UZ

Сўнгги янгиликлар

16:21Инсайд тасдиқланди: Озарбайжон клуби Раҳмоналиевни сотиб олди  1 16:01Расман: "Челси"га янги бош мураббий тайинланди  2 15:31Ўзбекистонлик ҳакамлар U-23 Осиё Кубоги 1-тур ўйинига тайинлов олди  0 15:27Аббос Отахонов: “Иложи борича юқори ўринлар учун курашамиз”  1 15:05"Насаф" легионер футболчиси билан хайрлашди  5 14:49"Хоразм" машғулотлари Championat.asia объективида  0 14:30Равшан Ҳайдаров: "Ёш таркиб билан иштирок этишимизга қарамай, мен жамоамизга ишонаман"  5 14:10"Хоразм" Тошкентда тайёрланмоқда  2 13:42"Манчестер Юнайтед" бош мураббий лавозими учун асосий номзодларни белгилаб олди  8 13:16Расман: "Андижон" ярим ҳимоячиси жамоада қолди  3 12:53"Локомотив"га сербиялик ярим ҳимоячи келади  2 12:25"Сурхон" Ҳамиджоновни "Хоразм"га ижарага берди  2 12:07Бугунги ўйинлар: U-23 Осиё Кубоги очилиш ўйинлари, “Ювентус” сафарда ва бошқалар  4 11:55"Насаф" бор-йўғи 4 ўйинда қатнашган легионер дарвозабони билан хайрлашди  4 11:40"Нефтчи" Анталияда "Шахтёр", "Динамо" Батуми ва "Қорабоғ" билан тўқнаш келади  10

Олег Тюлькин: "Андижон"нинг асосий вазифаси - Олий лигада қолиш" Янгиликлар

Олег Тюлькин: "Андижон"нинг асосий вазифаси - Олий лигада қолиш"

Олий лиганинг 1-туридан ўрин олган "Насаф" - "Андижон" учрашувидан кейинги матбуот анжуманининг биринчи қисмида меҳмонлар катта мураббийи Олег Тюлькин қатнашди ва ўйин ҳақидаги фикрларини билдириб ўтди.

"Насаф"ни ғалаба билан табриклайман. Ўйин ҳақида гапирадиган бўлсам, биринчи бўлимда кутилганидек ўйнай олмадик. Иккинчи таймда футболчилар бироз ўзларига келиб олишди ва ўйин қизиқарли кечди. Биз янги жамоани тузяпмиз ва бунинг учун албатта вақт керак. Ғалабали одимларимиз ҳали олдинда деб ўйлайман", - дея гап бошлади клубнинг катта мураббийи Олег Тюлькин.

- "Насаф"нинг ўйинини ўрганиш жараёни қандай кечди?

- Биз "Насаф"нинг учта учрашуви ёзилган дискни кўриб чиқиб, рақибни ўргангандик. Иккита ушбу мавсумдаги ОЧЛ доирасидаги ўйинлари ва битта ўтган мавсумдаги беллашувни кўриб чиққандик. "Насаф"нинг таркиби кўп йиллардан буён бирга ва уларда ўйин ўзаги сақланиб турибди. Бугунги баҳсда бизга жуда қийин бўлди.

- Нега учрашув қайдномасида ҳам Эдгар Гесс қўл қўймаган ва матбуот анжуманида ҳам йўқ?

- Бу ерда кичик бир хатолик бўлиб ўтди. Биз мавсум олдидан келишилган ўйинларда иштирок этмаслик борасидаги қоғозга қўй қўйишимиз керак бўлган пайтда Эдгар Яковлевич клуб қароргоҳида эмас эди. Шу боис Эдгар Гессга керакли лицензияни беришмади. Бу муаммони ҳам яқин вақт ичида ҳал этамиз деб ўйлайман.

- "Андижон" олдига бу йилги мавсумда қандай вазифа қўйилган?

- Ушбу мавсумда Олий лигада қолиш асосий вазифа этиб қўйилди.

"Насаф" клуби матбуот хизмати билан ҳамкорликда тайёрланди.

Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика