UZ

Сўнгги янгиликлар

15:32"Манчестер Сити" тўқ яшил тусдаги янги формасини тақдим этди, унда NFC чипи мавжуд  0 14:45Саводхонлик даражаси 90% бўлган вулқонлар мамлакати ҳам ЖЧда иштирок этади  1 14:18Келажак юлдузлари. The Guardian нашри ўзбекистонлик футболчини 60 нафар энг иқтидорли ўйинчилар рўйхатига киритди  5 13:15Ўзбек клублари ўз тарихида илк бор ЖЧ учун ФИФАдан компенсация олади  7 13:10Футзал. Бугун Кака бошчилигидаги Қозоғистон терма жамоаси Тошкентга келади   5 12:57“Машъал” жамоаси 1111-расмий учрашув остонасида  1 12:50Месси терма жамоа тарихидаги рекордчига айланди  12 12:09Қайси терма жамоалар ЖЧ-2026 иштирокчисига айланиб улгуришди?  5 11:36Марокаш Германия ва Испания ўрнатган жаҳон рекордини янгилади   1 10:52Ван Бастен ван Дейк ҳақида: "У дунёнинг энг яхши ҳимоячиси бўлиши мумкин, лекин етакчи эмас"  4 10:23Пролига. 17-тур ҳакамлари маълум  0 10:10Ўртоқлик учрашуви. Аргентина йирик ҳисобда ғалаба қозонди, Мессидан иккита ассист  10 09:54МЮ 33 ёшли Каземиро билан шартномани узайтириши мумкин, фақат бир шарт билан  0 09:25"Локомотив" стадионига чим ётқизиш ишлари бошланди  4 08:56"Манчестер Сити" Германия терма жамоаси ҳимоячиси учун "Реал" билан курашиши мумкин  0

Абдусалом Азизов ОФК президенти билан учрашди Янгиликлар

Абдусалом Азизов ОФК президенти билан учрашди

Ўзбекистонда футболни ривожлантириш йўлида олиб борилаётган ишлар билан яқиндан танишиш мақсадида Осиё футбол конфедерацияси президенти Шайх Салмон бин Иброҳим ал Ҳалифа бошчилигидаги ОФК делегацияси мамлакатимизда бўлиб турибди.

Бугун Ўзбекистон футбол ассоциациясида ЎФА президенти Абдусалом Азизов, Ёшлар сиёсати ва спорт вазири Адҳам Икрамов, ЎФА биринчи вице-президенти Равшан Эрматов, ЎФА вице-президенти Азизбек Икромов, МОҚ Бош котиби Ойбек Касимов ва ОФК делегацияси ўртасида учрашув бўлиб ўтди. Унда ОФК ҳамда ЎФА ўртасидаги ўзаро ишончга асосланган кенг қамровли ҳамкорликни янада ривожлантириш ва мустаҳкамлаш юзасидан фикр алмашилди.

ЎФА президенти Абдусалом Азизов, аввало, Шайх Салмон бин Иброҳим ал Халифанинг Осиё футбол конфедерацияси раҳбарлигига сайлангани билан самимий қутлади ва сўнгги йилларда икки томонлама ҳамкорлик сезиларли даражада фаоллашганини таъкидлади.  Ўзбекистон Республикаси Президентининг футболни ривожлантиришга қаратилган Қарори юртимизда ушбу спорт турини янада оммалаштиришга улкан туртки бўлиши қайд этилди. Тошкент вилоятида қад ростлаётган Ўзбекистон Терма жамоалари маркази қурилиши давом этаётгани, Футбол мутахассисларини тайёрлаш марказида барча йўналиш бўйича мунтазам ўқув жараёни йўлга қўйилгани, болалар академиялари фаолиятини юқори босқичга олиб чиқиш бўйича ишлар олиб борилаётганлиги таъкидланди. 

“ОФК билан ҳамкорлигимиз янги босқичга чиқаётганидан мамнунмиз. Биз ОФК кўмагида қитъанинг нуфузли турнирлари U-23 ва U-20 Осиё Кубоги мусобақаларини муваффақиятли қабул қилдик. Ушбу турнирлар ўзбекистонлик миллионлаб футбол мухлислари учун хақиқий байрамга айланди, ёшларнинг қизиқишини янада оширди, стадионларни тўлдирди. Мутахассисларимиз халқаро тажрибага эга бўлди. Ҳудудлардаги футбол инфратузилмаси сезиларли дараҳада яхшиланди. Шунингдек, бугунга келиб 7 нафар вакилимиз ОФК мунтазам қўмиталарига тайинлангани биз учун катта аҳамият касб этади. Келажакда ҳам қитъа миқёсидаги ҳар қандай мусобақаларни юқори савияда ташкил этишда бор имкониятимизни ишга соламиз. Бу йил октябрь ойида ўтказиладиган бош котиблар иштирокидаги ОФК конгрессини ҳам қабул қилишдан мамнунмиз. Шунингдек, биз нафақат профессионал, балки оммавий футболни ривожлантириш мақсадида Республика мусобақалари ва фестивалларини ташкил этяпмиз. Ишонамизки, оммавий футбол одамларни бирлаштиради ва янгидан янги иқтидорли ёшларни кашф қилишга хизмат қилади.”, — деди ЎФА президенти. 

Ўз навбатида, Шайх Салмон бин Иброҳим ал Халифа ушбу ишларни юқори баҳолаб, Ўзбекистон ОФК учун минтақадаги энг яқин ҳамкор эканлигини эътироф этди. 

“Ўзбекистонни минтақада салоҳияти ва имкониятлари юқори бўлган ишончли ҳамкор сифатида биламиз. Давлат раҳбарининг қўллаб-қувватлаши натижасида юртингизда футбол ўсиб бораётганига гувоҳ бўлмоқдамиз. Айниқса, сизнинг бошчилигингизда U-20 Осиё Кубоги мусобақаси юқори савияда ўтказилди. Давлат раҳбари финал учрашувига ташриф буюргани юртингизда ушбу спорт турига бўлган юқори эътиборни кўрсатиб турибди. Ҳаётга татбиқ этаётган режаларингиз ўз самарисини бераётганини ёшларингиз чемпион бўлганидан ҳам билиб олиш мумкин. Сиз томонингиздан берилган барча таклифларни кўриб чиқишга тайёрмиз”, — деди ОФК раҳбари. 

Учрашув давомида келгуси йилларда бир нечта Осиё мусобақалари ва тадбирларини Ўзбекистонда ўтказиш таклифи илгари сурилди. ОФК бош котиблари Конгрессида қитъамиз ва ФИФАнинг юқори лавозим эгалари ҳамда ассоциациялар раҳбарлари иштирок этиб, Ўзбекистон билан яқиндан танишиш имкониятига эга бўлиши ҳақида сўз борди. 

Самимий ва конструктив руҳда ўтган учрашувда томонлар икки томонлама ҳамкорликни кенг қамровда давом эттиришга келишиб олишди.

Рейтинг: +5   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика