"Севилья" "Ливерпуль" қизиқаётган ўйинчини 72 миллион еврога баҳолади
23 мар 2021 12:41
Янгиликлар
"Севилья" "Ливерпуль" қизиқаётган ўйинчини 72 миллион еврога баҳолади
"Севилья" ярим ҳимоячиси Лукас Окампос АПЛ қизиқишлари доирасига тушиб қолди.
Гап "Вулверхэмптон" ҳақида кетмоқда. "Бўрилар" 26 ёшли аргентиналик футболчи билан ёзги трансфер ойнасида шартнома имзолашга ҳаракат қилиб кўришади, аммо трансферга Андалусия клуби талаб қилаётган маблағ ҳалал бериши мумкин.
"Севилья" жамоа етакчиларидан бирини 72 миллион еврога сотади. Олдинроқ Лукасга "Ливерпуль" ҳам қизиқиш билдираётгани борасида хабарлар янграган эди.
Окампос жорий мавсум Ла Лига доирасидаги 24та ўйинда майдонга тушиб, 4та гол ва 4та ассист қайд этди. Унинг шартномаси 2024 йилнинг ёзига қадар мўлжалланган.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
ЖЧ-2026га қуръа ташланди. Барча гуруҳлар маълум!
Эшитдик-да! Кападзе Ўзбекистон терма жамоасидан кетди
Плей-офф: "Қўқон-1912" ва "Машъал" Суперлигада қолди
ЖЧ-2026. Ўзбекистон K гуруҳида: Роналду Ўзбекистонга қарши!
Фикрлар