UZ

Сўнгги янгиликлар

21:10Хейсен «Сосьедад»га қарши ўйиндаги ўз четлатишини ВАР бекор қилиши керак эди деб ҳисоблайди  1 21:09ОЧЛ 2. "Ал Аҳли" - "Ал Ҳалдия". "Андижон"нинг гуруҳидаги иккинчи ўйин старт олди (онлайн ҳисоб)  1 20:38ОЧЛ-2. "Андижон" меҳмонда "Аркадағ" билан дуранг ўйнади  119 19:36Гвардиола «Ман Сити»ни ЧЛда ғолибликка даъвогар деб ҳисобламайди: «Аниқ йўқ. Фақат лаҳзалардан роҳатланиб, бу ерда бўлганимиздан хурсандмиз»  5 18:31Собиқ ҳакам Буррул «Реал»нинг иккинчи пенальтиси ҳақида: «Нотўғри белгиланган. Ўйинчи йиқилди, қўл ҳаракати табиий»  22 17:29"Қизилқум" майдондан чиқишни хоҳламаган футболчи билан шартномани бекор қилди  12 17:15Қайси клуб ҳозирги таркиби учун энг кўп пул сарфлаган?  9 16:50Пролига 15-турида ишловчи расмийлар  0 16:21Осиё томон йўлга чиқиш навбати "Андижон"га — ОФКнинг клублар мусобақаларида қатнашган барча ўзбек клублари  19 16:06"Реал" юлдузларидан бири 1.5 ойга сафдан чиқди  7 16:00Биринчи лига 15-турида ишловчи расмийлар  1 15:20"Насаф"нинг ОЧЛдаги 9-мавсуми бошланди  12 15:20Туғилган кун муборак, ўзбек футболи қироли — Миржалол Қосимов!   257 14:50"Реал" Чемпионлар лигасида пенальтилар сони бўйича рекордчи бўлди  13 14:33Ямал "Барселона"нинг қайдномасига киритилмади  0

Олий лига. “Бухоро” бу турда ғалаба қозона оладими? Янгиликлар

Олий лига. “Бухоро” бу турда ғалаба қозона оладими?

Бугун олий лиганинг 17-туридан ўрин олган бешта ўйин бўлиб ўтади.
Бухоро вилоятининг бош жамоаси “Бухоро” бугун ўз майдонида Жиззахнинг “Сўғдиёна” клубини қабул қилади. Айни пайтда ҳар икки жамоа кетма-кет ўринларда боришяпти. “Бухоро” 13 очко билан 12-ўринда бораётган бўлса, “Сўғдиёна” 11 очко тўплаган ҳолда 13-поғонани эгаллаб турибди.

Иккинчи давра бошланганидан бери “Бухоро” ҳозирча тўртта учрашув ўтказиб, бирорта ғалабага эриша олмади. Жамоа уч марта сафарда ва бир бор ўз майдонида майдонга тушди. Умуман олганда, бухороликларнинг олий лигада ғалабасиз серияси 12та учрашувга етди. Жамоа охирги бор 5-турда сафарда айнан бугунги рақиб “Сўғдиёна” устидан 1:0 ҳисобида зафар қучганди.

Шундан кейин “Бухоро” учун омадсиз кунлар бошланди. Жамоа атиги тўрт марта дуранг қайд этди ва қолган беллашувларда мағлуб бўлди. Бу эса клуб раҳбариятига маъқул келмади ва ўтган турда жамоа “Металлург”га имкониятни бой бергач, бош мураббий Эдгар Гесс истеъфога чиқарилди. Шу боис бугунги баҳсга футболчиларни туркманистонлик мураббий Сеид Сеидов тайёрлади. Аммо шуни айтиш лозим, Сеид Юсупов вақтинча бош мураббий сифатида ишлаб турибди. Гап-сўзларга қараганда, “Машъал”да ёрдамчи мураббий бўлиб ишлаётган Жамшид Саидов “Бухоро”ни қабул қилиб олиши мумкин экан.

Бугунги баҳс “Бухоро” учун қанчалик катта аҳамиятга эга бўлса, “Сўғдиёна” учун ҳам жуда муҳим ҳисобланади. Чунки Даврон Файзиев шогирдлари рақибдан атиги бир поғона пастда боришмоқда, бу жамоаларни икки очко ажратиб турибди, холос. “Сўғдиёна” иккинчи даврада ҳозирча фақат бир марта ғалаба қозонди. Жиззахликлар сафарда “Динамо”ни мағлуб этиб қайтишди. Шундай экан, бу беллашувда ҳар нарса бўлиши мумкин. Лекин шуниси борки, ютуққа эришган жамоа олий лигада қолиш учун қулай имкониятга эга бўлади.

Х.Холиқов.
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика