ОКМК жамоасида нима гаплар?

Iskandarov Abdulaziz
19 дек 2024
Олмалиқнинг ОКМК жамоаси ўтган мавсумни кумуш медаллари билан якунлади.

Жамоа аъзолари айни пайтда таътилда ҳордиқ чиқаришмоқда. Клуб эса янги мавсум тараддудини аллақачон ишлаб чиққан. Режага кўра, Миржалол Қосимов бошчилигидаги ОКМК 22-30 декабрь кунлари Тошкентда дастлабки ўқув-машғулот йиғинларини бошлайди. Янги йил байрамидан сўнг жамоа яна 3 январь санасида пойтахтда машғулотларга киришишади. 15 январгача бўлиб ўтадиган йиғин 16 январь санасидан бошлаб Дубайда давом эттирилади ва 31 январь куни якунланади. 

Аввалроқ Асадбек Собиржонов ОКМК учун тиббий кўрикдан ўтгани ҳақида хабар берган эдик. Маълумотларга кўра, ОКМК билан шартномаси якунланган Шохруҳ Гадоев фаолиятини бошқа клубда давом эттириши мумкин.  


Iskandarov AbdulazizМуаллиф
Манба: Championat.asia