

34 ёшли футболчи фаолиятини Жиззахнинг "Сўғдиёна" жамоасида давом эттиради. Бу ҳақда Championat.asia бош муҳаррири Нарзулла Сайдуллаев хабар берди.
"Олег Зотеев "Локомотив"ни тарк этди. 2024 йилни тажрибали футболчи "Сўғдиёна"да бошлашга яқин", – дейилади хабарда.
Зотеев ўтган мавсум "Локомотив" либосида 20 та ўйинда ҳаракат қилиб, 1 та гол урган ва 4 та голга пас узатган эди.



