

"Гап пул миқдори ҳақида эмас. Биз жамоага уч-тўрт ой ёрдам бера оладиганларни эмас, балки узоқ муддат жамоага хизмат қиладиган ўйинчини сотиб оламиз. Қишда бундай футболчиларни харид қилиш мумкин бўладими? Катта эҳтимол билан йўқ, чунки барча жамоалар январ ойида футболчилар билан хайрлашиш истагида бўлмайдилар.
Эҳтимол, "Манчестер Юнайтед" битта ёки иккита ўйинчини ижарага олади. Кўрамиз, қандай вариантлар биз учун мавжуд бўларкин” - дейди МЮ мураббийи.
Маълумот учун "Манчестер Юнайтед" битта ўйин захираси билан Премьер-лига турнир жадвалида ўнинчи ўринда бормоқда. "Қизил иблислар"нинг навбатдаги учрашуви - 24 ноябрь куни "Шеффилд"га қарши кечади.



