ОКМК ярим ҳимоячиси билан битимни узайтирди

Sherzod Nurmatov
15 янв 2024, 17:38
ОКМК жамоаси таркибдаги шартномаси тугаган навбатдаги футболчи билан ўртадаги битимни узайтириш борасида келишувга эришди.


Шоҳруҳ Гадоев билан клуб шартномани узайтирди. Шартнома муддати 1 йилга мўлжалланган. Шоҳруҳ Гадоев 2024 йилги мавсум якунига қадар ОКМК жамоаси шарафини ҳимоя қилади.

Гадоев ўтган мавсум Суперлига ва Ўзбекистон Кубоги учрашувларида 4 та гол урган ва 3 та голга ассистентлик қилган эди. 

Ўхшаш янгиликлар


Sherzod NurmatovМуаллиф
Манба: ОКМК матбуот хизмати