UZ

Сўнгги янгиликлар

01:50Дерби олдидан "Манчестер Сити"нинг 4 футболчиси сафга қайтди  2 01:08Жанлуижжи Доннарумма: "Пеп мени жамоасида кўришни истаётганини айтди. Бу мени ғурурлантирди"  1 00:46Расман: Онана - "Трабзонспор" дарвозабони!  18 00:15"Вест Хэм" дербидан олдин мухлисларга тақиқ қўйди  0 23:44Доннарумма "Манчестер Сити"да қайси рақамда ўйнайди?  1 23:29"Реал" "Ливерпуль" марказий ҳимоячисини текинга қўлга киритмоқчи  0 22:57"Атлетик" "Ал Насср" футболчисини рўйхатдан ўтказди  0 22:32УЕФА 2026/27 мавсумидаги еврокубоклар финаллари ўтадиган стадионларни эълон қилди  2 22:16Отабек Нарзуллаев: "Бу мавсум давомидаги энг муҳим учрашувлардан бири бўлди"  0 21:45Элдор Мойлиев: "Футболда ютган жамоага юқори баҳо қўйилади"  2 21:18"Бунёдкор" стадионини ўз ҳолатига қайтариш ишлари бошланди  22 20:49Рональдиньонинг ўғли Чемпионшип жамоасида ўйнайди  6 20:22Суперлига. "Машъал" Ғузорда "Шўртан"дан устун келди  7 19:53Виктор Гёкереш – Португалия чемпионатида мавсумнинг энг яхши футболчиси  0 19:24"Арсенал" икки етакчиси билан шартномани узайтирмоқчи  3

Олий лига. “Нефтчи” - “Динамо” ўйини олдидан Янгиликлар

Олий лига. “Нефтчи” - “Динамо” ўйини олдидан

Бугун “Нефтчи” - “Динамо” баҳси билан олий лигамизнинг 10-турига старт берилади.
Турнинг илк учрашувида “Нефтчи” Самарқанднинг “Динамо” жамоасини қабул қилади. Фарғонадаги баҳс қизиқарли ўтиши кутилмоқда.

КЎНДАЛАНГ ТУРГАН САВОЛЛАР:

“Нефтчи” уйдаги иккинчи ғалабасини қўлга кирита оладими?

Фарғонанинг бош жамоаси “Нефтчи” ушбу мавсум ўз майдонида атиги бир марта ғалаба қозонди. Мурод Исмоилов шогирдлари 8-турда “Олмалиқ”ни 2:1 ҳисобида мағлуб этишди. Шундан сўнг Жиззахга сафар уюштирган жамоа 0:2 ҳисобида имкониятни бой берди.

Айни пайтда “Нефтчи” 6 очко тўплаган ҳолда мусобақа жадвалида 12-ўринни эгаллаб турибди. Фарғоналиклар бир бор зафар қучиб, уч ўйинда дуранг ўйнашди ва беш марта мағлуб бўлишди. Жамоанинг тўплар нисбати 6-11 (-5) кўринишга эга.

“Нефтчи” ўз уйида тўртта учрашув ўтказиб, шундан биттасида ғалаба қозонди. Икки бор дуранг қайд этиб, бир марта мағлуб бўлди. Ўз уйида 3та гол уриб, шунча ўтказиб юборди. Натижада тўртта ўйиндан 5 очко тўплади. Мурод Исмоилов бугун жамоаси билан чемпионатдаги иккинчи ғалабасини қўлга кирита оладими? Буни учрашув якунига етгач билиб оламиз.

“Динамо” кетма-кет тўртта мағлубиятга барҳам бера оладими?

Самарқанднинг “Динамо” жамоаси эса жуда ғалати натижаларни қайд этмоқда. “Динамо” мавсумни чакки бошламаганди. Аввалига ютқазиб, кейин иккита ўйинни ютди. Кейин яна ютқазди ва ундан сўнг яна ғалаба қозонди. Аммо 6-турдан бошлаб жамоанинг боши мағлубиятлардан чиқмай қолди ва “Динамо” кетма-кет тўртта учрашувда имкониятни бой берди.

Равшан Ҳайдаров шогирдлари “Пахтакор”, “Қизилқум”, “Машъал” ва “Олмалиқ” клубларидан мағлубиятга учрашди. Ҳозирда жамоа 9 очко тўплаган ҳолда 11-ўринда боряпти. Жамоа ҳисобида учта ғалаба ва 6та мағлубият бор. Дуранг қайд этилмаган. “Динамо”нинг учта ғалабасидан иккитаси сафарда қайд этилган: “Сўғдиёна” ва “Андижон” билан кечган ўйинларда.

“Динамо” сафарда 7та гол уриб, ўз дарвозасидан 9та тўп ўтказиб юборди. Агар самарқандликлар бугун ҳам мағлубиятга учрагудек бўлишса, бу жамоанинг кетма-кет бешинчи мағлубияти бўлади. Шундай экан, Равшан Ҳайдаров “Нефтчи”га қарши бор кучни ишга солиши турган гап.

Хайрулла Холиқов.
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика