UZ

Сўнгги янгиликлар

00:05Тимур Кападзе: "Эрон терма жамоаси қачон рози бўлган ўзи?"  1 23:00Қозоғистон Президенти Тоқаев: "Футбол клубларини хусусийлаштириш бўйича ишларни тезлаштириш керак. Бусиз футбол ривожланмайди"  4 21:50"CAFA Nations Cup-2025". Ўзбекистон терма жамоаси 13 йилдан сўнг Эронни ютди ва турнир ғолибига айланди  972 20:32Шавкат Мирзиёев Жанни Инфантинога “Дўстлик” орденини топширди  15 20:26Португалиялик мураббий Озарбайжон терма жамоаси бош мураббийлигидан кетди  11 19:52CAFA Nations Cup турнирида сенсация! Ҳиндистон пенальтилар сериясига кўра Ўмондан устун келиб, 3-ўринни қўлга киритди!  16 19:13Гвардиола Абдуқодир Хусанов учун янги режа ишлаб чиқди  9 18:32ЎФА раҳбарияти Ўзбекистон МТЖга таклиф этишни хоҳламаган мураббий "Байер"ни бошқаради  10 18:04Амирҳуссайн Ҳуссайнзода: "Ҳакамлар Ўзбекистон фойдасига қарор қабул қилмоқда"  20 17:42Ахбор Имомхўжаев хотира турнири-2025. Мусобақа, жамоалар, гуруҳлар ва яшил майдонга қайтаётган юлдузлар  5 17:30Омид Нурафкан: "Ўзбекистонни икки-уч гол фарқи билан мағлуб эта оламиз"  10 17:02CAFA Nations Cup финалига мезбонлик қилаётган "Олимпия" стадионидан ГАЛЕРЕЯ  9 16:23"Барселона" Фликнинг асосий футболчиларидан бири билан янги шартнома имзоламоқчи  0 15:55Шомуродов ва Файзуллаев ўйнаётган "Истанбул Башакшеҳир" бош мураббийи истеъфога чиқарилди  6 15:35Жанни Инфантино ўзбек спорти раҳбарияти билан ҳамкорликда Олимпия шаҳарчасида бўлди  4

Олий лига. 17-тур рамзий терма жамоаси Янгиликлар

Олий лига. 17-тур рамзий терма жамоаси

Олий лигамизда 17-тур баҳслари бўлиб ўтди. Сайтимиз одатига кўра, турнинг рамзий терма жамоасини келтириб ўтамиз.
Мазкур турда энг кутилмаган натижа “Бунёдкор” - “Динамо” учрашувида қайд этилиб, бунда самарқандликлар Тошкентдан 1:0 ҳисобидаги ғалаба билан қайтишди. Шу боис рамзий терма жамоага “Динамо”дан уч нафар футболчини киритдик. Бундан ташқари, “Қизилқум”, “Олмалиқ”, “Локомотив”, “Насаф”, “Пахтакор”, “Бунёдкор” ва “Андижон” клубларидан ҳам ўйинчилар рамзий термага лойиқ кўрилди.

Дарвозага “Динамо” посбони Андрей Мельничукни қўйдик. Чунки бу дарвозабон “Бунёдкор” билан кечган баҳсда яхши ўйин кўрсатди. У бир неча бор ўз дарвозасини муқаррар голлардан сақлаб қолди. Умуман олганда, Мельничук “Динамо” учун жуда яхши дарвозабон ҳисобланади.



Ҳимоя чизиғига Георгий Квесиешвили, Азамат Исроилов, Ильдар Маматказин, Салим Мустафоев каби ўйинчиларни қўйдик. Квесиешвили билан Исроилов бу турда гол урган бўлса, Ильдар Маматказин “Динамо” сафида анча яхши кўринди. Шунингдек, “Локо”нинг чап қанот ҳимоячиси Салим Мустафоев ҳам яхши ўйин намойиш этди. У “Локо”га келганидан бери анчагина ўсишга эришди.



Ярим ҳимоячилардан биринчи навбатда ҳамманинг эътибори Азамат Бобожоновга қаратилса ажаб эмас. Хоразмлик футболчи кўп ўйинларда “Динамо” захирасида қолиб кетмоқда. У “Бунёдкор” билан кечган беллашувда ҳам захирадан ўйинга қўшилди, бироқ тезда киришиб кета олди. Бобожоновнинг баҳс охирларида жарима тўпидан киритган тўпи жуда чиройли кўриниш олди.

Бу турда шунингдек, Руслан Вагапов ҳам ўзидан яхши таассурот қолдирди. Айнан у томондан етказиб берилган тўпдан сўнг “Нефтчи” дарвозасининг ишғол этилиши “Қизилқум” ғалабасини таъминлади. Гарчи мағлубиятга учраган бўлса-да, “Бунёдкор”даги Достон Ҳамдамовнинг ўйини кўпчиликка маъқул келди. Достонбекни Сергей Лушаннинг ҳақиқий шогирди деса бўлади. “Насаф” мазкур турда “Навбаҳор”ни қийинчилик билан мағлуб этди. Ушбу учрашувда майдон эгалари вакили Эркин Бойдуллаев яхши ўйин намойиш қилди.



Ва ниҳоят ҳужум чизиғидан Баҳодир Пардаев билан Абдулатиф Абдуқодиров ўрин олди. Пардаев иккинчи давра арафасида “Пахтакор”га ўтган бўлишига қарамай, тезда янги жамоасига киришиб кета олди. У “Машъал” билан кечган беллашувда ҳисобни очишга муваффақ бўлди, бундан ташқари фаол ҳаракатлари билан ажралиб турди. Биринчи лигадан чиқиб келган Абдулатиф Абдуқодиров билан олий лигага тезда мослашиб олди. У ўтган турда “Олмалиқ” дарвозасига тўп киритишга муваффақ бўлди.



Рамзий терма жамоага бош мураббий сифатида Тачмурод Агамуродовни танладик. Тўғри, Тачмурод Шамакович “Динамо”нинг бош мураббийи эмас. У киши ҳозирда маслаҳатчи-мураббий бўлиб ишлаяпти. Аммо айнан туркманистонлик мураббий иш бошлаганидан сўнг “Динамо”нинг ишлари юришиб кетди. Жамоа иккинчи давра бошланганидан бери ғалаба қозониш тугул, ҳатто гол уролмасдан келаётганди. Мана энди бу тур сафарда кимсан “Бунёдкор” мағлуб этилди.
 
ДАРВОЗАБОН
Андрей Мельничук (“Динамо”)

ХИМОЯЧИЛАР
Георгий Квесиешвили (“Қизилқум”)
Азамат Исроилов (“Олмалиқ”)
Ильдар Маматказин (“Динамо”)
Салим Мустафоев (“Локомотив”)

ЯРИМ ҲИМОЯЧИЛАР
Азамат Бобожонов (“Динамо”)
Руслан Вагапов (“Қизилқум”)
Достон Ҳамдамов (“Бунёдкор”)
Эркин Бойдуллаев (“Насаф”)

ХУЖУМЧИЛАР
Баҳодир Пардаев (“Пахтакор”)
Абдулатиф Абдуқодиров (“Андижон”)

БОШ МУРАББИЙ
Тачмурод Агамуродов (“Динамо”)
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика