UZ

Сўнгги янгиликлар

09:02"Бунёдкор" Качоррининг ўрнига Черногория U-21 терма жамоаси аъзоси билан шартнома имзолайди  1 08:26Файзуллаевнинг "Истанбул Башакшехир"даги маоши маълум  4 07:45ОКМК "Андижон"ни йирик ҳисобда мағлуб этди  5 00:49Шахзод Азмиддинов "Пахтакор" билан хайрлашди  11 00:15Ўзбекистон U-17 терма жамоаси "Чертаново" билан дуранг ўйнади  7 23:57"Реал" Конатени нишонга олди  2 23:28"Пахтакор" бугун Камолиддин Тожиевни бош мураббий этиб тайинлади, аммо унда Про лицензияси йўқ  7 23:14Расман: "Арсенал" Гёкерешни 63,5+10 млн еврога сотиб олди  9 22:58Гёкереш тиббий кўрикдан ўтди ва "Арсенал" билан шартнома имзолади (Фабрицио Романо)  3 22:35Назорат ўйини. "Нефтчи" ФарДУни аяб ўтирмади, Нимели ва Марушичдан дубль  7 22:17Александар Митрович - "Манчестер Юнайтед"нинг янги мақсади  3 21:45Назорат учрашуви. "Пахтакор" ва "Бунёдкор" жамоалари ўртасидаги ўйинда ғолиб номи аниқланмади  8 21:22"Тоттенхэм" Родриго учун курашга киришди  2 20:47"Манчестер Сити" Эдерсонни сотишга тайёр  2 20:20Ўртоқлик ўйини. "Сурхон" "Бухоро"дан устун келди  7

ОФК вакили Бекободга ташриф буюрди Янгиликлар

ОФК вакили Бекободга ташриф буюрди

21 октябрь санаси куннинг иккинчи ярмида Осиё Футбол Конфедерациясининг стратегик режалаштириш, маркетинг ва инфратузилма масалалари бўйича йўриқчиси Элнур Мамедов ЎФФ маркетинг бўлими бошлиғи Бахтиёр Маметов ҳамроҳлигида Бекобод шаҳрига ташриф буюрди.

Расмий меҳмонларни "Металлург" стадионида "Металлург" ПФК ҳамда "Металлург" стадиони раҳбарияти кутиб олишди.

Меҳмонлар ташриф давомида "Металлург" стадиони яшил майдони билан ва инфратузулмаси билан яқиндан танишишди.  ОФК вакили Элнур Мамедов стадионнинг чимини кўздан кечирар экан стадион раҳбариятига қоплама борасида ўз фикр мулоҳазалари, қимматли маслаҳатларини берди. Шундан сўнг "Металлург" аренасида яратилган барча шарт-шароитлар билан танишиб чиқди. Жамоалар кийиниш хоналари, душ, тиббий марказлар, спорт заллари, мартабали меҳмонлар учун ажратилган махсус жойлар шунингдек  медиа марказдаги шароитларни ўрганишди. Стадион қошида барпо этилган шахмат, таэквандо тўгаракларини кўздан кечирди, айниқса Бекобод шаҳри футбол тарихи музейи меҳмонларда катта таассурот қолдирди. Музейдаги барча экспонатларни кўздан кечирар экан, нуфузли меҳмон ўзининг самимий дил изҳорларини ёзиб қолдирди.  

Ташриф якунида,  "Металлург" клуби раҳбарлари, матбуот ва маркетинг бўлими ҳамда стадион ходимлари иштирокида давра суҳбати ташкиллаштирилди. Унда Элнур Мамедов клуб маркетинг ишларини янада такомиллаштириш, ривожлантириш борасида керакли маслаҳат ва тавсияларини берди.

"Металлург" матбуот хизмати


Рейтинг: +2   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика