UZ

Сўнгги янгиликлар

19:11"Хоразм" - "Навбаҳор". Таркиблар билан танишинг  0 18:50Куртуа Трент ҳақида: "Унинг жарима зарбалари ва бурчак тўплари – бошқа даражада, бундай техникaни ҳеч қачон кўрмаганман"  1 18:27Эшитдик-да! Шацких "Пахтакор"дан икки андижонлик футболчини "Андижон"га олиб келмоқчи  8 17:49Клублар ўртасидаги Жаҳон чемпионатида қайси жамоа ғолиб бўлади? Opta жавоб берди  9 17:10Лаутаро билан Чалханоғлу ўртасидаги низо туфайли "Интер"да фавқулодда йиғилиш бўлиб ўтди  2 16:05Марказий Осиё. Қозоғистонда пешқадам очко йўқотди, Қирғиз Республикасида кубок ярим финалчилари маълум, Туркманистонда "Аркадағ" 3 та гол ўтказиб юборди  1 15:28Зейтуллаев, Алибоев, Йўлдошев ва Жиянов — Суперлигада 14-турнинг энг яхшилари  3 14:07Алибоев, Норчаев, Жиянов, Ҳожимирзаев ... Суперлига 14-тур рамзий терма жамоаси  7 13:27Расман: Оливье Жиру "Лилль"га ўтди  0 13:08"Барселона" 2025/26 мавсум учун уй либосини тақдим этди  4 12:40Ла Лига раҳбари Тебас клублар ўртасидаги ЖЧ ҳақида: "Бу турнир бошқа ўтказилмаслиги учун қўлимдан келган барча ишни қиламан"  10 12:15Гёкереш инглиз клуби билан келишиб олди  2 11:47Факт: Вадим Абрамов жамоаси Виталий Левченко бошқараётган "Нефтчи"ни ҳали ютмаган  10 10:48Бугун аёллар терма жамоамиз Лаосга қарши баҳс олиб боради  0 10:19Суперлига. 15-тур расмийлари маълум. Марказий учрашувни Лутфуллин бошқариб боради  7

Олег Корниенко: "Адҳамовни тўлиқ айбдор, деб бўлмайди. Эртага қийин вазиятларда бизни қутқарса, уни қарсаклар билан табриклаймиз" Янгиликлар

Олег Корниенко: "Адҳамовни тўлиқ айбдор, деб бўлмайди. Эртага қийин вазиятларда бизни қутқарса, уни қарсаклар билан табриклаймиз"

"Андижон" – "Турон" (1:1) ўртасидаги учрашувдан сўнг бўлиб ўтган матбуот анжуманининг иккинчи қисмида жамоамиз мураббийи Олег Корниенко журналистларнинг саволларига жавоб қайтарди.

- Ўйин ҳақида

- Авваламбор, барча мухлисларимизга ўзимизнинг чуқур миннатдорчилигимизни билдираман. Мана шундай ноқулай об-ҳавода стадионга келиб бизни тиним билмасдан қўллаб-қувватлагани учун "Андижон" мухлисларига ташаккуримни айтмоқчиман. Албатта, бугун ғалаба қозонишни жуда хоҳлагандик, лекин ўйлаганларимиз ўхшамади. Бунинг учун барча ишқибозларимиздан узр сўрайман. 

Биз ғалаба учун охиригача курашдик. Ёмғирли об-ҳаводан кейин майдоннинг ҳолати ҳам кўнгилдагидек эмасди. Лекин шунга қарамай, кўплаб имкониятларни яратган бўлсак-да, афсуски, ғалабага эриша олмадик. Вазиятларимиздан фойдаланишда охирги паллага келганда хатога йўл қўйдик. Дарвозабонимиз ҳам хатога йўл қўйди. Нима ҳам дердим, ҳаётда ҳар қандай инсон хато қилиши мумкин. Футболни хатосиз тасаввур қилиб бўлмайди. Бу футболнинг ажралмас қисми ҳисобланади. Бу – ҳаёт ва бу – футбол. Ҳаёт давом этади. Ўйлайманки, ҳаммаси олдинда. Олдимизга қўйилган вазифани 100 фоиз ошиғи билан бажарамиз, деб умид қиламан. 

-  Ғалаба учун нима тўсқинлик қилди?

-  Қанотлардан оширилган тўплар ўз вақтида бўлмагани ва қийин об-ҳаво шароитидаги ҳолат ғалаба қозонишимизга тўсқинлик қилди. Шунда ҳам ёмғирли ҳавода яхши ўйнашга ҳаракат қилдик. Стандарт вазиятлар ҳам етарлича бўлди. Лекин охирги лаҳзаларда жамоага нимадир етишмади. Стандартларни яратдик, аммо ғалаба голини уриш қийин бўлди. Рақиб ҳам бунга яхши тайёргарлик кўргани билиниб турди. Аммо рақиб жарима майдони ичида янада тажовузкор ҳаракат қилишимиз керак эди. Биз барчасини ўйлагандик ва тайёргарлигимиз ҳам белгиланган даражада бўлганди. Бироқ жарима майдони ичида ўйлаган режаларимиз амалга ошмай қолди. Қанотдан ажойиб узатмадан сўнг жарима майдони ичида яхши вазият яратдик ва шундан фойдаландик. Барибир барча режаларимиз ўхшамади-да. 

-  Натижадан қониқмадингиз, аммо ўйиндан-чи?

-  Нима дейишим мумкин? Агар ғалаба қозонганимизда тўлиқ қониқиш ҳосил қилдим, дейишим мумкин эди. Албатта, у қадар ёмон ўйнаганимиз йўқ. Гарчи биринчи бўлиб гол ўтказган бўлсак-да, режамиз бўйича ҳаракат қилишда давом этдик ва ҳисобни тенглаштирдик. Рақиб ҳам ҳужумлар қилди. 

-  Дарвозабоннинг йўл қўйган хатосига муносабатингиз қандай?

-  Менимча, ўша вазиятда тўпни уриб юбориш керак эди. Ҳозир ҳаммасини тушуниб турибди. Хато ҳаммада бўлади. Бу мавзуга алоҳида тўхталмоқчи эмасман. Лекин шуни ҳам қўшимча қилмоқчиманки, ҳамма адашади. Бу ерда фақатгина Адҳамовни тўлиқ айбдор, деб бўлмайди. Эртага қийин вазиятларда бизни қутқарса, уни қарсаклар билан табриклаймиз. Бугун хато қилди ва буни ҳам тўғри қабул қилишимиз керак, атайин қилгани йўқ. Менимча, ўшанда майдонда қийин ҳолат эди ва унда тўпни сақлаб қолиш имкони бўлмади. 

-  Кийиниш хонасида у билан ўша вазият ҳақида гаплашдингизми? Ҳозир руҳий ҳолати қандай?

-  Ундан ўша пайтда нима қилмоқчи эканлиги ҳақида сўрадим. Тўпни ушламоқчи бўлгани хусусида айтди. Унинг ҳолатини тушунаман ва бундан фожиа ясаб бўлмайди. Бундай ўйинлар ҳар бир футболчининг ҳаётида бўлиб туради. Ҳали барчаси яхши бўлади. Бизда ажойиб жамоа бор, яхши коллектив шаклланган. Барчасини кўриб, билиб турибмиз. Бугун хато қиласиз, аммо эртага яна барчаси ўз ўрнига тушиб кетади. Бугунги мухлислик учун ҳамма-ҳаммага миннатдорчилигимни билдириб қоламан. Ушбу баҳсда ҳам йигитларимизда жанговар характер бор эди. Улар қўлдан келганича ҳаракат қилишди. Ҳамма курашди. Энг асосийси, барча ўз вазифасини аъло даражада бажаришга ҳаракат қилди.

Рейтинг: +1   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика