UZ

Сўнгги янгиликлар

09:31Мбаппенинг «Реал Мадрид»даги маоши маълум  3 09:05Хушбек Қосимов: "Мақсадимиз ёш футболчиларни катта футболга муносиб тайёрлаш"  1 08:39Кутганмидингиз? Тен Хаг ёзда «Манчестер Юнайтед»ни тарк этади  13 08:13Неъматилло Қуттибоев: "Цементчи" Биринчи лигада рақобат ярата олади"  1 07:48«Лестер» бир йиллик танаффусдан сўнг яна АПЛга қайтди  4 07:24Ўзбекистон кубоги. 3-тур баҳслари давом эттирилади  0 07:15ЛаЛига. "Реал Сосьедад" - "Реал Мадрид" 0:1   0 07:10Футзал бўйича Осиё Кубоги. Ўзбекистон - Эрон 3:3 (пенальтилар 4:5)  0 07:05Футзал бўйича Осиё Кубоги. Таиланд - Тожикистон 3:3 (пенальтилар 6:5)  1 07:00Футзал бўйича Осиё Кубоги. Вьетнам - Қирғиз Республикаси 2:3  3 06:55U-23 Осиё кубоги. Ироқ - Вьетнам 1:0  0 06:50U-23 Осиё кубоги. Ўзбекистон - Саудия Арабистони 2:0  9 01:57Ла Лига. Арда Гюлер "Реал"га ғалаба тақдим қилди!  63 01:40Меҳди Тареми Италия чемпиони сафига қўшилади! (Фабрицио Романо)  4 01:24Арда Гюлер ажойиб натижа қайд этмоқда  1

ОФК кубоги-2021. "Насаф" "Хўжанд" билан ўйинга тайёргарликни қувноқ кайфиятда бошлади Янгиликлар

ОФК кубоги-2021. "Насаф" "Хўжанд" билан ўйинга тайёргарликни қувноқ кайфиятда бошлади

Хабарингиз бор, "Насаф" жамоаси ОФК Кубоги-2021 1-тури доирасида Қирғизистоннинг "Олой" жамоасини 4:0 ҳисобида мағлуб этган эди.

Кеча жамоа тикланувчи машғулотни ўтказди. Кундуз куни бир кун олдин асосий таркибда тушмаган ўйинчилар тренажер залида шуғулланишди. Кечқурунги майдонда ўтадиган машғулот эса соат 20:00да бошланди. Қизиғи, футболчилар майдонга тушиб келган заҳоти кучли шамол бошланди. Бир зумда қум ва тупроқ зарралари осмонга кўтарилди, трибуналарда бир кун олдинги ўйиндан қолган қоғоз бўлаклари ва пакетлар "учишни" бошлади.

Бугунги машғулот тикланиш учун ўтказилди ва унда ўйинчилар аввал бутун майдонни бир неча бор айланиб югуриб чиқишди. Кейин эса "Олой" қарши асосий таркибда тушмаганлар алоҳида Рўзиқул Бердиев бошчилигида тўп билан шуғулланишган бўлса, бир кун олдин бошланғич таркибда бўлганлар (дарвозабон Абдувоҳид Неъматов ҳам) Илнур Сибагатуллин бошчилигида мушакларни "чўзиш" билан шуғулланишди ва ўзаро "квадрат" ўйнашди. Бунда ўртага иккита ўйинчи тушди ва тўп ҳам иккита бўлди. Шуни қўшимча қилиб кетмоқчиман, ана шу жараёнда Акмал Мозговой Марко Станоевичнинг, Умар Эшмуродов эса Ойбек Бозоровнинг "очкосидан олди" (тўпни оёқлари орасидан ўтказди). Айниқса, Бозоров "еб қўйганидан" кейин уни тўплар билан нишонга олишди. 


 


FK Khujand

Кубок АФК. Группа F . 2-тур

17/05/2021, 21:05

3
:
0
Тугади

Насаф Карши

45'
90'

Рейтинг: +17   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика