UZ

Сўнгги янгиликлар

09:56Муҳаммад Салоҳ Премер-лигадаги Уэйн Руни рекордини такрорлади  0 09:28Камбекдан сўнг Роналду нималар деди?  2 08:59Кечаги учрашувда "Реал"нинг асосий футболчиларидан бири жароҳат олди  1 08:30"Эл Класико"дан сўнг Ямал севгилиси билан муносабатларига нуқта қўйди  2 08:02МЛС. Мессининг голи жамоасини мағлубиятдан қутқариб қолмади  5 07:36Opta АПЛнинг якуний жадвали қандай бўлишини тахмин қилди  5 03:03АПЛ. "Ливерпуль" ўз уйида "Астон Вилла"ни ишончли ҳисоб билан мағлуб этди  6 03:01Ла лига. "Реал" Мадридда "Валенсия"ни тор-мор этди  10 02:43А Серия. "Ювентус" меҳмонда "Кремонезе"ни мағлуб этди, мезбонлар сафида Жейми Варди гол урди  3 02:00Бундеслига. "Бавария" марказий ўйинда "Байер"ни йирик ҳисобда мағлуб этди  2 01:32Саудия Арабистони чемпионати. Роналду 90+15 дақиқада пенальтидан гол уриб, жамоасига ғалаба тақдим этди  12 01:15АПЛ. "Тоттенхэм" ва "Челси" ўртасидаги Лондон дербиси тақдирини биттагина гол ҳал қилди  3 23:53Лига 1. ПСЖ 90+5 дақиқада урилган гол эвазига "Ницца"ни мағлуб этди  0 22:14Ла Лига. "Атлетико" ўз уйида "Севилья"ни йирик ҳисобда таслим этди  1 22:00АПЛ. "Арсенал" меҳмонда ғалабага эришди, МЮ эса қийинчилик билан дуранг қайд этди  13

Окампос тиббий кўрикка етиб келган бўлсада, "Аякс" 20 млн евро тўлаш ниятида эмас Янгиликлар

Окампос тиббий кўрикка етиб келган бўлсада, "Аякс" 20 млн евро тўлаш ниятида эмас

"Севилья" ярим ҳимоячиси Лукас Окампоснинг "Аякс"га трансфери амалга ошмай қолиши мумкин.

"De Telegraaf"нинг хабар беришича, клублар хавбекнинг трансферини 20 млн еврога келишган, аммо кейин "Аякс" раҳбарияти бу суммани кўпроқ деб ҳисоблаган. Шунингдек, клуб Окампоснинг ўзига ҳам у қадар катта маош тўлаш ниятида эмас. Шу сабабли "Аякс" бугун тонгда трансфердан воз кечди.

"Аякс"даги манбаларнинг хабар беришича, футболчи Амстердамга тиббий кўрикдан ўтиш учун етиб келиб улгурган, лекин музокаралардаги ўзгаришдан хабар топгач, Севильяга қайтиб кетган.

Бу вазият "Аякс" устози Алфред Схройдер учун ҳам кутилмаган зарба бўлди. Мутахассис Антонининг "Манчестер Юнайтед"га трансферига қарши эди ва клуб қароридан қаттиқ норози бўлди. Окампос бразилиялик футболчига сифатли ўринбосар бўларди.

Кейин эса "Севилья" Окампосни арзонроққа сотишга тайёрлиги, сабаби испанларга Аднан Янузай трансфери учун пул кераклиги маълум бўлди. Натижада, "Севилья" "Аякс"га Окампосни 15 млн еврога сотиб олишни таклиф қилди.

Яқин соатлар ичида "Аякс" раҳбариятининг бу масаладаги якуний қарори маълум бўлади. 

Ўтган мавсум Окампос 42 ўйинда 9 гол уриб, 6 та самарали узатма берди. Бу мавсум Лукас Ла Лиганинг уч ўйинида майдонга тушди ва самарали ҳаракатлар қайд этмади.

Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика