UZ

Сўнгги янгиликлар

10:51Жаҳон чемпиони "Ал Насср"га ўтишни истамоқда  0 10:26"Манчестер Юнайтед" "Реал" футболчиси учун 75 миллион евро тўлашга тайёр  0 10:02Кечаги учрашувда дубл қайд этган Роналду нималар деди?  1 09:37"Каттақўрғон" "Флуминенсе" U20 жамоаси аъзоси билан билан шартнома имзолади  2 09:11"Осасуна"дан мағлуб бўлган Арбелоа баҳс якунидан сўнг нималар деди?  7 08:43Милнер АПЛ рекордини ўрнатди  2 08:17Навбатдаги муҳим ғалабадан сўнг Гвардиола нималар деди?  2 07:52Андижон вилояти ҳокими: "Андижон” бу йили энг камида 3 таликга киради"  23 07:30Ла Лига. "Осасуна" — "Реал Мадрид" 2:1  10 07:25Sofascore. 45 дақиқа майдонда ҳаракат қилган Ҳусанов неча баҳога лойиқ кўрилди?  3 07:10АПЛ. "Манчестер Сити" — "Ньюкасл" 2:1  0 03:05Лига 1. ПСЖ "Ланс"нинг мағлубиятидан фойдаланиб қолди ва ғалабага эришган ҳолда биринчи ўринга қайтди  0 03:00Ла Лига. "Атлетико" ва "Эспаньол" ўртасидаги ўйинда 6 та гол урилди  6 02:55АПЛ. "Манчестер Сити" О'Райлининг дубли билан "Ньюкасл"ни мағлуб этди  11 02:05Саудия Арабистони Про лигаси. "Ал Иттиҳод" ўн киши бўлиб "Ал Ҳилол" билан дуранг ўйнади, "Ал Насср" рақибига жавобсиз 4 та гол урди  9

Олий лига. 9-тур. «Сўғдиёна» – «Нефтчи» 2:0 Янгиликлар

Олий лига. 9-тур. «Сўғдиёна» – «Нефтчи» 2:0

Олий лиганинг 9-туридан ўрин олган «Сўғдиёна» – «Нефтчи» учрашуви бўлиб ўтди.
Шу ерда учрашувнинг натижасини кузатиб боришингиз мумкин бўлди.

12-дақиқада "Нефтчи" ҳисобда олдинга чиқиб олиши мумкин эди. Пономарёв ўнг қанотдан тўпни жарима майдони ичига узатди. Лекин Отақўзиевнинг бош билан берган зарбаси дарвоза устуни олдидан ўтиб кетди. 28-дақиқада Пономарёв бурчак тўпини малга оширди. Унинг жарима майдони ичига узатган тўпини Рўзимбой Аҳмедов биринчи гал, оёғи билан зарба берди. Ҳимоячиларга тегиб қайтган тўпни яна ўша Пономарёв Рўзимбойнинг ўзига узатди. Бироқ Аҳмедовнинг иккинчи сафар бош билан берган зарбасини дарвозабон ушлаб олишга эришди. 32-дақиқада Олдинги чизиқдаги шериклаларига ёрдамга етиб келган Клецков тўпни жарима майдони ичига узатди. Пономарёв тўпга ҳаммадан баланд сакраб дарвозага зарба берди. Тўпни рақиб посбони катта қийинчилик билан қайтариб юборди.

38-дақиқада Сухроб Бердиевнинг 25 метрлардан йўллаган зарбасидан сўнг тўпни дарвозабон қайтарди. Биринчи бўлимда ҳисоб очилмади.

49-дақиқада "Сўғдиёна" учрашувда ҳисобни очди. Аюбхон Нўъмонов марказдан тўпни шерикларидан қабул қилиб олиб, чамаси 30 метрлардан аниқ зарба йўллаб, учрашувда ҳисобни очди - 1:0.

58-дақиқада Ушбу вазиятда Ғайрат Ҳасанов хатога йўл қўйди. Тўпни майдон марказига тепган Ҳасанов дарвозасини ташлаб чиққанди. Тўпга биринчи бўлиб эгалик қилган Мамажонов майдон марказидан бўш қолган дарвозани ишғол этиб, жамоасининг иккинчи голини киритди - 2:0.

Ўйин тугади.

17:30 - «Сўғдиёна» (Жиззах) – «Нефтчи» (Фарғона) 2:0
Ҳакамлар:
И. Танташев (Бухоро), Р. Серазетдинов (Тошкент), Б. Норсафаров (Қарши), Н. Қосимов (Қарши)
Назоратчи: С. Эрматов (Тошкент).

Голлар: Аюбхон Нўъмонов 49, Ориф Мамажонов 58

"Сўғдиёна": 1.Александр Меленчук (С), 3.Илҳом Комилов, 4.Элёр Орипов ( 9.Сардор Қаҳҳоров, 82), 6.Аюбхон Нўъмонов, 13.Рустам Аъзамов, 14.Ориф Мамажонов (23.Бобур Қосимов, 90), 15.Жасур Ҳакимов (21.Акмал Абдураҳмонов, 62), 18.Сардор Эминов, 19.Суҳроб Қобилов, 24.Асилжон Бегимқулов, 25.Суҳроб Бердиев.
Захира: 12.Ширинбой Абдуллаев, 7.Расул Ҳайитов, 8.Ботиржон Каримжонов, 17.Санжар Рашидов.

"Нефтчи": 21.Ғайрат Ҳасанов (С), 20.Дилёрбек Ирматов (77.Леван Гвазава, 52), 13.Александр Клецков, 32.Жаҳонгир Меҳмонов, 4.Жаҳонгир Жиямуродов, 18.Жавоҳир Расулов, 9.Павел Смоляченко, 14.Вячеслав Пономарёв, 7.Александру Оника, 11.Носир Отақўзиев (10.Отабек Исроилов, 65), 22.Рўзимбой Аҳмедов (28.Абдуллоҳ Олимов, 79).
Захира: 1.Сардор Қобулжонов,  5.Иқбол Бобохонов, 30.Отабек Зокиров, 70.Иззат Ғаниев

Огоҳлантиришлар: Дилёрбек Эрматов 20, Жасур Ҳакимов 57, Александр Клецков 61, Рўзимбой Аҳмедов 77.

Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика