UZ

Сўнгги янгиликлар

00:03"Арсенал" бир сабабга кўра "Реал"дан Родригони сотиб ололмаслиги мумкин  0 23:20"Интер" — "Урава Ред Даймондс". Таркиблар маълум  1 23:11КЖЧ. "Боруссия Дортмунд" ва "Мамелоди Сандаунз" ўртасидаги ўйинда еттита гол урилди  0 22:43Фоден мураббий бўлишни хоҳлайди  1 22:03Суперлига. "Навбаҳор" Наманганда ОКМКни йирик ҳисобда мағлуб этди ва жадвалдаги очколар фарқини қисқартириб олди  83 21:38"Милан" ёш испан футболчисини ўз сафига қўшиб олмоқчи  0 20:48"Барселона" чемпионлик учун қанча мукофот пули тўлаши маълум бўлди  14 20:18Клублар ўртасидаги ЖЧ. "Мамелоди Сандаунс" - "Боруссия" Д. Асосий таркиблар маълум!  1 19:59Про-лига. "ФарДУ" тезкор гол эвазига "Олимпик"ни мағлуб қилди  0 19:23"Реал"га Родри керак  6 18:54"Манчестер Сити" Гвардиолага ўринбосар топиб қўйди  7 18:24Энцо Мареска: "Ўйин услубини ўзгартирамиз"  2 17:53Ислом Исмоилов: "Чили ва Боливия билан ўйинлар жуда керакли тажриба бўлди"  8 17:50Мавсумдаги энг яхши ўртача томошабинлар рейтинги эълон қилинди, Жанубий Америка етакчи, "Барселона" 35-ўринда  9 17:10"Бавария" "Барселона"дан Нико Уильямсни илиб кетишга тайёрланмоқда  2

Олий лига-2014. Кўзгуда – “Олмалиқ” Янгиликлар

Олий лига-2014. Кўзгуда – “Олмалиқ”

Эртага навбатдаги миллий чемпионатимиз старт олади.
Одатдагидек бу йил олий лигада иштирок этувчи жамоалар ҳақида қисқача тўхталишда давом этамиз. Демак, кўзгуда – “Олмалиқ”.

ЎТГАН ЙИЛГИ ЎРНИ: 5
“Олмалиқ” учун ўтган мавсум яхши якун топди. Жамоа 5-ўринни қўлга киритди. Жамоа бу йил ҳам кучли бешликка кириш учун кураш олиб боришини маълум қилди.

БОШ МУРАББИЙ: Игорь Шквирин
“Олмалиқ” олий лигада иштирок этишни бошлаганидан бери клубни Игорь Шквирин бошқариб келяпти. Шквирин – малакали мураббий, у иқтидорларни кўра олади. Бундан ташқари, ҳадеб натижанинг ортидан қувишдан кўра ёш кадрларни тарбиялаб чиқаришни маъқул деб билади.

ЭНГ ЯХШИ ХАРИД:
Александр Алемпиевич (Сербия)
Тунислик Шакер Зуаги борасида ҳозирча маълумотга эга эмасмиз. Лекин ўзим кўрган ўйинларда жамоанинг сербиялик легионери Александр Алемпиевич илиқ таассурот қолдирди. Бу футболчи тез орада машҳур бўлиб кетса ажаб эмас.  

ЭНГ КАТТА ЙЎҚОТИШ: Баҳром Юлдашев
Жамоа учун Баҳром Юлдашев ҳам анча меҳнат қилди. Унинг ҳали кўп фойдаси тегиши мумкин эди, бироқ клуб ўз қарорини танлади ва футболчи билан хайрлашди. Лекин Баҳромнинг ўрнини Азамат Исроилов билан Обид Жўрабоев билинтирмаса керак.

ЖАМОА ЕТАКЧИСИ: Санжар Шоаҳмедов
Санжар Шоаҳмедов учун “Олмалиқ”нинг яққол етакчиси бўлиш фурсати келди. Майдон марказида ва ҳужумчи ортида бирдек ҳаракат қила оладиган Шоаҳмедов бу йил ҳам ўзини кўрсатмаса бўлмайди. Ўзбек футболига мана шундай кадрлар керак.

ЎЗИНИ КЎРСАТИШИ КУТИЛАЁТГАН ФУТБОЛЧИ: Диёр Туропов
Жиззахлик Диёр Туроповда ҳам иқтидор яшириниб ётибди. Уни эса Игорь Шквирини очиши мумкин. Туропов ўтган йил жаҳон чемпионатида ўзини кўрсата олганди. У “Олмалиқ”да ҳам ярқ этиб порлаши керак.

ЧЕМПИОНАТНИ КИМГА ҚАРШИ БОШЛАЙДИ: уйда “Металлург”
“Олмалиқ” 1-турни бир кун кейин яъни, 16 март куни ўтказади. Жамоа шу куни ўзининг янги стадионида “Металлург”ни қабул қилади.

Хайрулла Холиқов.
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика