UZ

Сўнгги янгиликлар

19:22"Тоттенхэм" "Арсенал"ни майдон марказидан урилган гол эвазига ютди  0 18:59"Барселона" "Сеул"ни "хоккейча" ҳисобда мағлуб этди  6 18:42А Сериянинг икки гранди "Арсенал" аъзоси учун курашга қўшилди  0 18:14Марлен Чобанов легионерга айланди  0 17:55​"Андижон" легионер ҳимоячиси билан хайрлашди  2 17:32Исак "Реал Сосьедад" базасида шуғулланмоқда  2 17:04Аббос Файзуллаев: "ЦСКА туфайли Ўзбекистон термасида ўз ўрнимга эга бўлдим. Энди "Истанбул Башакшеҳир"га чемпионатда олдинга қадам ташлашида ёрдам бермоқчиман"  3 16:37ЦСКА ҳимоячиси: "Аббосга келажакда ўзи хоҳлаган лигада ўйнашини тилайман"  4 16:09Доннарумма АПЛ топ-клублари билан музокаралар олиб бормаяпти  2 15:41Нойер Тер Штеген билан боғлиқ вазият туфайли Германия терма жамоасига қайтишга тайёр  4 15:14Саудия Арабистони клублари Левандовскини сотиб олмоқчи  2 14:52"Андижон" янги легионерини Суперлига учун рўйхатдан ўтказа олмади  7 14:42Инсайд тасдиқланди: Ўзбекистон U-21 терма жамоаси Тошкентда Қозоғистон билан беллашади  2 14:14Расман: Серж Орье Остон Ўруновнинг жамоадоши бўлди  3 14:00Суперлига. Ёзги трансферлар барчаси битта саҳифада   40

Олий лига-2013. 17-тур дисквалификациялари Янгиликлар

Олий лига-2013. 17-тур дисквалификациялари

16-тур ўйинлари бўлиб ўтгач навбатдаги турни 6 футболчи дисквалификация сабаб ўтказиб юбориши маълум бўлди.
“Насаф”га қарши кечган баҳсда “Динамо”нинг легионер посбони Андрей Мельничук мавсумдаги тўртинчи огоҳлантиришини олди. Шу сабабли энди украиналик посбон 25 август куни бўлиб ўтадиган “Навбаҳор” – “Динамо” учрашувида майдонга туша олмайди.

Иккинич даврада “Қизилқум”га кўчиб ўтган Асқар Муҳиддинов ҳам кейинги турни томошабинлар орасида кузатишага мажбур бўлади. Сабаби футболчи биринчи даврада “Бухоро” сафида 2та сариқ олганди, “Қизилқум” сафида ҳам унинг сариқлари сони 2тага етди. Умумий огоҳлантиришлар сони 4та бўлгани учун Муҳиддинов 17-турдан ўрин олган “Қизилқум” - “Локомотив” учрашувида ҳаракат қила олмайди.

16-турда сенсацион тарзда “Пахтакор”ни сафарда мағлуб эта олган “Олмалиқ” кейинги турдан олдин жиддий йўқотишларга учради. “Шерлар”га қарши кечган ўйинда қизил карточка олган Достон Абдураҳмонов кейинги турда ўйнай олмайди. Жамоанинг туркманистонлик асосий дарвозабони Мақсатмурод Шомуродов эса мавсумда 4-бор огоҳлантирилди. Бундан ташқари иккинчи даврада олдидан "Шўртан"дан "Олмалиқ"қа ўтган Обид Жўрабоевнинг ҳам сариқ карточкалари сони тўрттага етди. Бу уч футболчи 25 август кунги “Олмалиқ” – “Металлург” баҳсида иштирок эта олмайди.  

17-турда Бухорога сафар қиладиган “Шўртан” сафида Иброҳим Отахонов ўйнамайди. Сабаби тажрибали ярим ҳимоячи 17 август куни “Навбаҳор”га қарши кечган ўйинда тўртинчи бор сариқ карточка “ишлаб” олди.

Нарзулла Сайдуллаев
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика