UZ

Сўнгги янгиликлар

12:21"Истиқлол" бош мураббийи Ашурматов ва Машариповнинг жароҳати ҳақида тўхталди  0 11:52Жанни Инфантино: "Шавкат Мирзиёевнинг футболга бўлган муҳаббати сўнгги икки йил ичида янада кучайганини кўриб хурсанд бўлдим"  3 11:25Эронлик эксперт: "Юсуфи майдондан тўғри четлатилди, Алижонов ва пенальти бўйича қарор ҳам ўринли, бироқ..."  24 10:41Испания терма жамоаси ҳужумчи бир ойга сафдан чиқди  1 10:05Луис Суарес Лига кубоги финалида рақибига тупургани учун МЛСда учта ўйинга дисквалификация қилинди  5 09:38Расман. АПЛдаги илк истеъфо содир бўлди  6 08:55Бугун U-17 терма жамоамиз Марокашга қарши майдонга тушади  4 08:26Бугун Ўзбекистон U-23 терма жамоаси Осиё кубогига йўлланма олиши мумкин  12 07:58ЖЧ-2026. Яна бир терма жамоа мундиал йўлланмасини қўлга киритди  3 07:30Юртбошимиз ташриф буюрган, Ўзбекистон МТЖ чемпионликни қўлга киритган мусобақанинг тақдирлаш маросимидан ФОТОГАЛEРEЯ  3 07:13CAFA Nations Cup-2025. Ўзбекистон - Эрон 1:0  26 02:00ЖЧ саралаши. Италия Исроил дарвозасига 5та гол урди, Швеция кутилмаганда мағлубиятга учради  13 00:42CAFA Nations Cup-2025. Энг яхшилар аниқланди ва ғолибга соврин топширилди  47 00:30Муҳаммадрасул Абдумажидов Бельгия клубига ўтмайди  6 00:14Славен Билич Ўзбекистон терма жамоаси бош мураббийига айланиши мумкин  84

Олий лига. 16-турда энг кўп мухлис Навоийда йиғилди! Янгиликлар

Олий лига. 16-турда энг кўп мухлис Навоийда йиғилди!

Миллионлар ўйини бўлмиш футболни мухлисларсиз тасаввур этиб бўлмайди.

Афсуски йилдан йилга савияси пасайиб бораётган олий лигамизнинг ўйинлари ишқибозлар учун аввалгидек қизиқарли туюлмаётгандек назаримизда.

Ортда қолган 16-турнинг барча ўйинларига умумий айтганда 42384 нафар томошабин ташриф буюрган. Ҳар бир баҳсга ўртача 6000 ишқибоз кирган демакдир. 

Энг кўп мухлис Навоийда кечган “Қизилқум” – “Пахтакор” учрашувига кирган. Мезбонлар гарчи иккинчи давранинг дастлабки икки ўйинида мағлубиятга учраган бўлса-да, шунга қарамай 16-турда энг кўп мухлис йиға олди. Бизнингча бунга сабаб рақиб “Пахтакор” жамоаси бўлгани учун кўп томошабин ташриф буюрган.

Турнинг марказий ўйинларидан бири сифатида қаралган “Нефтчи” – “Навбаҳор” баҳси Фарғонадаги “Киргули СК” стадионида эмас балки Қўқонда ўтказилди. Билишимизча бунга сабаб сифатида айнан мухлисларнинг ташрифи кўрсатилган. Чунки водий жамоаларининг тўқнашуви азалдан ишқибозлар билан гавжум бўлган. Жамоаларнинг турнир жадвалида қайси ўринни эгаллаб туришидан қатъий назар, томошабинлар сиғими катта бўлган. Бу сафарги тўқанушвда ҳам шундай холат бўлиши кутилганди. Бироқ учрашув қайдномасида марказий ўйинга 9201та томошабин ташриф буюргани ёзиб кўрсатилган. Албатта буни кам дея оламиз. Яхши биламизки илгари водий жамоалари тўқнаш келганида камида 20000 мухлис кирарди. Жума куни бўлиб ўтган ўйинга маҳаллий қўқонлик мухлислардан ташқари Фарғона ва Намангандан ҳам ишқибозлар ташриф буюрган бўлсада, стадион тўлиб тошмаган.    

“Динамо”нинг қатор мағлубиятлари самарқандлик футбол ишқибозларини ранжитмасдан қолмаяпти. Илгари мухлислар ташрифи борасида етакчилар қаторидан ўрин эгаллаб келган “Динамо” ҳозирда бу борада мақтана олмайди. 

Тошкентнинг “Локомотив” клуби гарчи турнир жадвалида пешқадамлик қилаётган бўлсада, бу жамоа ҳали ўз мухлисларини топиб олмади. Чемпионатимизда энг кучли таркибга эга бўлган “темирйўлчилар” уйдан кўра, кўпроқ сафарда мухлислар борасида яхши натижа қайд этади десак муболаға бўлмайди.  

Олий лига, 16-тур. Кимда қанча мухлис? 

«Қизилқум» – «Пахтакор» – 1:4. 9560 томошабин.

«Нефтчи» – «Навбаҳор» – 1:0. 9201 томошабин.

«Олмалиқ» – «Бунёдкор» – 1:2. 6021 томошабин.

«Бухоро» – «Насаф» – 0:2. 5731 томошабин.

«Динамо» – «Сўғдиёна» – 0:1. 5300 томошабин.

«Машъал» – «Андижон» – 6:1. 4751 томошабин.

«Локомотив» – «Металлург» – 5:1. 1820 томошабин.


Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика