UZ

Сўнгги янгиликлар

01:50"Ал Ҳилол"нинг собиқ бош мураббийи "Ал Насср"ни бошқаришга рози бўлди  3 00:54Расман: Поль Погба - "Монако" футболчиси!  2 00:36Акмал Рустамов: "Йигитларнинг барчасига раҳмат айтаман, улар бор кучи билан ҳаракат қилишмоқда"  1 00:12Клублар ўртасидаги ЖЧ. "Бенфика" - "Челси" баҳси асосий таркиблари маълум!  5 00:10Мирко Йеличич: "Биз 60 дақиқа яхши ўйнадик"  0 23:55Суперлига. Алибоев супергол урган баҳсда "Нефтчи" "Қизилқум" билан дуранг ўйнади, "Навбаҳор" эса "Машъал"ни йирик ҳисобда енгди  0 23:51Клублар ўртасидаги ЖЧнинг биринчи чорак финалчиси маълум!  0 23:38Виталий Левченко: "Агар реализация яхшироқ бўлганида, ўйин натижасини ҳал қилиб бўлган бўлар эдик"  17 23:23Сергей Лушчан: "Мавсум аввалида бизда аниқ бир мақсад йўқ эди, ҳозир эса... Футболчимизда хориждан таклиф бор"  7 22:50Уильямсни сотиб олса ҳам "Барселона" Рэшфордни трансфер қилишга уриниб кўради  5 22:31Фарҳод Нишонов: "Бир нечта футболчиларимизда Суперлигадан клубларидан таклифлар бор"  0 22:13Асрор Алиқулов: "Чарчоқ ёки иссиқ ҳаво деган гаплар қуруқ баҳона. Ҳар бир учрашув ҳам ўхшайвермайди"  4 21:57Суперлига. "Қизилқум" сўнгги дақиқаларда гол уриб, "Нефтчи"ни ғалабадан маҳрум қилди  70 21:21ПроЛига. "Олимпик Мобиуз" "Олимпик" дарвозасига жавобсиз 4та гол урди ва пешқадамликни қўлига олди  1 20:55Суперлига. "Навбаҳор" ўз майдонида "Машъал"га жавобсиз 6 та тўп йўллади, Ғуломовда дубль, Жияновда 3 та ассист!  67

Океанорти юлдузлари: МЛСнинг таниқли ўйинчилари ва мураббийлари (мутолаа учун) Янгиликлар

Океанорти юлдузлари: МЛСнинг таниқли ўйинчилари ва мураббийлари (мутолаа учун)

Футболни соккерга алмашганлар ҳақида гаплашамиз.

МЛСда янги мавсум старт олди. Океанорти лигасида кўплаб голларга бой ўйинлар бўлмоқда, Европа клубларидан келган юлдузларнинг борлиги эса лигани янада қизиқроқ қилади. Масалан, "Лос-Анжелес" чемпионлик қўлга киритилишида ёрдам берган Гарет Бэйлнинг таъсирини тўлиқ ҳис қилди. Уэльслик МЛСдан кетди ва ҳатто фаолиятини якунлади, аммо лига мавжудликни қизиқарли шахсларсиз ҳам давом этмаяпти. Бугун улар ҳақида гаплашамиз.


Жоржо Кьеллини ("Лос-Анжелес")

Гап "Лос-Анжелес" чемпионлиги ҳақида гап кетаркан, қайд этиш керакки ушбу жамоада Жоржо Кьеллини иштирок этади. "Ювентус"нинг узоқ муддатли етакчиси Калифорния штатида жуда муваффақиятли мавсум ўтказишга улгурди. Аммо, очиқчасига айтганда, итальяннинг "Лос-Анжелес" чемпионлигидаги ҳиссаси унчалик катта бўлгани йўқ. 38 ёшли марказий ҳимоячи мунтазам чемпионатда атиги 11та ўйинда ҳаракат қилди, плей-оффда эса жами 46 дақиқа ўйнади. Сўнгги "Филадельфия"га қарши ўйинни эса умуман захира ўриндиғида ўтказди. Кьеллини балки янги мавсумда муҳимроқ ролга эга бўлар.



Лоренцо Инсинье ("Торонто")

Инсинье "Наполи"нинг қанчалик чемпионликка яқин келганини ҳисобга олсак, неаполликлар сафини нотўғри вақтда тарк этди, аммо танлов қилиб бўлинди. Лоренцо ўтган мавсум МЛСдаги мунтазам чемпионатда 10та ўйинда 6та гол ва 2та ассист қайд этган ҳолда, МЛСда ёмон иштирок этмади, аммо унинг жамоаси муваффақиятсиз мавсум ўтказди. Канадаликлар ҳатто плей-офф учун саралашга ҳам чиқа олишмади. Улар янги мавсумни "Ди Си Юнайтед"га қарши ўйинда ғалабани бой берган ҳолда, 2:3 ҳисобида ютқазиб бошлашди. Яхши старт эмас.



Федерико Бернардески ("Торонто")

"Торонто"даги яна бир итальян. Инсиньедан фарқли равишда, Бернардескининг Канада клубига ўтиши ўтган ёзда кўп ҳам шов-шув бўлмади. Аммо, Федерико МЛСдаги илк мавсумини таниқлироқ ватандошига қараганда яхшироқ ўтказди. "Ювентус" собиқ ўйинчиси ўтган йили "Торонто" сафида 12та ўйинда 7та гол ва 4та ассист қайд этди. Бернардески жорий мавсум гол уришга улгурди, аммо барибир, у иштирок этаётган Канада клубининг лигадаги истиқболлари саволлар уйғотмоқда.



Рики Пуч ("Лос-Анжелес Гэлакси")

Пуч "Барселона"дан кетиши биланоқ, у ҳақда гапиришни тўхтатишди. Беҳуда. Испан МЛСда яхши иштирок этмоқда. 23 ёшли ўтган мавсум 11та ўйинда майдонга тушиб, 2та гол ва 2та ассист ижро этди. Марказий ярим ҳимоячи учун яхши натижа. Каталония клуби тарбияланувчиси ҳатто плей-оффда 2та тўлиқ ўйин ўтказди ва унда "Гэлакси" чорак финалга қадар етиб борди. Пучнинг янги лигада муваффақиятли мавсум ўтказиш эҳтимоли катта. Ҳеч бўлмаганда, у ўтган мавсум етарли ўйин амалиётини олди.



Чичарито ("Лос-Анжелес Гэлакси")

Чичарито ёки Хавьер Эрнандес МЛСДа 3та мавсум ўтказди. Мексикалик "Гэлакси"га "Севилья"даги муваффақиятсиз мавсумдан сўнг йўл олди. Футболчи учун Америка клубидаги биринчи йил қийин бўлди – 12та ўйинда 2та гол. 34 ёшли ҳужумчи кейинги 2та мавсумда икки бор жамоанинг энг яхши тўпурари бўлган ҳолда, 17тадан гол урди. Чичарито айни дамда мушак жароҳатидан сўнг тикланмоқда, катта эҳтимол, сафга қайтганидан сўнг ўзи учун қулай бўлиб қолган лигада голлар уришда давом этади.



Жердан Шакири ("Чикаго Файр")

Шакири "Лион"дан сўнг МЛСда битта тўлиқ мавсумни ўтказди. Футболчи унгача "Ливерпуль"да ўйнаб, анча кам ўйин амалиёти олганди. 32 ёшли вингер ўтган мавсум 22та ўйинда ҳаракат қилиб, 6та гол (4таси пенальтидан) ва 5та узатма қайд этди. "Чикаго" мунтазам чемпионат якунига кўра Шарқий конфедерацияда 12-ўринни эгаллаган ҳолда, унчалик яхши иштирок этмади. Шакири бу тажрибаси билан кўпроқ гол уриши мумкин эди. Балки янги мавсум швейцариялик учун самарадорроқ бўлар.



Фил Невилл ("Интер Майами")

Невиллга "Интер Майами"дек мақсадларга эга лойиҳа топширилди, аммо Фил Флоридада муваффақиятли ишламоқда деб бўлмайди. Жамоа 2021 йил унинг қўл остида Шарқий конференция мунатазам чемпионатида 11-ўринни эгаллади. "Интер" ўтган мавсум плей-оффга чиқди, аммо "Нью-Йорк Сити"га йирик ҳисобда ютқазган ҳолда саралаш босқичида таслим бўлди. Аммо, таркибига Дэвид Бекхэм кирадиган раҳбарият мураббийга ишончни сақлаб турибди.



Уэйн Руни ("Ди Си Юнайтед")

Руни ўйинчи сифатида "Ди Си Юнайтед" таркибида 2та мавсум ўтказди. Уэйн эндиликда мураббийлик мақомида Колумбия округига қайтди. Англиялик бу ерга тажрибасиз келгани йўқ. У "Дерби Каунти" мураббийи сифатида 84та ўйинда қатнашган. Руни ўтган ёзнинг қизғин палласида "Ди Си"ни қабул қилиб олди, аммо 14та ўйиндан фақатгина 2тасида ғалабага эришди. Аммо, МЮ собиқ ўйинчиси бошчилигидаги жамоа 2023 йилги мавсумнинг илк ўйинида "Торонто"ни 3:2 ҳисобида мағлуб этди ва бу озроқ оптимизм уйғотади. Уэйниннг ўзи МЛСда яхши ишлаш учун мотивацияга тўла, сабаби унинг бош мақсади – топ-клубда ишлаш.



Footballhd.ru сайтидан Алишер Остонов таржимаси

Рейтинг: +3   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика