулланиб турибман. Ўтган мавсум якунида “Хўжанд” менга таклиф билан чиққан ва шартнома муддатини узайтиришни таклиф қилганди. Бироқ мен Ҳиндистон клуби билан келишувга эришиб қўйганим сабабли, таклифини рад этгандим. Кўрамиз, мавсумни қайси жамоада бошлайман, буни тез орада билиб оламан”, - дея сўзини якунлади Каримов.

Рейтинг: +3   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика