UZ

Сўнгги янгиликлар

14:26Бугун Ўзбекистон Пролигасида 4-давра ўйинлари старт олади  1 13:37"Ман Сити" футболчиси билан шартномани 2031 йилга қадар узайтирди  1 13:13U-20 жаҳон чемпионати-2027. Финалга Ўзбекистон мезбонлик қиладими ёки Озарбайжон?  5 12:50Суперлиганинг 23-турида ҳакамлик таҳлили: нотўғри четлатиш ва белгиланмаган пенальти  4 12:25ЎФА "тилга кирди" ва Каннаваро билан музокаралар ўтказилаётганини маълум қилди  41 12:22Фати "Монако"да ойнинг энг яхши футболчиси деб топилди. "Барса"дан ижарага олинган вингер 3 та ўйинда 4 та гол урди  6 11:58"Реал", "Атлетико" ва МЮнинг собиқ 28 ёшли футболчиси "Интер Майами"га ўтиши мумкин  2 11:27МЮ ва "Ман Сити" "Бавария" футболчи билан боғланди  5 10:58Мареска "Ливерпуль"нинг ҳозирги даражасини баҳолади  3 10:35Андро Гиоргадзе: "Суперлигада қолиш учун курашишимиз керак"  0 10:12"Қўқон-1912" 7 йиллик танаффусдан сўнг Олмалиқдан ғалаба билан қайтган учрашувдан ГАЛEРEЯ  3 10:02ЎФА терма жамоалар бўлими собиқ раҳбари: "Мен бу циркнинг бир қисми бўлишни истамадим"  61 09:40"У яқин кунларда келишини эшитдим. Барчаси душанба куни ҳал бўлади" — МТЖ мураббийи Каннаваро ҳақида  25 09:16Каннаваро Ўзбекистон терма жамоасида Европанинг кучли терма жамоалари мураббийларидан кўра кўпроқ маош олади  47 08:30Клейди Даци: "Биз учун энг муҳим нарса - кўпроқ очко тўплаш"  0

Олий лига. 2-тур рамзий терма жамоаси Янгиликлар

Олий лига. 2-тур рамзий терма жамоаси

Олий лигада биргина "Қўқон-1912" ва "Пахтакор" ўртасидаги баҳсни ҳисобга олмаганда 2-турдан ўрин олган барча беллашувлар бўлиб ўтди.
"Нефтчи" сафарда "Локомотив" билан дуранг ўйнаган бўлса, "Олмалиқ" ўз майдонида "Насаф"ни мағлуб этди. "Бунёдкор" эса Воҳид Шодиевнинг иккита голи эвазига сафарда "Қизилқум"ни енгиб қайтди. Биз сайтимиз одатига биноан 2-тур рамзий терма жамоасини тузиб чиқдик. Албатта, қолдирилган битта ўйин борлигини ҳам инобатга олдик, бироқ "Қўқон-1912" - "Пахтакор" баҳси қачон бўлади деб кутиб ўтирсак, орада яна нечтадир тур ўтиб кетиши турган гап. Шу боис бошқа ўйинларни кузатган ҳолда рамзий жамоага футболчиларни саралаб олдик.



ДАРВОЗАБОН
Евгений Черемисин ("Нефтчи")

ҲИМОЯЧИЛАР
Умар Эшмуродов ("Шўртан")
Ислом Иномов ("Олмалиқ")
Неманья Яничич ("Локомотив")
Ойбек Нурбоев ("Нефтчи")

ЯРИМ ҲИМОЯЧИЛАР
Азим Аҳмедов ("Навбаҳор")
Алишер Зиёвуддинов ("Металлург")
Николай Чипев ("Динамо")
Шавкат Саломов ("Олмалиқ")

ҲУЖУМЧИЛАР
Владислав Иванов ("Машъал")
Воҳид Шодиев ("Бунёдкор")

Бош мураббий: Рустам Мирсодиқов ("Металлург")

Дарвозага ҳеч иккиланмай "Нефтчи" посбони Евгений Черемисинни қўйдик. Чунки россиялик посбон "Локомотив" билан кечган баҳсда анча ишончли ҳаракат қилди. У бир нечта вазиятларда ўз дарвозасини муқаррар голдан сақлаб қолди.



Ҳимоячилардан Умар Эшмуродов, Ислом Иномов, Неманья Яничич, Ойбек Нурбоев кабилар рамзий термага киритилди. Умар Эшмуродов ёш бўлишига қарамай, аллақачон "Шўртан"да ўз ўйинини топиб кета олди. Ислом Иномов эса "Насаф" билан кечган учрашувда яхши ҳаракат қилди. Шунингдек, "Локомотив" - "Нефтчи" баҳсида ҳар икки жамоа ҳимоячилари - Неманья Яничич билан Ойбек Нурбоев бошқаларга нисбатан бирмунча яхши ўйин кўрсатишди.



Бу тур ярим ҳимоячилардан Азим Аҳмедов чиройли гол уришга муваффақ бўлди. "Металлург" вакили Алишер Зиёвуддинов "Навбаҳор" билан ўйинда ўзини кўрсатди. Қолаверса, у ҳам тўп киритишнинг уддасидан чиқди. "Динамо"нинг болгариялик легионери Николай Чипев тез орада жамоасининг энг яхши ўйинчиларидан бирига айланса ажаб эмас. Янги мавсум арафасида "Олмалиқ"қа келиб қўшилган Шавкат Саломов яна тилга туша бошлади. У "Насаф" билан кечган баҳсда яхши ҳаракат қилди.



"Машъал"нинг легионер ҳужумчиси Владислав Иванов кетма-кет иккинчи турда ҳам гол киритди. У аввалига "Навбаҳор", мана энди "Андижон" дарвозасини ишғол қилди. Воҳид Шодиев эса бу турда дублга эришди. Шодиев "Бунёдкор"га ўзининг собиқ жамоаси устидан ғалаба қозонишга муносиб ёрдам берди.



Сайтимиз ходимлари билан ўзаро маслаҳатлашган ҳолда рамзий терма жамоага бош мураббий этиб Рустам Мирсодиқовни танладик. Негаки "Металлург" 1-турда "Локомотив"ни қимматли икки очкодан маҳрум қилганди, бу сафар "Навбаҳор" майдонида дурангга эришди. Бундан кўриниб турибдики, Рустам Мирсодиқов жамоани мавсумга яхши тайёрлаган.



Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика