UZ

Сўнгги янгиликлар

22:41Эрик тен Хаг: "Исталган эра қачондир тугайди. Биз "Сити" ва "Ливерпуль" билан курашамиз"   2 22:16"Манчестер Юнайтед" Кавани кетишини тасдиқлади  1 21:57Миржалол Қосимов: "Агар ВАР бўлганида, учта пенальти тепишимиз керак эди"  7 21:35Лопес: "Испаниялик дарвозабон жамоа билан бирга эмас. У ҳақда кейинроқ билиб оласиз"  2 21:10Суперлига. "Локомотив"- "Пахтакор" 0:2. Highlights  4 21:07Суперлига. "Қизилқум"- "Сурхон" 2:0. Highlights  3 20:58Суперлига. Дербида "Пахтакор" ғолиб, "Қизилқум" Навоийда зафар қучди, АГМК Самарқандда иродали ғалабани нишонлади  64 20:40"Андижон" ва "Бухоро" муроса кўчасини танлаган учрашувдан галерея  2 20:28Левандовски кетма-кет иккинчи бор "Олтин бутса"ни қўлга киритди  3 20:11Макларен "Манчестер Юнайтед"га қайтади  6 19:54Левандовскининг собиқ агенти: "Бутун умрингиз давомида "Реал"га ўтишни истаб, охир-оқибат "Барселона"га ўтармидингиз?"  23 19:37Роналдиньо "Милан"ни чемпионлик билан табриклади  3 19:10"Манчестер Юнайтед" Роналдусиз АПЛнинг бирор ўйинида ғалаба қозонолмаган  10 18:47Карикатура: Бу сафар Гюндоган ҳал қилувчи голни уриб кетди  1 18:42Мавсумни медалларсиз якунлаш, чемпионат тўпурарига айлангани борасида Акбар Усмонов билан суҳбат  0

ОФК президенти Жаҳонгир Усмонов билан учрашди Янгиликлар

ОФК президенти Жаҳонгир Усмонов билан учрашди

Хабарингиз бор, шу кунларда Осиё футбол конфедерацияси президенти Шайх Салмон бин Иброҳим ал Халифа бошчилигидаги делегация юртимизда меҳмон бўлиб турибди.

Мартабали меҳмонга ташкилот Бош котиби Датук Сери Виндсор Жон ва унинг ўринбосари Вохид Кардани, шунингдек, бир неча масъуллар ҳамроҳлик қилишяпти. ОФК президенти ташриф доирасида Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси, мамлакат футбол ассоциациясида бўлиб, бир нечта расмий тадбирларда иштирок этди. Шайх Салмон Ўзбекистонда футболни ривожлантириш йўлида олиб борилаётган ислоҳотлар, хусусан, келаси ой Тошкент ва Қарши шаҳарларида ўтказиладиган 23 ёшгача бўлган футболчилар ўртасидаги Осиё чемпионатига тайёргарлик жараёни билан яқиндан танишди, мамлакатимизда футболни янада ривожлантиришга оид масалаларни муҳокама қилди. 

Шунингдек, Осиё футболи раҳбарининг таклифи билан Ўзбекистон футбол ассоциацияси Ижроия қўмитаси аъзоси, юртимиз футзали ривожига катта ҳисса қўшган Жаҳонгир Усмонов билан ҳам учрашув ўтказилди. "Hilton" меҳмонхонасида ўтган учрашувда Шайх Салмон бин Иброҳим ал Халифа Ўзбекистон футболи, хусусан футзали ва албатта марҳум Мираброр Усмонов ҳақида илиқ фикрларни билдирди. 

- Аввало, сиз билан кўришиб турганимдан хурсандман, - дея сўз бошлади ОФК президенти. -Отангиз билан жуда яқин дўст эдик. Мираброр Усмонов нафақат Ўзбекистон ва Осиё, балки бутун дунё спортида ҳам ўз ўрнига эга тарихий инсон эди. У кишининг жаҳон спорти ривожига қўшган хиссаси жуда катта. Бундай инсонлар жаҳон спортида бармоқ билан санарли. Бир нарсани алоҳида мамнуният билан айтишим керак, биз ўзаро ҳамкорлик масалаларида расмиятчилик учун ҳам меморандумлар имзоламасдик. Оғзаки суҳбатларимиз амалда ҳужжат вазифасини бажарарди. Бир-биримизни жуда яхши тушунар эдик. ОФК ва Ўзбекистон ўртасидаги келишувларимизнинг бари амалга ошган. Бизнинг соҳада бундай сўзида турадиган инсонни шахсан мен кўрмаганман. Шу сабабли ҳам Мираброр Усмоновга ҳурматим жуда баланд эди. Унинг Ўзбекистонда амалга оширган хайрли ва хайрия ишларини кўпчилик билиши мумкин. Лекин айрим мусулмон давлатларнинг камбағал қатлами учун қилган ёрдамидан саноқли одамларнинг хабари бор. Ичимлик суви чиқариш, кўприк қуриш ва ҳоказо хайрия ишлари кенг оммага ошкор қилинмаган. Булардан менинг хабарим бор эди. Фарзанд сифатида сиз отангиз амалга оширган ишларни билишингиз лозим. Усмоновнинг вафотидан кейин илк бор Ўзбекистонга келдим ва гувоҳи бўлдимки, ўша пайтда бошланган ислоҳотлар муносиб тарзда давом эттириляпти. U 23 Осиё чемпионати финал босқичи мезбонлиги ҳам бежиз юртингизга берилмади. Бугунги кунда Санжар Ризаев ОФКда самарали ишлаяпти. Унинг Мираброр Усмонов қўлида ишлагани ҳозирда ўзига катта ёрдам беряпти. 

Қизғин кечган суҳбат чоғида жаноб Салмон юртимиздаги ўзгаришлар, Тошкент шаҳри қиёфасининг кескин ўзгарганини алоҳида урғулади. 

"Ўзбекистон нафақат спорт, балки бошқа жабҳаларда ҳам ўсишга эришяпти. Иқтисодиёти сезиларли тарзда ўсган. Бу ўзгаришларни англаш учун иқтисодчи бўлиш шарт эмас. Тошкент шаҳри чирой очиб боряпти. Шаҳар марказида қад ростлаётган "Тошкент Сити", осмонўпар бинолар, яшил зоналар фикримни исботлайди. Аэропортдан чиқишингиз ҳамоноқ бу ўзгаришлар кўзга ташланади". 


Учрашув якунланганидан сўнг биз Жаҳонгир Усмонов билан қисқа суҳбат қилдик. 


- Жаҳонгир Мираброрович, бугунги учрашувдан қандай таассурот қолди?

- Очиғини айтаман, Шайх Салмонни бу даражада оддий, самимий инсон деб ўйламагандим. Учрашувга таклиф олганимда, алоҳида тайёргарлик билан бораман деб ҳаракат қилдим. Лекин суҳбатимиз бошланиши билан бу инсон ҳақидаги фикрим тамомила ўзгарди. Кийинишидан ҳеч ким уни Қироллик оиласи вакили деб ўйламайди. Жуда оддий кийиниб олгани, кечки таом вақтидаги официант билан муомаласидан хайрон қолдим. Раҳматли отам ҳақида шу кунгача билмаган маълумотларни олдим. Ҳа, ажабланишингиз мумкин, лекин бу айнан шундай. Отам инсонларга қилган яхшиликларини айтмасдилар.


- Футболимизнинг бугунги куни ҳақида қандай фикрдасиз?

- Суперлига, Про-лига, биринчи лига, мамлакат кубоги, турли ёш тоифасидаги чемпионатларнинг мунтазам ўтказилаётгани кишини хурсанд қилади. ПФЛ директори Диёр Имомхўжаев яхши ишлаяпти. Футзал бўйича чемпионатимиз ҳам ҳақида ҳам шу фикрдаман. Орада икки йил пасайиш кузатилди. Лекин Хосе Мария Мендесдан кўп нарса ўрганган Баҳодир Аҳмедов бу билимларини амалиётга тадбиқ эта бошлади. Терма жамоамизнинг натижалари ҳам фикримга исбот бўлса керак. Авлодлар алмашинуви даврида ҳамма терма жамоаларда ҳам шундай ҳолат кузатилади. 


- Ўзбек футзалига янги об-ҳаво олиб кира олган "Ардус" клубини қайта очиш режаси борми?

- Ҳозирча йўқ. Лекин ҳеч қачон ҳеч қачон дема деганларидек, бу мавзуда якуний қарорни айтмайман. Ўша пайтда асосий мақсадимиз истеъдодли ёшларни тарбиялаб, бошқа клубларимизга бериш бўлган. Улар учун эса пул олмаганмиз. Энди бу ишга астойдил киришиш керак. Шунчаки, клубни очиб қўйиб, уни кимгадир топшириб, масофадан бошқариш менга тўғри келмайди. Жамоа билан бирга яшаш керак. Ҳозирги ҳолатда бунга тайёр эмасман.   

Рейтинг: +10   

Фикрлар

+2   
14 май 16:45:49
VafoqulJumaqulov
Насиб бўлса Осиё чемпионати чиройли ва рисоладагидек ўтади деб умид қиламиз. Бу футбол мухлислари учун ўзига хос байрам бўлади худо хоҳласа.
+2   
14 май 16:02:46
Funclub
Рахматли Мираброр Усмонов даврида халкаро турнирларда терма жамоа ва клубларимиз яхши натижаларни кайд этишарди
+1   
14 май 16:48:44
ishonch
Эсимда раҳматли Мираброр Усмоновни қанча танқид қилишди. Ўзи Ўзбекистон футболи учун кимни раҳбар қилишмасин барчаси танқидга учрайди. Ўйлаб кўрила айб муҳлисларда бўлса керак деган хулоса келиб чиқади. Мундиал финалида ўйнаётган терма ўйинчилари катта босим остида қолмасликлари мумкин, лекин шу футболчиларни Ўзбекистон термасида ўйнатсангиз довдираб қолса ажабмас. Ҳа энг катта айб муҳлисларда. Танқидлардан иқтибос; Миржалаб, МУЗ бобо. Бабаяннинг болалари, Куперниям танқид қилишди. Бизга жамоавий спорт турлари бекор. Натижалар ичида жамоавий спорт турлари бўйича ўзини кўрсатган спорт тури борлигига кўзингиз тушмайди.
+1   
14 май 16:47:04
VafoqulJumaqulov
Насиб бўлса Осиё чемпионати чиройли ва рисоладагидек ўтади деб умид қиламиз. Бу футбол мухлислари учун ўзига хос байрам бўлади худо хоҳласа.
+1   
14 май 16:13:43
Bu shunchaki o'yin
Haa qadriga yetmabmiz Mirabror Zufarovichni. Kimladir oshpaz, futbolni tushunmaydi deb rosa xarxasha qilishardi. Mana futboldan chiqqanlar ham JCHga olib chiqolmadiku. Aksincha orqaga ketmoqdamiz. Bekorga uchrashmadi Jahongir aka bn. O'zi shu futzalda ish ko'rinmoqda xolos
   
14 май 15:35:26
Man U
Ха хаммаси яхши инсонлар шакарни яхши куришади. Утган диндошларимизни Аллох рахматига олсин.
   
14 май 15:18:40
mtj
O'zi har doim shunday: Insonlar xayotligida qadriga yetmaymiz ((
Mirabror Usmonovni Alloh rahmat qilsin.
-1   
14 май 15:22:32
Davronbek Beshariq
Хаа яхши, яхши бошга тушганини куз куради дейишади, кани кураверамизда....
-1   
14 май 15:22:30
Davronbek Beshariq
Хаа яхши, яхши бошга тушганини куз куради дейишади, кани кураверамизда....
championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика