UZ

Сўнгги янгиликлар

20:25Гаиска Мендьета: "Хави МЮда ишлашга ўзини тайёрлаб келмоқда"  0 19:53"Парма" ҳужумчиси Англиянинг учта клуби эътиборига тушди  0 19:30Терма жамоа дарвозабони, Қосимовни ютган мураббий, 21 ёшли футболчи — Суперлигада 23-турнинг энг яхшилари   3 19:13Тўрақулов, Искандеров, Ҳожимирзаев, Сергеев ва бошқалар... Суперлига 23-тур рамзий терма жамоаси  1 18:50Ўзбекистон Озарбайжон билан биргаликда Жаҳон чемпионатига мезбонлик қилади!  17 18:36"Арсенал" Сакага ҳафтасига 322 000 евро тўлашга тайёр  2 18:08Жиру: "Европа Лигаси биз учун жуда муҳим"  1 17:40Ла Лига "Атлетико" – "Реал" учрашувида янграган ҳақоратомуз сўзларни қоралади  0 17:12Артета: "Дарвозани дахлсиз сақлаганимиздан жуда хурсандмиз"  0 16:44Расман: Шукуров БАА клубига ўтди  8 16:14Конте: "Захирадан тушганлар ўйинни кучайтирди"  3 16:08Каннаваро тайинлови: пиарми ёки стратегик қарор?  42 15:45Гвардиола: "90 дақиқа Родри учун оғир синов бўларди"  1 15:19Элит ОЧЛ. 2-тур якунлари  0 14:58Де Йонг: "ПСЖ иккинчи бўлимда "Барселона"дан кучлироқ эди"  2

ОФК сайти "Насаф"нинг ОФК Кубогидаги ғалабасини ёдга олди Янгиликлар

ОФК сайти "Насаф"нинг ОФК Кубогидаги ғалабасини ёдга олди

Хабарингиз бор, 2011 йил ОФК Кубоги бош совринини Қаршининг "Насаф" клуби қўлга киритганди. Яқинда ушбу тарихий воқеани ОФК расмий сайти ёдга олди.

"2011 йилги ОФК Кубоги "Насаф"нинг мусобақада ғолиб чиққани билан ёдда қолган. "Насаф" мусобақанинг финалига чиққан биринчи Ўзбекистон клуби бўлди ва якунда бош совринни қўлга киритди", деб ёзади ташкилот сайти. 

Эсингизда бўлса, қаршиликлар ўшанда Қувайтнинг "Қувайт СК" клубига қарши Қарршидаги марказий стадионда баҳс олиб боришганди. Бунгача Қувайт жамоаси уч марта финалда иштирок этган бўлса, "Насаф" энди биринчи бор чиққанди.

"Насаф" гуруҳ ўйинларидаёқ ўзини кўрсатишни бошлаган. Бу жамоа ўз гуруҳида "Демпо" (Ҳиндистон), "Ал Ансар" (Ливан) ва "Ал Тилол" (Яман) клубларига қарши баҳс олиб борганди. Шуниси эътибор молик, "Насаф" гуруҳдаги ҳамма ўйинларни ўз фойдасига ҳал қилган". 

"Насаф" гуруҳ босқичида рақиблар дарвозасига 30та гол уриб, ўз дарвозасидан атиги тўртта тўп ўтказиб юборади. Энг йирик ҳисоб "Демпо" билан ўйинда қайд этилган - 9:0. Жамоанинг черногориялик ҳужумчиси Иван Бошкович барча ўйинларда ўзини кўрсатиб, саккиз бор тўп киритишга эришади". 

"Насаф" гугуҳдан чиққач, кейинги босқичда "Ал Файсали"га қарши баҳс олиб боради. Жамоанинг финалдаги рақиби "Қувайт СК" ўз гуруҳида иккинчи ўринни эгаллаб, нимчорак финалда "Ал Қодисия"га дуч келади. Бунда "Насаф" ўз рақибини 2:0 ҳисобида мағлуб этади. "Қувайт СК" эса 2:2 ўйнаб, фақат пенальтилар сериясига кўра 3:2 ҳисобида ғалабага эришади".


"Чорак финалнинг биринчи ўйинида "Насаф" Таиландга сафар қилади ва "Чонбури"ни 1:0 ҳисобида мағлуб этиб қайтади. Ягона гол Иван Бошкович томонидан киритилади. Жавоб ўйинида эса "Чонбури" ҳам шу ҳисобда зафар қучади ва иш охир-оқибат пенальтилар сериясига бориб тақалади. Таиландлик машҳур футболчи Тердсак Чайман пенальтидан фойдалана олмайди, "Насаф" эса барча зарбаларни голга айлантириб ярим финалга йўл олади".

"Буни қарангки, "Қувайт СК" ҳам чорак финалда Таидланд клуби қарши баҳс олиб боради. Рақиб - "Муангтонг Юнайтед". Икки ўйин натижасига кўра қувайтлар 1:0 ҳисобида зафар қучишади. Ярим финалда "Насаф" Иорданиянинг "Ал Виҳдат" клуби билан ўйнайди. Жамоа уйда 1:0 ҳисобида зафар қучиб, сафарда 1:1 ўйнайди. Қувайт клуби эса ярим финалда Ироқнинг "Арбил" жамоасини мусобақадан чиқариб юборади".

"Ниҳоят жамоалар ҳал қилувчи финалга етиб келишади. Шу куни Қарши стадиони мухлислар билан тўлиб тошади. Ўйиннинг биринчи таймида ҳисоб очилмайди. Танаффусдан сўнг Илҳом Шомуродов гол уриб, жамоасини олдинга олиб чиқади. Кейинчалик орадан уч дақиқа ўтиб латвиялик Андрей Переплёткин ҳисобни 2:0га етказади. Қувайтликлар ҳам гол уришнинг уддасидан чиқишади, лекин бу етарли бўлмайди ва натижада "Насаф" финални 2:1 ҳисобида ўз фойдасига ҳал этиб, бош соврин соҳиби бўлади". 

"Учрашув якунига етгач, "Насаф" жамоасига тантанали равишда кубок топширилади, шунингдек Иван Бошкович "Энг яхши тўпурар", Артур Геворкян эса "Мусобақанинг энг яхши футболчиси" совринини ташкилотчилардан қабул қилиб олади". 


Рейтинг: +28   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика