UZ

Сўнгги янгиликлар

09:17Ўзбекистон кубоги. Бугун сўнгги чорак финалчилар аниқланади  0 08:48Ўзбекистон МТЖ аъзоси “Пахтакор“га қайтиши мумкин  4 08:20Клублар ўртасидаги ЖЧ. Чорак финал жуфтликлари билан танишинг  14 07:57Клублар ўртасидаги ЖЧ. Сўнгги чорак финалчи аниқланди  1 07:34Суперлига. Бугун "Динамо" "Нефтчи" учрашуви бўлиб ўтади  5 02:00Клублар ўртасидаги ЖЧ. "Реал Мадрид" "Ювентус" минимал ҳисобда енгиб, чорак финалга йўл олди  55 00:50"Арсенал" Гёкереш билан деярли келишиб олди  0 00:25Премьер лигага қайтган "Сандерленд" ўз тарихидаги рекорд трансферни амалга оширди  0 23:50Александр Ляказетт Саудия Арабистони юқори дивизиони дебютанти таркибига бориб қўшилди  1 22:45"Вест Ҳем" молиявий фейр-плей сабаб Кудусни "Тоттенхэм"га арзонроққа сотиши мумкин  0 21:55"Фенербахче" Шкринярнинг тўлиқ трансфери устида ишламоқда  0 21:29Карвахаль ўзига рақобатчи бўлган Трентнинг "Реал"га келгани ҳақида гапирди  6 21:09Давиде Анчелотти "Реал"даги энг ёмон ҳолат ҳақида гапирди  0 20:45Клублар ўртасидаги ЖЧда яна бир Беллингем порламоқда. У "Боруссия" учун инглиз топ клублари таклифларини рад этган  3 20:19Расман: Кепа "Арсенал"га ўтди  0

ОФК ОЧЛнинг қолдирилган ўйинлари бўйича бир қарорга келди, "Пахтакор" жойлашган гуруҳ баҳслари Тошкентда ўтиши мумкин Янгиликлар

ОФК ОЧЛнинг қолдирилган ўйинлари бўйича бир қарорга келди, "Пахтакор" жойлашган гуруҳ баҳслари Тошкентда ўтиши мумкин

Ўзбекистонлик таниқли мутахассис Алишер Никимбаев ўзининг Телергамдаги каналида ОФКнинг ОЧЛ Ғарбий Осиё минтақасидаги ўйинлар учун чиқарган қарорини маълум қилди.

Эслатиб ўтамиз, уч ҳафта олдин Доҳа (Қатар, Эрон ва Ироқ) ва Дубай (БАА ва Саудия Арабистони)да футбол федерацияларининг вакиллари билан учрашувлар бўлиб ўтганди. Унда учта вариант таклиф этилиб, улардан энг ноқулайи ўйинларни июль ойи охиригача қолдириб, уларни марказлашган турнир тамойили бўйича ўтказиш эди.

Бу вариант Токио Олимпиадасида иштирок этиши керак бўлган Саудия Арабистонига ёқмади. Энди бу имконият мавжуд эмас, энг ноқулай вариант энг мақбулига айланди.

ОФК Осиёнинг ғарбий минтақасидаги мамлакатларга Чемпионлар Лигаси ўйинларини фақат августда тикланишини ва саёҳатсиз ўтказилишини расман маълум қилди.

Бу нимани англатади? Энди ОФК мусобақалар қўмитаси ҳар бир гуруҳ учун мамлакатни танлаши керак ва бу учун аризалар қабул қилинишини кутади. Масалан, Қатар иккита гуруҳ учун рақобат қилади, аммо якуний қарорни ОФК қабул қилади. ЎФА ҳам шу ўринда ўз аризасини юбориши керак.

Ўзбекистон ҳам битта гуруҳ ўйинларини қабул қилишга уриниши мумкин ("Пахтакор" иштирок этадиган гуруҳ ўйинларини). Шу билан бирга бу ёшлар ўртасидаги Осиё чемпионати учун синов бўлиши мумкин.

Рейтинг: +13   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика