UZ

Сўнгги янгиликлар

20:36Суперлига. 26-тур учрашувларига ҳакамлар тайинланди  0 20:13Ҳарри Кейн орзусидаги жамоани тузди  1 20:04Рой Кин: "Агар "Манчестер Юнайтед" бугунгидек ўйнаса, Аморим яна 3 йил ишлайди"  0 19:43Эндрик "Реал"дан Лига 1 клубига ўтадими?  0 19:23"Насаф" "Шабаб Ал Аҳли" билан қандай рангдаги либосларда ўйнашига аниқлик киритилди  1 19:11Про лига. "Олимпик-MobiUz" "Арал" устидан ишончли ҳисобда ғалаба қозонди  0 18:38Азмун "Насаф"га қарши ўйнамайди  3 18:10"Нефтчи" Фарғонада ОКМК устидан минимал ғалабага эришган ўйиндан ГАЛЕРЕЯ  0 17:49Заид Таҳсин: "БААни енгиб, мундиалга йўл оламиз..."  9 17:27"Ал Ҳалдия" Ўзбекистонга етиб келди  10 17:00Ван Дейк "Манчестер Юнайтед"дан учралган мағлубият ҳақида: "Иккинчи голни эҳтиётсизлик туфайли ўтказиб юбордик"  6 16:31Юрген Клопп нима учун "Манчестер Юнайтед"ни бошқаришни истамаган?  10 16:03Алонсо: "Реал" Мбаппега боғланиб қолганми? Мен бундай демаган бўлардим"  7 15:35"Навбаҳор"га санкция қўлланади  13 15:03Швеция терма жамоасига бош мураббий тайинланди  1

ОК-2023. Манчини Саудия Арабистони машғулотида кислород ниқоблардан фойдаланди Янгиликлар

ОК-2023. Манчини Саудия Арабистони машғулотида кислород ниқоблардан фойдаланди

Хабарингиз бор, шу кунларда Осиё терма жамоалари қитъа биринчилигида иштирок этиш учун бирин-кетин Қатарга етиб боришмоқда.

Мусобақанинг фаворитларидан бири Саудия Арабистони терма жамоаси 31 декабрь куни Қатар мамлакатига етиб борган эди.

Саудия Арабистони Осиё Кубоги учун якуний қайдномани эълон қилди

Саудияликлар 1 январдан у ерда машғулотларга киришишди. Бош мураббий Роберто Манчини терма жамоанинг Қатардаги дастлабки машғулотида махсус гипоксик ниқоблардан фойдаланди.


Хўш, ушбу ниқоблар қандай ишлайди?

Гипоксик ниқоб - ҳаво киришини чеклаш учун ўрнатилган клапанли респираторнинг аналогидир. Фильтрлар орқали нафас олиш учун оғиз ва бурунга кийилади ва учта алмаштириладиган клапанлар ёрдамида танага кирадиган кислород миқдорини тартибга солади: иккитаси киришда ва биттаси чиқишда.

Ниқоблар неопрендан тайёрланган, гидрокостюмлар билан бир хил материалдир, шунинг учун улар юзга маҳкам ўрнашади ва амалда спортчига халақит бермайди. Улар денгиз сатҳидан 910 дан 5500 метргача баландликда ҳам ишлашга қодир, бу сизга бундай шароитларда машқ қилишнинг афзалликларини ҳис қилиш имконини беради.

Баландликда машқ қилиш метаболизмни ва эритроцитларни ишлаб чиқаришни тезлаштиради, шу орқали мушакларга кўп кислород етиб боради. Ниқоб аэробик машғулотлар сифатини яхшилашга ва спортчиларнинг чидамлилиги, кучи ва тезлигини оширишга ёрдам беради.


"Реал"нинг кетма-кет ЕЧЛ бош совринини қўлга киритишида жуда катта ҳиссаси бор дейиладиган ва оммага унча "кўринмас" қаҳрамони италиялик жисмоний тайёргарлик мураббийи Антонио Пинтус айнан шундай ниқоблардан фойдаланади. Бу ниқоблар Пинтус методикасининг бир бўлаги. Манчини ҳам италиялик эканини инобатга оладиган бўлсак, Роберто ҳамюртининг "Реал"даги муваффақиятларидан келиб чиқиб ўз ишида ҳам қўллашни маъқул кўрган.


Саудия машғулотларидан бундай ниқоблар биринчи марта ишлатилмаяпти, аввал ҳам гипоксик ниқоблар билан машғулот ўтказилгани расмлари чоп этилган эди.

Терма жамоа бош мураббийи Роберто Манчини ва Саудия Арабистони футбол федерацияси президенти Яссер Ал Мишал.


Саудия ҳужумчиси Фирас Ал Брикан.


Салмон Ал Фаражнинг ўрнига майдон марказида асосий ролни бажариши мумкин бўлган ярим ҳимоячи Муҳаммад Канно.


Муаллиф : Tolibjon Qosimov
Рейтинг: +5   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика