UZ

Сўнгги янгиликлар

18:35Эшитдик-да! ЎФА Хорватия терма жамоаси собиқ устозига таклиф билан чиқди  4 18:05Топ-трансферлар вақти. "Арсенал" ва "Ливерпуль" "тезлигига" пулдан муаммоси йўқ "Ньюкасл" ҳам дош беролмаяпти   0 17:45"Истанбул Башакшеҳир" матбуот хизмати Аббос Файзуллаевнинг трансфери масаласида маълумот берди  2 17:26Украиналик мутахассис "Андижон" мураббийлар штабига қўшилди  0 17:10Расман: Болтабоев "Нефтчи"ни тарк этди  1 16:55"Сўғдиёна" ва "Бунёдкор" қирғиз клуби билан ўйнайди  0 16:35"Реал" ҳимоячисини "Алавес"га сотди  0 16:06"Ливерпул"да Рэшфорд?! Катта трансферга тайёргарлик бошланди!  3 15:38Роналду – энг яхши!  24 15:11"Реал"да можаро: Винисиус янги мураббийнинг ҳаракатларидан норози  13 14:42"Андижон" "Сурхон" футболчисини ижарага олди  5 14:15"Манчестер Сити" ва "Бавария" Доннарумма учун курашга қўшилди  1 13:45Ўткир Юсупов "Истиқлол" таклифини рад этди  10 13:20"Барселона"да асосий таркибдан мосуво қилинган Тер Штегенга "Сити"дан таклиф тушди  8 12:57"Челси" дарвозабони "Борнмут"га ўтди. Трансфер шартлари қанақа?  1

Олександр Каблаш: “Ҳужумчининг вазифаси доим гол уриш” Янгиликлар

Олександр Каблаш: “Ҳужумчининг вазифаси доим гол уриш”

Мавсумлар оралиғида жамоамиз таркибига келиб қўшилган украиналик футболчи Олександр КАБЛАШ Олий лигада 3 та учрашувда майдонга чиқиб, икки бор рақиб дарвозасини ишғол этди.
ОЧЛ 4-тури доирасида “Ал Аҳли”га қарши ўйин олдида у клуб матбуот хизмати вакиллари саволларига жавоб қайтарди.

- Олександр "Насаф" сафида Олий лигада мунтазам майдонга тушаяпсиз. Жамоага кўникиб кетдингизми?

-Албатта. Жамоа услуби, тактикаси ва қолган барча ижобий жиҳатларни  аста секин ўзлаштириб боришга, жамоага киришиб кетишга ҳаракат қилаяпман.

- Олий лигада учта ўйинда 2 та гол урдингиз. Бу сизнингча ҳужумчи учун яхши кўрсаткичми ёки ёмон?

-“Насаф”нинг ҳар ўйинда ғалабага эришиши  - мен учун асосий вазифа. Ўйинда ким гол уриши ҳам унчалик муҳим эмас. Ҳужумчининг доимий вазифаси эса гол уриш. Шу боис имкон борича ҳар ўйинда гол уриш учун бор кучим билан ҳаракат қилаяпман.

-ОЧЛ ҳақида нима дея оласиз?

-Бу ҳар бир футболчига юқори “мотивация” бера оладиган ўта муҳим турнир. Қитъанинг клублар ўртасидаги энг асосий мусобақаси. Ўз навбатида мен ҳам бу турнирда ўзимни яхши жиҳатларимни намойиш этишни хоҳлайман. Албатта, ҳозирча жамоамиз ОЧЛда ёмон натижа кўрсатмаяпти. Кейинги ўйинларда аввалгилариданда яхшироқ  ва ёрқинроқ ўйин кўрсатиш учун интиламиз.

 -Гарчи Олий лигада иккита гол урган бўлсангизда, сизда бундан ҳам кўпроқ имкониятлар бўлмоқда. Аммо ундан фойдаланишга нима ҳалақит қилаяпти?
-Ҳеч нарса ҳалақит қилаётгани йўқ. Бу футбол. Қайсидир ўйинда омадим келаяпти. Айримларида эса бунинг акси бўлаяпти.
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика