UZ

Сўнгги янгиликлар

10:45Раҳимжон Давронов: “Ажойиб муҳит бўлади. Шу томонлама менга қизиқ ва ёқимли бўляпти”  0 10:18"Манчестер Сити" АПЛнинг энг қиммат ҳимоячиларидан бирини сотиб олмоқчи  6 09:51"Локомотив" яна бир собиқ футболчисини ортга қайтаришга яқин  2 09:23"Сурхон" U-21 чемпионати тўпурари билан шартнома имзолади  4 08:57Виталий Левченконинг навбатдаги жамоаси деярли аниқ  6 08:30Расман. Гвардиол узоқ муддатга сафдан чиқди  10 08:04Алижоновнинг трансфери нима учун барбод бўлди?  10 07:45Суперлигадаги трансферлар бир саҳифада  36 02:17Африка Миллатлар Кубоги. Осимхендан дубль, Лукмандан "гол+пас": Нигерия Мозамбикни тор-мор этди  4 01:13"Андижон" Абдуманнопов билан шартномани узайтирди  3 01:06"Челси" янги устози номи маълум. У шанба куни жамоани майдонга бошлаб тушади  5 00:14Африка Миллатлар Кубоги. Салоҳ гол урди, Миср эса қўшимча таймларда Бенин тўсиғидан ўтди  0 23:42"Барселона" "Ал Ҳилол"дан Канселуни сотиб олишга яқин  1 23:19Эндрик "Реал"даги ўйин амалиёти йўқлиги ҳақида: "Бу ҳаётимдаги энг яхши олти ой бўлди, уй қуришга улгурдим"  3 22:55Сульшер МЮга вақтинчалик мураббий сифатида қайтишга тайёр  14

Олег Зотеев қайси клубга кетаётгани маълум бўлди Янгиликлар

Олег Зотеев қайси клубга кетаётгани маълум бўлди

Ўзбекистон терма жамоаси ва "Локомотив" клуби ҳимоячиси Олег Зотеев легионерга айланаётгани ҳақида хабар берган эдик.

Championat.asia сайти маълумотига кўра, Зотеев Жанубий Кореянинг "Чоннам Драгонс" клубига кўчиб ўтмоқда. Ушбу клуб К2 лигада иштирок этади. Кеча ҳимоячи чартер рейсда Кореяга учиб кетди. Июнь ойи сўнггида Кореяда ёзги трансфер ойнаси очилади ва мана шу муддатга қадар Зотеев 14 кунлик карантинда бўлади.

Маълумот учун, "Чоннам Драгонс" 1994 йил ташкил этилган. Клуб ўз тарихида уч бор Жанубий Корея футбол Ассоциацияси кубоги соҳибига айланган. Ўз уй ўйинларини 13496 томошабинга мўлжалланган "Gwangyang Football Stadium" ўйингоҳида ўтказиб келади. Айни пайтда жамоада маҳаллий мутахассис Жон Кюнг Жун бош мураббий ҳисобланади. 2019 йилги мавсумда "Чоннам" К2 Лигада 6-ўринни эгаллаган эди. Бу мавсум клуб 5та ўйинда 7 очко тўплаб мусобақа жадвалининг 5-поғонасида бормоқда. Ҳозирги кунда "Чоннам" сафида икки нафар легионер бор: бразилиялик Родолфо ва норвегиялик Юлиан Кристофферсен.

Эслатиб ўтамиз, айни пайтда Жанубий Корея К лигасида Икром Алибоев, Рустам Ашурматов, Жамшид Искандаров ва Достонбек Турсунов каби легионерларимиз фаолият олиб боришмоқда. К2 лигада эса ўзбекистонлик Хуршид Ғиёсов ўйнамоқда.

Олег Зотеев 1989 йил 5 июль куни туғилган. 2010-2012 йилларда "Олмалиқ" (ҳозирги АГМК) клубида фаолият олиб борган. 2013-2014 йилларда Тошкентнинг "Бунёдкор" клубида ўйнаган. 2015 йил бошидан буён "Локомотив" шарафини ҳимоя қилиб келаётган эди. У Ўзбекистон терма жамоасида ҳозирга қадар 24та учрашувда майдонга тушиб 1та гол уришга муваффақ бўлган.

Рейтинг: +13   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика