UZ

Сўнгги янгиликлар

09:32Гвардиола: "Манчестер Сити" мен келганимдан бери ҳар доим "Манчестер Юнайтед"дан кучлироқ бўлган  0 09:00Sofascore. Шомуродов дебют голи учун неча баҳога лойиқ кўрилди?  3 08:30"Интер Майами" йирик ҳисобда мағлуб бўлди, Месси эса пеналтидан фойдалана олмади  4 08:01Суперлига. Бугун "Олимпия" стадиони Суперлига баҳсига мезбонлик қилади  1 07:35АПЛ. "Челси" сўнгги дақиқаларда ғалабани қўлдан бой берди.  5 03:08Акмал Рустамов: "Қўқон шамоли? Бундай об-ҳавода ҳар иккала жамоа ўйнади"  2 02:50Баҳром Ҳайдаров: "Қизилқум"дек жамоани мағлуб этганимиздан хурсанд бўлдим"  2 01:55Суперлига. Ўзбек "Эл Классико"сида "Пахтакор" ғалаба қозонди, "Қўқон-1912" эса ўз майдонида "Қизилқум"ни енгди  2 01:27Камолиддин Тожиев: "Пахтакор"га қарши барча рақиблар 200%га ўйнайди"  8 00:41Левченко: "Пахтакор" нима қилди? Фақат ҳимояланди-ку"  31 00:34Бундеслига. "Бавария" "Гамбург" дарвозасига жавобсиз 5 та гол урди, мюнхенликлар дастлабки 4 та тўпни 29 дақиқа ичида киритишди  0 00:00Туркия Суперлигаси. Истанбул дербисида "Бешиктош" "Истанбул Башакшехир"ни мағлуб этди, Шомуродов янги клубидаги дебют голини урди!   40 23:27АПЛ. "Тоттенхэм" Лондон дербисида "Вест Хэм"ни йирик ҳисобда мағлуб этди  0 23:14А Серия. "Ювентус" ва "Интер" ўртасидаги ўйинда 7 та гол урилди  24 23:00Эрон Про лигаси. "Персеполис" ва "Фулад" ўртасидаги ўйинда ғолиб номи аниқланмади  3

Олий лига. 24-тур рамзий терма жамоаси Янгиликлар

Олий лига. 24-тур рамзий терма жамоаси

Миллий чемпионатимизда 24-тур баҳслари ўтказилди.
Мазкур турда фақат бир учрашувда дуранг қайд этилди. Яъни, Фарғонада бўлиб ўтган “Нефтчи” - “Бунёдкор” баҳсида ҳисоб очилмади. Бешта ўйин майдон эгаларининг ғалабаси билан якун топган бўлса, бир учрашувда меҳмонлар зафар қучишди. Яъни, “Металлург” - “Пахтакор” беллашувида чемпионликка жуда яқин турган “пахтакорчилар” 4:2 ҳисобида ғалаба қозонишди.

Ўтган тур ўйинларидан келиб чиққан ҳолда одатдагидек рамзий терма жамоани тузиб чиқдик. Унга кўра, “Машъал”, “Нефтчи”, “Локомотив”, “Насаф”, “Пахтакор”, “Сўғдиёна”, “Бунёдкор”, “Навбаҳор” ва “Бухоро” клубларидан яхши ўйин кўрсатган футболчиларни танлаб олдик. Демак, қуйида 24-тур рамзий терма жамоасини келтириб ўтамиз.

ДАРВОЗАБОН
Ботир Носиров (“Машъал”)



Гарчи Наманганда “Машъал” 0:3 ҳисобида имкониятни бой берган бўлса-да, бу ўйинда муборакликлар посбони Ботир Носиров ўзидан яхши таассурот қолдирди. Ботир биринчи таймда жуда яхши ҳаракат қилди. Аммо танаффусдан кейин умуман кераксиз бўлган голларни ўтказиб юборди. Лекин тўлиқ ўйиндан келиб чиққан ҳолда Носиров дарвозада яхши турди дея оламиз.

ҲИМОЯЧИЛАР
Абдуллоҳ Олимов (“Нефтчи”)
Бобур Йўлдошев (“Локомотив”)
Фаррух Сайфиев (“Насаф”)



“Нефтчи” ўз уйида амалдаги чемпионни енга олмади. Аммо бир очкога эга бўлди. Мазкур баҳсда чап қанот ҳимоясида ўйнаган Абдуллоҳ Олимов ўзидан илиқ таассурот қолдирди. “Локомотив”нинг навбатдаги баҳсида ҳеч бир ўйинчи жиддий ажралиб тургани йўқ, бироқ марказий ҳимоячи Бобур Йўлдошев ўзини кўрсатишга ҳаракат қилди. Шу боис уни рамзий терма жамоага киритдик. Фаррух Сайфиев эса охирги пайтларда тез-тез тилга олинадиган футболчига айланди. Сайфиев “Қизилқум” билан кечган баҳсда ҳам ўзини кўрсата олди.
 
ЯРИМ ҲИМОЯЧИЛАР
Артур Геворкян (“Насаф”)
Жамшид Искандеров (“Пахтакор”)
Сардор Эминов (“Сўғдиёна”)
Минори Сато (“Бунёдкор”)
Мансур Саидов (“Навбаҳор”)



Ярим ҳимоя чизиғига беш нафар футболчини танлаб олдик. Булар - Артур Геворкян, Жамшид Искандеров, Сардор Эминов, Минори Сато ва Мансур Саидов. “Насаф” етакчиси Геворкян “Қизилқум” дарвозасига чап оёқда чиройли тўп киритди, қолаверса биринчи голга ҳаммуаллифлик қилди. Искандеров эса Бекободда ўзини кўрсата олди. Сардор Эминовнинг ягона голи “Сўғдиёна”га ниҳоятда керакли уч очкони тақдим этган бўлса, япониялик легионер Минори Сато “Нефтчи”га қарши ўзини кўрсатди. Мансур Саидовнинг захирадан тушиши эса “Навбаҳор” ўйинини тубдан ўзгартириб юборди. Натижада майдон эгалари “Машъал” дарвозасига жавобсиз учта гол уришга муваффақ бўлишди.



ҲУЖУМЧИЛАР
Баҳодир Пардаев (“Пахтакор”)
Улуғбек Бақоев (“Бухоро”)



Давралар оралиғида “Пахтакор”га келиб қўшилган Баҳодир Пардаев тезда янги жамоасига киришиб кетди. Игорь Сергеев терма жамоага кетган маҳал айнан Баҳодир ҳужумдаги етакчиликни ўз қўлига олди. У “Пахтакор”га келгач, яна тўпурарлик маҳоратини намоён эта бошлади. Жиззахлик ҳужумчи яқинда “Металлург” дарвозасига иккита гол урди. Тажрибали ҳужумчи Улуғбек Бақоев ҳам жамоаси учун жуда керакли голларни уриб келяпти. Унинг “Олмалиқ” дарвозасига киритган тўпи “Бухоро”га уч очкони тақдим этди ва жамоанинг олий лигада қолиши учун имкониятни юзага келтирди.  



БОШ МУРАББИЙ: Даврон Файзиев (“Сўғдиёна”)
Тур рамзий терма жамоасига бош мураббий этиб кимни танласак дея узоқ ўйладик. Ва охири Даврон Файзиев варианти устида тўхталдик. Яхши биласиз, “Сўғдиёна” олий лигада қолиш учун астойдил курашмоқда. Ўтган турда жамоанинг “Андижон” билан кечган баҳси жуда муҳим эди ва жиззахликлар кичик ҳисобда рақибни мағлуб этиб, уч очко соҳиби бўлишди. Шу боис рамзий термага бош мураббий сифатида Даврон Файзиевни танладик.

Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика